Get Mystery Box with random crypto!

ҚАРЗНИ УНДИРИШ УЧУН СУДГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛАМАН? @notarius_ | Notarius_Info / Uyda qoling

ҚАРЗНИ УНДИРИШ УЧУН СУДГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛАМАН?

@notarius_info 12-савол:

Мен бир одамга 8,0 млн. сўм миқдорида қарз берганман, ўртада тилҳат бор. У киши мана бир йилдан ошяпти, олган қарзини тўламаяпти. Танишларим судга чиқишим кераклигини айтяпти, қайси судга мурожаат қилишим керак, тартибини тўлиқ қилиб тушунтириб берсангиз?

НОТАРИУС ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда Фуқаролик процессуал кодекси (яъни ФПК)нинг 26-моддаси 1-бандига асосан, муаммо низоли иш сифатида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади. Сабаби, фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, айнан фуқаролик судларига тегишли ишлар ҳисобланади.

Ушбу ФПКнинг 33-моддасига мувофиқ, судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари сифатида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.

Демак, Сиз ушбу қоидага асосан, олинган қарз юзасидан Сизнинг олдингизда жавобгар ҳисобланувчи ўша қарздор фуқаро яшаётган жойдаги туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритасиз.

Даъво аризангизда мурожаат қилинаётган суднинг номи, даъвогар сифатида ўзингиз ва жавобгар сифатида қарздор тўғрисидаги маълумотлар (ФИШ, яшаш манзиллар кабилар)ни, даъво ариза ва унинг тури (масалан, қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво ариза) каби маълумотларни кўрсатасиз.

Даъво аризанинг асосий мазмун қисмида эса:
жавобгарга қачон ва қанча миқдорда қарз берганлигингиз;
ўртада ёзма тилхат расмийлаштирилганлиги;
қарзни қайтариш муддати;
жавобгар қарзни асоссиз равишда қайтармаётганлиги ҳамда у қарзни тўлашни пайсалга солиб келаётганлиги;
тегишли қонунлардан асос ва далиллар (масалан, қарз шартномасига доир Фуқаролик кодекси 732-738-моддалари)ни кўрсатасиз.

Даъво аризангизни сўнгги – талаб қисмида жавобгардан, яъни қарздордан ундирилиши лозим бўлган қарз суммалари, зарур бўлса, унинг фоизларини ундириб беришни сўрайсиз.

Шунингдек, даъво аризангизга албатта, тегишли ҳужжатларни илова қилшингиз керак ва аризада уларнинг рўйҳатини кўрсатишингиз керак, булар:
даъво аризасидан қўшимча бир нусха;
тилхат;
паспорт нусхалари (иложи бўлсаu қарздорники ҳам);
яшаш жойидан маълумотнома;
давлат божи тўланганлиги тўғрисида тўлов қоғози.

Даъво аризангиз Сизнинг имзойингиз билан тасдиқланиб, у имзоланган сана ҳам кўрсатилади ҳамда барча юқоридаги ҳужжатлар илова қилиниб жавобгар жойлашган фуқаролик судига топширилади.

Айтмоқчи, суднинг тегишли ҳисоб-варағига “Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосан ундириладиган сумманинг 4 фоизи, яъни 320.000 сўм миқдорида давлат божи тўлашингиз керак бўлади.

Нотариусга савол юбориш

Қўнғироқ орқали нотариус билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналга уланиш