Get Mystery Box with random crypto!

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 29 ноябрь куни с | O'TKIR FIKRLAR

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05 да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

@ochiq_tanqid