Get Mystery Box with random crypto!

Ижро бўйича ишлаб чиқилаётган янги тизим давлат идораларидаги | Notarius_Info / Uyda qoling

Ижро бўйича ишлаб чиқилаётган янги тизим давлат идораларидаги йиғилишлар сони қисқарадими?

Худоёр Мелиев, Адлия вазири ўринбосари:

«Адлия вазирлиги бюрократияга қарши ишларни олиб боряпти. Хусусан, давлат бошқаруви соҳасида қоғозбозлик ва мажлисбозликларга қарши таклифлар ишлаб чиққанмиз. Яқинда бюрократия бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилиб, юқори турувчи органларга киритилди.

Мажлисбозликлар — давлат хизматчиларининг асосий ишидан чалғитиб, вақтини йўқотишига олиб келади. Президент топшириғи асосида Адлия вазирлиги мажлисларни кескин қисқартириш, вақтини назоратга олиш, йиғилишларга ҳудудлардан иштирокчиларни жалб этиш учун қатъий талаблар қўйиладиган ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқди».