Get Mystery Box with random crypto!

Нега дуолар ижобат бўлмаяпти? Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ | 🖤

Нега дуолар ижобат бўлмаяпти?

Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ Басра бозорларининг биридан ўтиб кетаётганларида, инсонлар у киши олдига топландилар ва "Эй Исҳоқнинг отаси! Айтингчи, нечук дуоларимиз мустажоб бўлмаябди?", деб сўрадилар. У киши:

- Чунки, қалбингиз 10 нарса сабабли ўлиб бўлди! деди.

Улар: Нималар экан-у?  дея сўрадилар. 

Шунда Иброҳим ибн Адҳам жавоб берди:

- Сизлар Аллоҳни танидингиз, бироқ Унинг ҳақларини адо этмадингиз!

- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалмни яхши кўришингларни идд!о қилдинглар, бироқ суннатини тарк қилиб қўйдинглар.

- Қуръонни ўргандинглар, бироқ унга амал қилмадингиз!

- Аллоҳнинг неъматларидан баҳраманд бўлдингиз, аммо шукр келтирмадингиз!

- Шайтонни эса душманингиз эканини айтдингз-у, уни васвасларига мувофиқ бўлавердингиз!

- Жаннатни ҳақ эканини айтдингиз, лекин унга етишиш учун амал қилмадингиз!

- Дўзаҳни ҳам ҳақлигини айтиб, ундан қочмадингиз!

- Ўлимни ҳақ эканини айта туриб, унга таёргарлик қилмадингиз!

- Уйқудан туриб-ла,  инсонларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзингизнинг айбларингизни ташлаб қўйдингиз!

- Ўликларингизни кўмдингиз, аммо ибрат олмадингиз!..

Қудратуллоҳ Аҳмад

Azon.TV

#Ulashing!

@tevhid_uz