Get Mystery Box with random crypto!

Нуробод тумани “Жарқудуқ” маҳалласида янги ташкил этилган 22-с | Nurobod tumani hokimligi

Нуробод тумани “Жарқудуқ” маҳалласида янги ташкил этилган 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Жарқудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирги кунда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони 426 нафарни ташкил қилади.

“Elite life construction” МЧЖ раҳбари Суннатов Шерзод томонидан маҳаллада вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 млрд. 332 млн. сўмлик замонавий 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди.

Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

@nur_press