Get Mystery Box with random crypto!

Нуробод тумани “Қўрғонча” маҳалласининг янги биноси фойдаланиш | Nurobod tumani hokimligi

Нуробод тумани “Қўрғонча” маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Туман маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида тумандаги “Қўрғонча” маҳалласида ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан 130 млн. сўм ҳамда тадбиркор Абдурахмонов Улуғбек ҳомийлиги ҳисобидан амалга оширилди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 3 400 га яқин аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Бундай замонавий бино кишиларнинг оғирини енгил қилиб, шукроналик туйғуларини оширмоқда. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган бино зарурий мебел, компютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

Қўрғонча маҳалласида ўтган 4 ой давомида жуда катта ишлар амалга оширилиб, халқимиз кайфиятига кайфият қўшди.

@nur_press