Get Mystery Box with random crypto!

Nurobod tumani hokimligi

Telegram kanalining logotibi nur_press — Nurobod tumani hokimligi N
Telegram kanalining logotibi nur_press — Nurobod tumani hokimligi
Kanal manzili: @nur_press
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.50K
Kanalning ta’rifi

Nurobod tuman hokimligining Telegramdagi rasmiy sahifasi!
Murojaat uchun: @nur_pressbot
Veb-sayt: www.nurobod.uz
Facebook: fb.com/axborot.xizmati
Telegram: t.me/nur_press

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 13:52:42
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Нуробод тумани ҳокими Шерали Юлдашевнинг туман аҳлига байрам ТАБРИГИ

@nur_press
1.9K views10:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:03:28
БРИФИНГ!

Бугунги брифинг Нуробод тумани адлия бўлими бошлиғи Сафаров Норқул Абдикомилович иштирокида бўлиб ўтди.

Мавзу: Адвокатура институтини кучайтириш, ушбу соҳа фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

@nur_press
1.9K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:56:18
Нуробод тумани “Қўрғонча” маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Туман маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида тумандаги “Қўрғонча” маҳалласида ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан 130 млн. сўм ҳамда тадбиркор Абдурахмонов Улуғбек ҳомийлиги ҳисобидан амалга оширилди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 3 400 га яқин аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Бундай замонавий бино кишиларнинг оғирини енгил қилиб, шукроналик туйғуларини оширмоқда. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган бино зарурий мебел, компютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

Қўрғонча маҳалласида ўтган 4 ой давомида жуда катта ишлар амалга оширилиб, халқимиз кайфиятига кайфият қўшди.

@nur_press
1.8K views14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:39:57
Босния ва Герсеговиниянинг Сараево шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари ҳам ортда қолди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилиб, вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди.

Ўсмирлар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Нуробод тумани “Халқабод” маҳалласида яшовчи ўсмир Саманов Алишер Яхшинорович ҳам иштирок этиб, фахрли 2-ўринни, кумуш медални қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида эса 3-ўринни қўлга киритиб, бронза медали совриндори бўлди.

А.Самановнинг ушбу ютуғи билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги ишларига улкан муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

@nur_press
2.1K views14:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:20:54
Нуробод тумани “Жарқудуқ” маҳалласида янги ташкил этилган 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Жарқудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирги кунда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони 426 нафарни ташкил қилади.

“Elite life construction” МЧЖ раҳбари Суннатов Шерзод томонидан маҳаллада вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 млрд. 332 млн. сўмлик замонавий 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди.

Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

@nur_press
1.5K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:14:11
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Нуробод туман пенсия жамғармаси

@nur_press
2 views14:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:06:48
Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тепақул” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон бобо Абиловнинг хонадонида бўлишди.

Йиғилганлар фахрийни яқинлашиб келаётган давлатимиз мустақиллиги байрами билан табриклаб, совға-саломлар улашди.

Уруш қатнашчиси ўзининг қимматли панду-насиҳатлари билан йиғилганларга ҳаёт дарсларини айтиб берди.

@nur_press
153 views14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:51:09
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг фармони билан давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳамюртларимиз фахрий унвонлар билан тақдирландилар.

Улар орасида Нуробод тумани “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонаси мудири Адолат Тоғаева II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди.

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида А.Тоғаевани яна бир бор ушбу юксак мукофот билан табриклаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

@nur_press
305 views13:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:56:14
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев в резиденции "Куксарой" вручил государственные награды по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны.

#Mirziyoyev #marosim #Mustaqillik #mukofotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
577 views12:56
Ochish/sharhlash