Get Mystery Box with random crypto!

Босния ва Герсеговиниянинг Сараево шаҳри мезбонлигида бўлиб ўт | Nurobod tumani hokimligi

Босния ва Герсеговиниянинг Сараево шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари ҳам ортда қолди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилиб, вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди.

Ўсмирлар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Нуробод тумани “Халқабод” маҳалласида яшовчи ўсмир Саманов Алишер Яхшинорович ҳам иштирок этиб, фахрли 2-ўринни, кумуш медални қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида эса 3-ўринни қўлга киритиб, бронза медали совриндори бўлди.

А.Самановнинг ушбу ютуғи билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги ишларига улкан муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

@nur_press