Get Mystery Box with random crypto!

Notarius_Info / Uyda qoling

Telegram kanalining logotibi notarius_info — Notarius_Info / Uyda qoling N
Telegram kanalining logotibi notarius_info — Notarius_Info / Uyda qoling
Kanal manzili: @notarius_info
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 64
Kanalning ta’rifi

Siz ushbu kanalimiz orqali Notarius sohasida yuz berayotgan sõnggi yangiliklar va õzgarishlardan xabardor bõlib borasiz.
Notarius sohasida savollaringiz bõlsa kanal adminiga @samarqandhususiynotarius ga murojaat qilishingiz mumkin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-07 20:05:03 https://uzreport.news/politics/tashqi-ishlar-vazirligi-va-notarial-palata-ortasida-hamkorlik-memorandumi-imzolandi
56 views17:05
Ochish/sharhlash
2021-01-20 18:32:10
Ижро бўйича ишлаб чиқилаётган янги тизим давлат идораларидаги йиғилишлар сони қисқарадими?

Худоёр Мелиев, Адлия вазири ўринбосари:

«Адлия вазирлиги бюрократияга қарши ишларни олиб боряпти. Хусусан, давлат бошқаруви соҳасида қоғозбозлик ва мажлисбозликларга қарши таклифлар ишлаб чиққанмиз. Яқинда бюрократия бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилиб, юқори турувчи органларга киритилди.

Мажлисбозликлар — давлат хизматчиларининг асосий ишидан чалғитиб, вақтини йўқотишига олиб келади. Президент топшириғи асосида Адлия вазирлиги мажлисларни кескин қисқартириш, вақтини назоратга олиш, йиғилишларга ҳудудлардан иштирокчиларни жалб этиш учун қатъий талаблар қўйиладиган ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқди».
171 views15:32
Ochish/sharhlash
2021-01-20 18:31:03
ijro.gov.uz тизими Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказилади

Худоёр Мелиев, Адлия вазири ўринбосари:


Президент қарор, фармонларида назарда тутилган топшириқлар ижроси назоратини Ҳисоб палатаси ijro.gov.uz тизими орқали юритган.

Ҳозирда ижро интизоми бўйича тайёрланган янги лойиҳага кўра Президент фармон-қарор топшириқлари бўйича масъул вазирлик ва идоралари ҳар бир раҳбарларининг фармон-қарорни билиш даражаси баҳолаб борилади ва улар бу борада ўқитилади. Ҳар бир ижрочи бунга масъул ҳисобланади. Топшириқларнинг бажарилиши назорати эса Адлия вазирлиги ва унинг тизими, ҳудудий бошқарма, бўлимлари томонидан амалга оширилади.

ijro.gov.uz тизими Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказилади.
96 views15:31
Ochish/sharhlash
2021-01-20 18:09:02
#Биласизми

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятининг доимий аҳолиси сони 3.947.400 нафардан ошди
75 views15:09
Ochish/sharhlash
2021-01-18 18:08:03
92 views15:08
Ochish/sharhlash
2021-01-18 18:08:01
92 views15:08
Ochish/sharhlash
2021-01-17 18:07:44
Репортаж 24 | Сирдарё вилоятидаги нотариал идоралар фаолиятидан
#17jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
66 views15:07
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:18:30 ҚАРЗНИ УНДИРИШ УЧУН СУДГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛАМАН?

@notarius_info 12-савол:

Мен бир одамга 8,0 млн. сўм миқдорида қарз берганман, ўртада тилҳат бор. У киши мана бир йилдан ошяпти, олган қарзини тўламаяпти. Танишларим судга чиқишим кераклигини айтяпти, қайси судга мурожаат қилишим керак, тартибини тўлиқ қилиб тушунтириб берсангиз?

НОТАРИУС ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда Фуқаролик процессуал кодекси (яъни ФПК)нинг 26-моддаси 1-бандига асосан, муаммо низоли иш сифатида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади. Сабаби, фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, айнан фуқаролик судларига тегишли ишлар ҳисобланади.

Ушбу ФПКнинг 33-моддасига мувофиқ, судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари сифатида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.

Демак, Сиз ушбу қоидага асосан, олинган қарз юзасидан Сизнинг олдингизда жавобгар ҳисобланувчи ўша қарздор фуқаро яшаётган жойдаги туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритасиз.

Даъво аризангизда мурожаат қилинаётган суднинг номи, даъвогар сифатида ўзингиз ва жавобгар сифатида қарздор тўғрисидаги маълумотлар (ФИШ, яшаш манзиллар кабилар)ни, даъво ариза ва унинг тури (масалан, қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво ариза) каби маълумотларни кўрсатасиз.

Даъво аризанинг асосий мазмун қисмида эса:
жавобгарга қачон ва қанча миқдорда қарз берганлигингиз;
ўртада ёзма тилхат расмийлаштирилганлиги;
қарзни қайтариш муддати;
жавобгар қарзни асоссиз равишда қайтармаётганлиги ҳамда у қарзни тўлашни пайсалга солиб келаётганлиги;
тегишли қонунлардан асос ва далиллар (масалан, қарз шартномасига доир Фуқаролик кодекси 732-738-моддалари)ни кўрсатасиз.

Даъво аризангизни сўнгги – талаб қисмида жавобгардан, яъни қарздордан ундирилиши лозим бўлган қарз суммалари, зарур бўлса, унинг фоизларини ундириб беришни сўрайсиз.

Шунингдек, даъво аризангизга албатта, тегишли ҳужжатларни илова қилшингиз керак ва аризада уларнинг рўйҳатини кўрсатишингиз керак, булар:
даъво аризасидан қўшимча бир нусха;
тилхат;
паспорт нусхалари (иложи бўлсаu қарздорники ҳам);
яшаш жойидан маълумотнома;
давлат божи тўланганлиги тўғрисида тўлов қоғози.

Даъво аризангиз Сизнинг имзойингиз билан тасдиқланиб, у имзоланган сана ҳам кўрсатилади ҳамда барча юқоридаги ҳужжатлар илова қилиниб жавобгар жойлашган фуқаролик судига топширилади.

Айтмоқчи, суднинг тегишли ҳисоб-варағига “Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосан ундириладиган сумманинг 4 фоизи, яъни 320.000 сўм миқдорида давлат божи тўлашингиз керак бўлади.

Нотариусга савол юбориш

Қўнғироқ орқали нотариус билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналга уланиш
114 views15:18
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:10:12
76 views15:10
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:10:06
"Мадад" ННТ томонидан 2020 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

Ушбу маълумотлар билан инфографика орқали танишинг!

Каналга
уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
45 views15:10
Ochish/sharhlash