Get Mystery Box with random crypto!

Нуристонда қисқа муддатли ўқув маркази иш бошлади Унга Нурчи, | Nishon tumani hokimligi

Нуристонда қисқа муддатли ўқув маркази иш бошлади

Унга Нурчи, Нуристон, Кимёгар ва Кўксой маҳаллаларида яшовчи "Аёллар дафтари" киритилган 46 нафар хотин-қизлар тикувчилик, "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар ёшлар пайвандчилик сирларини ўрганишади.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўқувчиларга стипендия, ўқитувчиларга эса ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.

Ўқув курси якунида ўқувчиларга сертификат берилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субцидиялар ажратилади.

"Қашқадарё" телеканалида намойиш этилган лавҳа (муаллиф- Дилшод Каромов) худди шу мавзуда.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.