Get Mystery Box with random crypto!

Нишон тумани ҳокими 'Пахтазор' маҳалла фуқаролар йиғини аҳолис | Nishon tumani hokimligi

Нишон тумани ҳокими "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларига кўра, Мухтор Ҳайитмуродов "Пахтазор" МФЙда аҳоли вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида фуқаролар МФЙ фаолиятидаги камчиликлар, шунингдек, ирригация тизимини яхшилаш, бандлик масаласи ва бошқа ижтимоий муаммолар юзасидан фикр билдиришди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаат муаллифи билан бирма-бир гаплашиб, саволларга жавоб берди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.