Get Mystery Box with random crypto!

Nishon tumani hokimligi

Telegram kanalining logotibi nishontumanhokimligi — Nishon tumani hokimligi N
Telegram kanalining logotibi nishontumanhokimligi — Nishon tumani hokimligi
Kanal manzili: @nishontumanhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.23K
Kanalning ta’rifi

Nishon tumani hokimligining rasmiy kanali. Mazkur kanal orqali Nishon tumaniga oid eng muhim yangiliklardan xabardor boʻlishingiz mumkin.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-14 11:14:04
Кеча куннинг иккинчи ярмида Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов Балхияк, Катта анҳор ва Нишон маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини ўрганди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
691 views08:14
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:13:10
Нишон тумани ҳокими Пахтазор маҳалласида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш давомида йўл-йўлакай сумалак тайёрланаётган хонадонда ҳам бўлди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
634 viewsedited  08:13
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:06:32
Нуристонда қисқа муддатли ўқув маркази иш бошлади

Унга Нурчи, Нуристон, Кимёгар ва Кўксой маҳаллаларида яшовчи "Аёллар дафтари" киритилган 46 нафар хотин-қизлар тикувчилик, "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар ёшлар пайвандчилик сирларини ўрганишади.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўқувчиларга стипендия, ўқитувчиларга эса ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.

Ўқув курси якунида ўқувчиларга сертификат берилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субцидиялар ажратилади.

"Қашқадарё" телеканалида намойиш этилган лавҳа (муаллиф- Дилшод Каромов) худди шу мавзуда.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
680 viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:29:47
Нишон тумани ҳокими "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди

Пахтазор маҳалласида аҳоли вакиллари билан мулоқотдан сўнг туман ҳокими мурожаатларни жойига бориб ўрганди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
641 views03:29
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:24:37
Нишон тумани ҳокими "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларига кўра, Мухтор Ҳайитмуродов "Пахтазор" МФЙда аҳоли вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида фуқаролар МФЙ фаолиятидаги камчиликлар, шунингдек, ирригация тизимини яхшилаш, бандлик масаласи ва бошқа ижтимоий муаммолар юзасидан фикр билдиришди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат муаллифи билан бирма-бир гаплашиб, саволларга жавоб берди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
724 views03:24
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:35:30
Фуқарони гугурт чаққани қимматга тушди

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида фуқаро Н.М томонидан Нишон туман Қарши Талимаржон катта йўл ёқасида ҳар турдаги чиқиндиларни ёқиб атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқарога нисбатан бу ҳуқуқбузарлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
645 views01:35
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:29:20
Туман бош солиқчиси тадбиркорлар ҳолидан хабар олди

Нишон тумани ДСИ бошлиғи Улуғмурод Бўтаёров Умр бунёдкори маҳалласида сайёр қабул ўтказгани ҳақида хабар бергандик.
Қабулдан сўнг туман бош солиқчиси тадбиркорлар ҳолидан хабар олди.

Жумладан, Намоз Қўчқоров раҳбарлик қилаётган "Ardasher chikens" МЧЖ томонидан ташкил этилган паррандачилик фермаси, ем ишлаб чиқариш цехи, ун ишлаб чиқариш линияси фаолияти бўйича танишиб, солиқ имтиёзлари хусусида тушунча берди.

Шунингдек, У.Бўтаёров маҳалладаги савдо шохобчалари фаолияти ҳамда хорижда ишлаб қайтган фуқароларга қуриб берилаётган иссиқхоналар қурилиши билан ҳам танишди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга
уланиш: https://t.me/nishontumanhokimligi
643 views01:29
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:15:12
4-секторда сайёр қабул бўлиб ўтди

Нишон тумани ДСИ бошлиғи Улуғмурод Бўтаёров Умр бунёдкори маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида маҳаллада ободонлаштириш ишларининг бориши, ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга
уланиш: https://t.me/nishontumanhokimligi
605 views01:15
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:06:14
Сўровнома натижалари маълум бўлди.

Унга кўра 47 фоиз иштирокчи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман назорат инспекцияси фаолиятини "қониқарсиз" баҳолаган.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга
уланиш: https://t.me/nishontumanhokimligi
620 viewsedited  01:06
Ochish/sharhlash