Get Mystery Box with random crypto!

​#ҳадис Ўз-ўзидан мусулмоннинг хаёлига ёмон ишлар ёки фикрла | 🖤

​#ҳадис

Ўз-ўзидан мусулмоннинг хаёлига ёмон ишлар ёки фикрлар келиши гуноҳми?

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Аллоҳ таоло умматимдан нафслари айтган нарса(васваса)ни кечириб юборди. Модомики уни сўзлаб ёки унга амал қилмасалар".
Саҳиҳул Бухорий (2528)
Саҳиҳ Муслим (127)

Шарҳ: Инсон миясига ўз-ўзидан васваса ва хаёлларнинг келиши гуноҳ эмас, балки уларни қасддан хаёлга келтириш гуноҳ саналади. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳга муридларидан бири мактуб йўллаб, намозида турли хил хаёллар келаётгани ва улар туфайли тушкинликка тушганини ёзди. Ҳазрат унинг жавобида: "Васваса ва хаёллар келиши гуноҳ эмас, балки уларни келтириш гуноҳдир", яъни қасддан ўшандай хаёлларга бориш гуноҳдир деб ёздилар.

Гуноҳдан сақланиш шарт. Лекин беихтиёр турли хил васваса ва хаёлларнинг мияга келиши гуноҳ эмас. Улар туфайли ишдан тўхтаб қолмаслик керак. Уларнинг мисоли шундайки, бир кишини подшоҳ ҳузурига чорлади. У киши шошилиб мулоқотга кетаётганида йўлда одамлар этагидан тутиб ҳар хил ишларга чалғитишди. Бири бир муаммони айтса, бошқаси бошқа бир муаммони айтди. Айтингчи шунда у уларнинг муаммоларига парво қиладими? Агар парво қилса подшоҳ ҳузурига етиб борадими? Шу каби инсон ибодат вақтида мияга келган васвасаларга парво қилмаслик керак.

Аввало шуни яхши билишимиз керакки шайтон ўғридир. У иймони бор қалбга ўғирликка тушади. Иймонсиз қалбларга у васваса ҳам қилиб ўтирмайди. Васваса бўлаётганига шукур қилинг-ки сизда иймон бор экан. Шайтоннинг васвасаси мўминни ғамга солиш учун бўлади, бунга асло парво қилмаслик керак.

Аллоҳ таоло "Мужодала" сурасида марҳамат қилади:

إِنَّمَا النَّجْوَى مِنَ الشَّيْطَانِ لِيَحْزُنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَلَيْسَ بِضَارِّهِمْ شَيْئًا إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ۝

"Албатта, васвасалар шайтондан бўлиб, иймонлилар маҳзун бўлишлари учундир ва уларга ҳеч зарар етказмас, фақат Аллоҳнинг изни мустасно. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар".
(10-оят)

Шайтон шундай васвасани бошлаганда Аллоҳ таоло қутилиш йўлини ҳам таълимини бериб, Ўзининг каломида:

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ۝ مَلِكِ النَّاسِ۝ إِلَهِ النَّاسِ۝ مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ۝ الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ۝ مِنَ الْجِنَّةِ وَ النَّاسِ۝

1. Айт: "Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман...
2. Одамлар Подшоҳидан...
3. Одамлар Илоҳидан...
4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг...
5. Одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг...
6. Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)" деган.


Манба: "Тафсири Хилол" ва "Фиқҳ.уз"

Яқинларингизга эслатинг:
@tevhid_uz