Get Mystery Box with random crypto!

Тасаввур қил, кунлардан бир куни такой телеграм қараб ўтирибса | Alimoff

Тасаввур қил, кунлардан бир куни такой телеграм қараб ўтирибсан, бировга зараринг теккани йўқ. Шунда контактларингда сақланган, ўзинг танийдиган "Қўшним Ғишмат" деган аккаунтдан сенга личкада ҳавола келади. "Президент 2 та боласи борларга фитфилион сўм пул тарқатяптикан" там "Алишер Усмонов ўз бойлигини сенга қолдирмоқчикан" деган ёзув билан бирга бўлади у ҳавола.

Дарров ховлиқиб ҳаволани босворасан ва аккаунтинг ухлайди, энди сени номингдан бошқаларга шунақа хабарлар келишни бошлайди. Ёки ҳаволага кириб картангни киритасан мўмай даромад орттириш илинжида, в итоге картангдаги ўзингни бор пулингдан ҳам айриласан.

Так вот, машнақа фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази https://www.fake.cyber102.uz веб платформасини яратибди. Бу сайт орқали саҳифа ёки ҳаволанинг ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олиш мумкин экан.

Шубҳали кўринган ҳаволаларни текшириб кўришингиз мумкин. Бу пулли реклама эмас, тавсия. Портал қай даражада зўр ишлашини ҳозирча билмайман, лекин такомиллаштириб боришса керак.

@nurbekalimov