2020-12-14 19:16:31
Нега дуолар ижобат бўлмаяпти?
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ Басра бозорларининг биридан ўтиб кетаётганларида, инсонлар у киши олдига топландилар ва "Эй Исҳоқнинг отаси! Айтингчи, нечук дуоларимиз мустажоб бўлмаябди?", деб сўрадилар. У киши:
- Чунки, қалбингиз 10 нарса сабабли ўлиб бўлди! деди.
Улар: Нималар экан-у? дея сўрадилар.
Шунда Иброҳим ибн Адҳам жавоб берди:
- Сизлар Аллоҳни танидингиз, бироқ Унинг ҳақларини адо этмадингиз!
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалмни яхши кўришингларни идд!о қилдинглар, бироқ суннатини тарк қилиб қўйдинглар.
- Қуръонни ўргандинглар, бироқ унга амал қилмадингиз!
- Аллоҳнинг неъматларидан баҳраманд бўлдингиз, аммо шукр келтирмадингиз!
- Шайтонни эса душманингиз эканини айтдингз-у, уни васвасларига мувофиқ бўлавердингиз!
- Жаннатни ҳақ эканини айтдингиз, лекин унга етишиш учун амал қилмадингиз!
- Дўзаҳни ҳам ҳақлигини айтиб, ундан қочмадингиз!
- Ўлимни ҳақ эканини айта туриб, унга таёргарлик қилмадингиз!
- Уйқудан туриб-ла, инсонларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзингизнинг айбларингизни ташлаб қўйдингиз!
- Ўликларингизни кўмдингиз, аммо ибрат олмадингиз!..
Қудратуллоҳ Аҳмад
Azon.TV
#Ulashing!
@tevhid_uz
433 viewsOYATULLOH., 16:16