Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.42K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-26 17:22:16 Ўзбекистонлик учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтибди. Яна бир шедевр кино. Чет элдаги ўзбекистонликлардан яна бир супер мотивация
Кўринглар:

6.3K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:27:08 Бешик ҳақида

Агар мен медик аҳли илм бўлганимда, "Ўзбек бешигининг бола интеллектидаги роли" мавзусида илмий иш қилган бўлардим. Ибн Синоям бешикда ётиб топ бўлгани исботмас, чунки битта Ибн Синога миллионта дуб тўғри келиши мумкин. Ота-оналарни боладан вақтини ўғирлаб, уларни далада ишлатиш учун ўйлаб топилган бу нарса.

Просто илмий изланишлар йўқлиги учун бир нарса деворгим кемаяптию, лекин шу бешик сабабли бизда калласи яхши ишламайдиган, интеллектуал салоҳияти паст бўлган одамлар кўп бўлса керак деб ўйлораман)

@nurbekalimov
9.0K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-04-24 09:58:27
Парижда ош пиширган ўзбегим

Овқатларни мазаси ва хилма-хиллиги бўйича Ўзбекистонга тенг келадиган мамлакат бутун Ер сайёрасида битта, гапимга жавоб! Ошни ўзини неччи хил тури бор. Қайси вилоятни оши топ эканлиги бўйича баҳслар эса қарийб Ўрхун-Энасой битиклари давридан бери давом этиб келади.

Лекин дунёда ош нималигидан бехабар яшаб юрган одамлар ҳам бор-да. Ана шундайларга ўзбекларнинг таомларини таништириш мақсадида Pepsi компанияси жаҳоннинг энг катта шаҳарларида ўзбек миллий таомлари туркум фестивалларини ўтказаркан. Бу ҳақда O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми вақтида айтишди.

Компания Uzbekistan’s club жамоаси билан ҳамкорликда Парижда бўлиб ўтаётган форумда кулинар шоу ташкил қилиб, унда Ўзбекистондан махсус олиб келинган тошкентча норин, қашқадарёча тандир гўштни татиб кўриш учун йиғилганларга тарқатибди. Ва табиийки, Тошкентдан олиб келинган маҳсулотлардан ош тайёрланибди. Бу хабардан илҳомланиб, битта иссиқ нонингни мингта круассанга алмашмайман, ўзбегим деб қўйдим)

@nurbekalimov
8.9K views06:58
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:00:57 Тошкентдаги IDU университетининг талабалари университет қабул жараёнини автоматлаштирадиган телеграм бот яратишибди.

Бу бот орқали абитуриентлар IDU университети ҳақида тўлиқ маълумот олишлари ва кириш имтиҳонига рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бемалол қуйидаги линк орқали ботга уланиб текшириб кўришингиз мумкин. Бот орқали имтиҳонга рўйхатдан ўтганларга 150.000 сўм чегирма ҳам таклиф қилинаркан.

https://wep.wf/79596f
8.8K views14:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:31:22 Дам олиши ўрганилмаган ўзбегим Бугун Рамазон хайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг 3-куни. Менимча хамма борадиган жойларига бориб йўқлайдиган яқинларини йўқлаб бўлди. Келинг, энди ўзимиз учун дам олиш ҳақида гаплашсак. Бизда иш маҳсулдорлик…
12.9K views10:31
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:28:13 Дам олиши ўрганилмаган ўзбегим

Бугун Рамазон хайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг 3-куни. Менимча хамма борадиган жойларига бориб йўқлайдиган яқинларини йўқлаб бўлди. Келинг, энди ўзимиз учун дам олиш ҳақида гаплашсак. Бизда иш маҳсулдорлик юқори эмас, негаки дам олишни билмаймиз. Масалан, инсон бўш вақтини ишдан, таълимдан кейинги ва дам олиш кунларидаги вақтларга ажратсак, оддий ўзбек хафта давомида ишдан ташқари қиладиган ишларини (йўқловлар, бозорлик қилиш, уй ишлари) халқ тилида "бозор куни"га қолдиради. Бу "дам олиш миграцияси" дейилади.

Дам олиш жараёни жамият учун жиддий аҳамиятга эга эканлигини XIX-XX асрларда олимлар пайқашган ва илмий ишлар бошланган. Шундай эмпирик тадқиқотлар 8 соатлик иш куни ва 40 соатдан иборат 5 кунлик иш хафтасига ўтиш кераклигини кўрсатган.

Ҳар қандай бефарқ бўлмаган илмий давралар бўш вақтни аҳоли қандай ўтказяпти, қаерда хатоликлар бор, нимага эътибор қаратиши керак каби масалаларни ўртага ташлайди. Масалан, Франция, Британия, АҚШ тадқиқотчи олимлари дам олиш бўйича чуқур изланишлар қилишган. Маркснинг "Капитал"идан тортиб Паркернинг "Дам олиш социологияси" асарларигача эътибор берилса, дам олиш вақти жиддий ўрганилган.

Дам олишни олимлар ҳар хил категориялашган. Оддий мисол, жамоавий ва якка дам олиш кўринишлари. Масалан, ХХ аср бошида АҚШда ортиқча дабдаба кучайиб кетган. Ҳамма таниган танимаган одаминикига зиёфатга бориб ёки ўзи уюштириб шу билан топган даромадини, вақтини сарфлайверган ("Буюк Гетсби" асаридаги зиёфатлар яққол мисол). Бу биздаги ўзбек тўйларга тўғри келади. Булар жамоавий вақт ўтказишлардир. Кейинчалик, одамлар якка дам олишларга шўнғиб кетишган. Асосий вақтни телевизор олдида ўтказадиган бўлишган (ҳозир эса бу гаджетлар билан). Олдин кун давомида ўртача ҳисобда 1,5 соат телевизор кўрилган бўлса, ҳозир ишдан сўнг асосий вақтимизни телефонга сарфлаяпмиз. Якка вақт ўтказишга ибодат, спортни ҳам қўшиш мумкин.

Дам олишлар кунлик ишдан кейинги, хафта сўнггидаги ва йиллик таътиллардаги дам олишларга ҳам бўлинади. Бизда бундай тадқиқотларга афсуски кўзим тушмади. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда турли шахслар доирасида тадқиқотлар мавжуд. Касбга қараб: ўқитувчилар, ишчилар, талабалар, банкирлар, юристлар, ҳарбийлар. Ёшга, жинсга қараб. Оилали ёки бўйдоқ, фарзандли ёки фарзанди йўқ оилаларга қараб турли синфларда бўш вақт ўтказиш ўрганилади.

Дам олишда ҳам сифат бўлиши керак. Аристотел "Сиёсат" асарида юноннинг варвардан фарқи унинг дам олишга сарфлаган вақтида эканини ёзган. Дам олиш ҳам руҳан, ҳам жисмонан қайта тикланишдир. Буни "рекреация" ҳам дейишади. Энг фойдали дам олиш оилавий бирга сайрлар, таомланишлар ва албатта кўпроқ суҳбатлашишлардир. Бизнинг анъанавий дастурхон атрофида катталар ва кичиклар ўртасидаги суҳбатларда масофа мавжуд. Бу бирга кам вақт ўтказишдан далолат. Камроқ бир-бирига "очилиш"дан келиб чиқади.

Сифатли дам олишга кўпроқ эътиборли бўлинг. Олимлардан эса тадқиқотлар кутиб қоламиз. Бизнинг миллат дам олиши эмпирик тадқиқотлар кўрмаган миллатдир.

@bahodirahmedoff
7.7K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:40:29 Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари

Мексика президенти давлат томонидан унга ажратилган самолётни сотувга қўйибди.

Ўзидан олдинги президент даврида 200 млн долларга харид қилинган самолёт ҳақида "бу мен учун слишком хашаматли" дебди брат.

Сотувдан тушган пулларга Мексиканинг қашшоқ туманларидаги касалхоналар таъмирланишини айтиб ўтибди.

Самолёт 92 млн долларга сотилибди. Харидорнинг исми Имомали Рахмон экан...

@nurbekalimov
9.5K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:25:16
Наманганда ҳам катта концерт бўлиб ўтибди. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Одамлар учун маданий ҳордиқ жуда ҳам зарур.

Дунё рок юлдузларини йиғиб опен эйр фестлар бўлишини хам кутиб қоламиз

@nurbekalimov
2.9K views12:25
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:30:15
Ўқимишли ва бўлажак ўқимишлиларга Ҳайитга ҳайитлик топиб келдим

Асахийдаги братларим бутун байрам, дам олиш кунларига барча китобларга 20 фоиз скидка эълон қиворишибди. http://asaxiy.uz/product/knigi

Биров билмасину, маслаҳат: Энг қиммат китобларни оволадиган ери хозир братлар
5.1K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:05:46
Сездиларми 40 доллар йўлда йўқолиб қолди

@nurbekalimov
6.9K views14:05
Ochish/sharhlash