Get Mystery Box with random crypto!

Нугманов LIVE

Telegram kanalining logotibi ngmnvlive — Нугманов LIVE Н
Telegram kanalining logotibi ngmnvlive — Нугманов LIVE
Kanal manzili: @ngmnvlive
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 175
Kanalning ta’rifi

Бекзод Нугманов телеграм-канали.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-04-09 10:15:02 ​​Очиғи, дам олиш кунлари ишлашни ҳам, ходимларни ишлатишни ҳам ўзим ўлгудай ёмон кўраман. Мажбурий меҳнат ҳақида бирор мақола кўрсам, ич-ичимдан эзиламан. Қандай раҳбар бу, қандай тизим бу ахир, қачон барчасидан қутуламиз, деб куюниб кетаман.

Аммо ўз компаниямни очиб, лойиҳалар бошлаб, ўзим учун ишлай бошлаганимдан кейин якшанба билан душанбанинг фарқи қолмади. Ишга берилиб, кун тунга уланиб кетганини ҳам сезмай қоларкан киши. Жамоамда ҳам шундай одамлар йиғилганидан хурсандман.

Айниқса ҳозир — улкан лойиҳалар арафасида турганимда бу янада билиняпти. Яқин кунларда сизга зўр янгилик улашамиз. Ҳозирча ушбу лойиҳалар бизга энг катта мотивация бермоқда. Бундай вазиятда дам олиш кутиб туради.
389 views07:15
Ochish/sharhlash
2022-04-06 19:08:34 ​​Ойнадан ўпкаламайлик

Сўнгги кунларда кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири бу Беларусдан Ўзбекистонга келган IT мутахассислари ва уларнинг Ўзбекистондаги илк таассуротлари ҳақидаги гаплари бўлмоқда.


Агар кўзингиз тушмаган бўлса, эслатишим мумкин, Минскдан Тошкентга келган дастурчи мутахассислар ўқиган, эшитган маълумотлари бўйича аввалига бу ерда барчаси яхши, яшаш арзон, бошқа шароитлар ҳам идеалга яқин деб ҳисоблашган ва Тошкентга келишган. Аммо жуда кўплаб муаммоларга дуч келган. Интернет тезлиги, унинг нархи, Тошкентда уй ижарага олиш, маклерлар, йўллардаги муаммолар ҳақида биз учун аччиқ, аммо ҳақиқатни гапирган.

Албатта, ватанпарвар сифатида бир неча беларуснинг гаплари кимгадир оғир ботиши мумкин. Ҳар куни ислоҳотлар, туризмни ривожлантириш, сайёҳларни жалб қилиш бўйича янги ютуқлар ҳақида гапириб келаётганимизда биздан унчалик узоқ бўлмаган, катта фарқ қилмайдиган давлатдан ташриф буюрганлар ҳам шунақа гапириб турса, оғир ботиши мумкин, аммо аслида бу фақат яхшиликка.

Биз ўзгаришлар ҳақида ҳар куни гапирганимиз билан бу ҳақиқий баҳо бўла олмайди. Аслида, туристик салоҳиятимиз қандай аҳволда эканига мана шу беларуслик йигитлар каби четдан келганлар баҳо бера олишади. Интернет аслида қандай, яшаш қандай, шароитлар қандай — тўғри баҳони бу жамиятда мутлақо янги одамлар бера олади. Чунки уларга бизга кўринмаган жиҳатлар ҳам кўринади. Келинг, тан олайлик, ростан ҳам интернетимиз қанчалик арзонлашмасин, расво ҳолатда, йўлларимиздаги аҳвол ундан ҳам баттар, уй ижараси тизимида бир тартиб йўқ, кўпроқ «кўча»га ўхшайди. Дўппини бошдан олиб ўйласак, беларусликлар бизга ойна тутганини тушунамиз.

Бизнинг, жамиятнинг, давлатнинг вазифаси эса бу каби ҳолатлардан хулоса чиқариш, камчиликларни бартараф этиш. Келгусида келадиган сайёҳларнинг фикрини ўзгартирадиган даражадаги ўзгаришларни амалга ошириш. Ана шунда ҳамма ютади, ривожланиш ҳам бўлади. Ҳозирча эса борини тан олишимиз, қабул қилишимиз керак. Бу каби ҳолатларга ечим топишимиз керак.
354 views16:08
Ochish/sharhlash
2022-04-05 09:41:11 ​​Ярим тунгача ишлайдиган самарасиз тизим ҳақида

Куни кеча Тошкент шаҳри ҳокимининг суратлари ижтимоий тармоқларда роса тарқалди. Бу борада ҳокимлик пиар хизмати яхши ишлаганини қайд этиш лозим. Улар ўз раҳбарининг кунлик бир неча йўналишлардаги ишларини кўрсатиб бера олган.

Аслида, ташкилот матбуот хизмати, PR жамоаси шундай ишлаши керак. Бир қарашда барчаси идеал, барчаси жойида бўлгандек кўринади. Аммо бир нарса кўнгилни бироз хира қилмай қолмайди. Тошкент ҳокими кун давомида бозорларда нарх-наво билан танишяпти, кўча-кўйда ҳатто зовурларга ҳам тушиб, вазиятни ўрганмоқда, меҳнат қонунчилиги бўйича иш вақти тугаб, ҳамма дам оладиган вақтда эса ярим кечаси ҳоким сайёр қабул ўтказиб, аҳолини, одамларни қабул қиляпти. Сурат тунги 12 га яқин олингани акс этган. Қайси нормал давлатда ҳоким шу пайтгача ишлаши, ишлагандаям аҳолини қабул қилиши мумкин?

Фаол ишлаш, «пастга тушиб, ичига кириб» ишлаш, албатта, яхши, аммо бу дегани иш вақтидан кейин ҳам ярим кечгача ишлаш, ходимларни ушлаб туриш керак дегани эмас. Қачон ишда самара бўлади? Ўз вақтида ишлаб, ўз вақтида дам олганда иш самаралироқ, фойдалироқ бўлади. Ходим ҳам етарлича дам олиб, яхши кайфиятда эртасига ишга чиқса, фойдали иш коэффициенти ҳам яхшироқ бўлади. Аммо эрта тонгдан ярим тунгача ишлайдиган ходимлари бор ташкилотда ҳаммаси бир текис кечишига ишониш қийин.

Қачон биз оддий қоидаларга амал қилишни ўрганамиз? Қачон ҳаммаси ўз вақтида, ўз жойида бўлишига ўрганамиз? Катта минбарларда туриб эслатиладиган қонунчиликка қачон амал қиламиз? Афсуски, бу саволларга тайинли жавоб ҳозирча йўқ.
323 views06:41
Ochish/sharhlash
2022-04-01 18:22:58 ​​Қўлингиздан келса, фақат яхшилик қилинг

Эртадан юртимизда муқаддас Рамазон ойи бошланади. Кўпчилик бу ойнинг амаллари билан бирга савобли ишлар бажаришга ҳам ҳаракат қилади. Албатта, савоб қилиш учун қайсидир муддатни кутиб ўтириш шарт эмас, аммо Рамазон сабаб бўлаётган экан, бу ҳам яхшиликка. Бу ой бизга яхшилик ва савоб амаллар қилишимиз кераклигини эслатиб туради.

Сиз ҳам имкониятингиз бўлса, шу кунларда яхшиликлар қилинг. Аслида бу яхшилик хайрия ёки закот бериш шаклида бўлмаслиги мумкин. Буни имконияти етганлар қилаверишади, аммо имконияти йўқлар шунчаки қараб туриши керак дегани ҳам эмас. Чунки яхшиликнинг турлари кўп.

Кўча-куйда, машинада юрганда қонун-қоидаларга риоя қилайлик. Чиқиндини исталган жойларга отиб, экологияга зарар етказмайлик. Одамлар дилини оғритмайлик, уларга озор бермайлик. Чорраҳани кесиб ўтишга қийналаётган отахон-онахонларимизга озгина ёрдам бериб юбориш ҳам яхшилик. Кимгадир хушмуомалалик қилиш, шунчаки табассум қилиш, кайфият улашиш ҳам катта савоб.

Оиламиз, дўстларимиз ҳамда ҳамкасбларга эътиборли бўлайлик. Яқинлар ҳолидан хабар олиб турайлик. Ғанимат одамлар суҳбатига шошайлик, уларнинг дардига малҳам бўлайлик. Мана шу ишларнинг ўзи анча-мунча хайриядан кам бўлмайди.

Бугунги негативларга тўла дунёда, ҳеч бўлмаса, атрофингизни гўзаллаштириш, ҳаётингизни чиройли қилиш ўз қўлингизда. Унутманг, дунёни меҳр боғлаб туради. Дунёни яхшилик қутқаради. Яхшилик қилишдан тўхтаманг.

Рамазон муборак бўлсин!
369 views15:22
Ochish/sharhlash
2022-03-08 05:38:09 ​​Ўзбек аёли учун энг катта совға бу — сифатли таълим

Бугун ҳаётимиздаги энг муҳим инсонлардан бўлган муҳтарама аёлларимизнинг байрами кенг миқёсда нишонланмоқда. Қаерга қараманг, йигитлар гул билан чиройли ўрамларни қўлтиқлиб, чопиб юрибди.

Аслида аёлларни қадрлашимиз учун алоҳида бир куннинг ҳам кераги йўқ. Чунки ҳар бир ўзини ҳурмат қилган эркак зоти онасини, аёлини, фарзандини, опа-синглисини қадрлаши учун бир кунни кутиб ўтириши ҳам шарт эмас. Аёлларни ҳар доим қадрлаш — бурчимиз.

Уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ўзини ўзи таъминлай оладиган даражага чиқишига эришиш ҳар бир оила бошлиғининг вазифаси дейиш мумкин. Агар фарзандингиз бўлса, уни қандай турмушга беришни эмас, балки уни саводли, асосийси, олий маълумотли, бир соҳанинг яхши мутахассиси қилиб тарбиялашни ўрганишимиз керак. Қиз бола балоғатга етган заҳоти эрга тегиши эмас, ўқиши, касб эгаси бўлиши керак.

Уларнинг хоҳиш-истакларини эшитишимиз, сўровларига жавоб беришимиз лозим. Қизингиз бировнинг қўлига қараб қолмаслиги учун унга алоҳида мулк, мерос, бойлик қолдиринг. Эсда тутингки, энг катта бойлик — яхши таълим. Бундай таълим олган фарзанд келажакда ўз ўрнини топиб кета олади. Чунки оқила, зукко ва мустақил аёлгина келажак учун ақлли ва озод фарзандларни тарбиялай олади. Бу — юртимиз келажаги учун муҳим масала.

Аёлимга аёл доктор қарасин деганлар қизини тиббиёт олийгоҳида ўқитсин, қизимни эри хафа қилмасин деб ният қилганлар унинг ўзини мустақил таъминлай оладиган соҳада таълим олишини таъминлаб берсин. Мана шу фарзандларимизга қолдирган энг катта меросимиз бўлади.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
379 viewsedited  02:38
Ochish/sharhlash
2022-03-02 15:09:45 ​​Ўқувчининг ўзига қўйиб беринг

Неча кундирки, энг эътиборли воқеа Украинадаги урушлар бўлиб турибди. Истаймизми, йўқми, бугун Ўзбекистондаги информацион майдоннинг асосини ҳам Россиянинг қўшни мамлакатга ҳарбий ҳаракатлари эгаллаган. Буни табиий қабул қилиш керак. Лекин шу вазиятда ҳам Украина воқеалари ҳақида камроқ ёзиш керак, деган чақирувлар янграяпти. Уларнинг топиб олган баҳонаси шуки, уруш ҳақида ёзиб, аудитория йиғиш нотўғри. Бу фикрга қўшилмаган бўлардим.

Бугун кузатилаётган ахборот оқими — бу аудитория учун ҳам, барча ОАВ ва Telegram каналлар, блогерлар учун ҳам яхшигина синов. Чунки мислсиз ахборот фонида уларнинг тўғрисини аниқлаб, ўз аудиториясига тақдим этишни ўрганади.

Чеклов киритишни сўраётганларни ҳам яхши тушунаман, шахсан ўзимга ҳам фейклар авж олаётгани ёқмаяпти, аммо улар сабаб чеклов киритилиши ечим бўла олмайди. Чунки унинг чегарасини белгилаш қийин бўлиб қолади. Ёнғин ўрмондаги ҳўлу қуруқни бирдай ёндириб юборади. Ҳамма зарар кўради.

Бундай вазиятда энг тўғри йўл — шунчаки қўйиб бериш, билганича ишлашсин. Бу хатоларсиз бўлмайди. Хатони ҳамма қилади, асосийси, ундан тегишли хулоса чиқариш ва кейинчалик буни такрорламаслик. Ана шундагина сифат яратила бошланади.

Ўқувчиларнинг ўзи қайси хабар тўғрилиги, қайси хабар фейклигини ажрата бошлайди. Тушунмайдиганлар кўп дейилса, аудиторияга тушунтириш бера оладиган материаллар тайёрлансин, мутахассислар, лозим бўлса, таҳлил қила бошласин. Хулоса чиқариш мумкин бўлган фикрлар янграсин.

Ўйлайманки, бугун одамлар хабарларни фильтрлашни ўргана бошлади. Бу ҳам натижа. Бизга узоқ ва яқин ўтмиш жуда кўп тақиқлар билан фильтрларланган маълумотларни узатди. Бу эса фойда бергани йўқ. Бугунги глобаллашувда эса етишиб чиқаётган авлодни тақиқлар билан эмас, борини кўрсатиб ўқитган маъқул, менимча.
506 views12:09
Ochish/sharhlash
2022-02-22 13:37:13 ​​Хулоса чиқариш учун муҳлат бор

Владимир Путин Украина ерларида сепаратистлар томонидан ташкил этилган ЛХР ва ДХР республикаларини мустақил давлат сифатида
тан олар экан, Украинани Ленин яратгани ва аслида бу давлат ерлари тўлиқ Россияга тегишли эканига ишора қилди.

Албатта, бу Путиннинг Собиқ Иттифоқ давлатларига нисбатан тарихни пеш қилиб айтган биринчи гапи эмас. У Қозоғистоннинг ҳам СССР таркибига кичкина ҳудуд билан кириб, катта ҳудуд билан чиқиб кетганига ишора қилганди.

Унинг иттифоқни қайтариш нияти очиқ сезилиб турибди ва бугунга келиб, бу ният агрессив ҳаракатларга ҳам сабаб бўлмоқда. Украина ўзининг Россия билан чегара ҳудудларини айнан шундай агрессив ҳаракатлар оқибатида бугун бой бериб турибди. 14 йил муқаддам Грузиянинг (Абхазия, Жанубия Осетия) бошига тушган кунлар бугун Украинада такрорланмоқда. Афсуски, эртага бу бошқа давлатлар билан ҳам такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Вазиятдан ягона чиқариш мумкин бўлган хулоса эса ўзимизни эҳтиёт қилиш, қўшнини ўғри тутмаслик. Грузия, Украина воқеалари ҳар бир давлат учун сабоқ бўлиши лозим. Бугунги Путин Россияси бизга шуни ўргатмоқда. Ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз, кучли бўлишимиз зарур. Бунинг энг яхши ва ягона йўли бу — ривожланиш. Таълим, коррупцияни йўқотиш, чин маънода, ўзини ўзи ҳар томонлама таъминлай оладиган жамият яратишимиз керак. Бунинг йўли эса кучли таълим ва коррупциялардан холи давлат қуриш. Шуларни амалга оширмасдан туриб, кучли бўлиш қийин.

Ҳа, Россия агрессив ҳаракат қиляпти, ҳа, улар барча келишув шартларини бузяпти, лекин Украинанинг бугунги ҳолатга тушиб қолишида давлатнинг, унинг ўтган 30 йилликдаги бошқарувининг ҳам айби бор. Коррупцияга ботган давлат раҳбарлари сабаб бугун халқ ва давлат жабр кўрмоқда.
476 views10:37
Ochish/sharhlash
2022-02-18 20:18:01 ​​Рақобатдан қўрқма, UzAuto!

UzАuto Motors яна қандайдир ҳаракат бошлади, шекилли, Ўзбекистонда сотиладиган бошқа автомобилларнинг нархлари қанчалик ошганию, гўёки ўзлари бу даврда нархларни ўзгартирмагани ҳақида бонг урмоқда. Шундоқ ҳам монопол бозорда мислсиз имтиёзларга эга бўлиб турган компания одатда нархларни оширишдан олдин шунақа «ўйинлар» қилиб келган. Бу сафар ҳам мақсад катта эҳтимол билан шунақа.

Афсуски, чексиз имкониятлар берилишига қарамасдан, талабларни ҳам қондира олмаётган, ўз зарарларини эса мана шундай нархларни ошириш орқали ёпишга уринаётган корхонанинг бизга қанчалик зарар келтираётганини билиб турсак ҳам, кескин чоралар кўрмаяпмиз. Импорт божларининг номигагина камайтирилиши, ундан сўнг автомобиллар таннархида деярли катта ўзгариш бўлмаслиги ҳақида ўқигандирсиз. Бу каби чоралар монополиянинг бозордаги улушига заррача таъсир қилмаслиги аниқ.

Аслида, бозорда рақобат яратилишидан Uzauto Motors ҳам ютиши мумкин эди. Ҳозирги монопол шароитда ҳам ўзини эплолмаётган корхона учун рақобатнинг фойдали бўлиши ҳақида мисоллар кўп. Масалан, Россиянинг Lada концерни. Ўз вақтида худди биздаги каби уларга ҳам катта имтиёзлар берилган, аммо мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ортидан бу имтиёзлар йиллар давомида камайиб борди ва бозорда янги ҳақиқий рақобатчилар пайдо бўлди.

Аммо бу Lada’нинг бутунлай банкрот бўлиб, ёпиб кетишига сабаб бўлгани йўқ. Қайтанга Lada рақобат муҳитида ишлашни ўрганди ва янгича дизайндаги, янгича авлод Vesta ва X-ray машиналарини чиқара бошлади. Қайсидир маънода бугун компания бозорда яшаб кетди ва машиналарини Ўзбекистонга ҳам экспорт қилмоқда. Рақобат йўқ вақтда эса ишлаб чиқаришдаги аҳвол банкротликка яқин келиб қолганди.

Қачондир рационал қарорлар чиқариш керак бўлади. Бунда маълум йўқотишлар бўлиши мумкин (масалан, ЎзАвтога доим тиргак бўлган ишчи ўринлари қисқариши), лекин якунда барибир бозор ва одамлар, энг асосийси, мамлакат иқтисодиёти ютади. UzАuto Motors ҳам рақобатда ишлашни ўрганади. Сал қимирлаб, бошни қотириб ишлашни ўрганади.
325 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-02-07 17:46:31 ​​Бугун, 7 февраль «Bugun» иш бошлаганига роппа–роса бир йил тўлди. Шу даврда кўп нарсаларни кўрдик. Қийинчиликлар, турли синовлар бошдан ўтди. Лойиҳага энди қўл урганимизда «нима қиласан бу ишни бошлаб, тинчгина ишингда ишлаб юравермайсанми», деганлар ҳам бўлди. Уларга қулоқ солмадим, чунки бу лойиҳа менинг энг катта орзуларимдан бири бўлганди. Энди орзумга деярли эришдим деб ҳисоблайман. Бироқ бунинг учун жамоамиз барча кўзланган режаларга эришиш учун кунига 20 соатлаб ишлади ва шу қисқа даврда ўйлаганимизнинг катта қисмини амалга ошириб, мақсадларимиз томон йўл юришда давом этмоқдамиз.

Media NEWS компаниясининг фаолиятини «Bugun» билан бошлаган бўлсак, ҳозир 6 та нашргача кенгайиб, 70 дан ошиқ журналистлар билан 24 соат давомида ишлаб бормоқдамиз. Аслида, энг катта ютуғим — жамоа. Шу кунгача бирга етиб келган, режалар ва мақсадларда елкадош бўлган барча ходимларга катта раҳматимни айтмоқчиман. Уларни бемалол қаҳрамонларга тенглаштиришим мумкин. Чунки нимага эришган бўлсак, барчаси шу катта жамоанинг хизмати дея оламан.

Ходимларимизни ҳамкасб эмас, яқинимдек кўраман, чунки бу даврда биз шунчаки ҳамкасблар эмас, бутун оилага айланиб улгурдик. Бугун айнан шу оила ўзбек медиа бозорида ўз ўрнига эга бўлган нашрларни ярата олди. Бундан фахрланаман!

Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз кўп, мақсадларимиз ҳам. 10, 20 йиллик юбилейларимизда бундан-да катта ютуқларни эслаб ўтириш насиб қилсин! Биз билан бирга қолаётганингиз учун ҳам раҳмат.
1.6K views14:46
Ochish/sharhlash
2022-02-07 17:00:25 Аскардан генерал кўп

Адлия вазири Русланбек Давлетов бизда давлат ташкилотлари ва ортиқча ходимлар қанчалик кўпайиб кетганини битта гап билан тушунтириб берибди: «Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп. Меъёрга кўра, 1 раҳбарга 7 та ижрочи бўлиши керак. Аммо бизда 2 ижрочига бир раҳбар тўғри келмоқда».

Ходимдан кўра раҳбар кўпайиб кетган, ташкилотларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Ҳаттоки картошка вазирлиги ҳам бор. (Мақоми бўйича ўзини вазирликка тенг ташкилотдек ҳис қилишади-да). Давлат ташкилотларининг бу қадар шишириб юборилиши эса солиқ тўловчиларнинг елкасига юк бўлиб тушяпти, холос.

Агар сўнгги пайтларда қаерда давлат хизматларидан фойдаланиш халқ учун осонлашганини кўрсангиз, уларнинг барчаси замонавий технологиялардан фойдалангани, яъни инсон омилидан қутулиб, онлайнга ўтказилган жойларда бўляпти. Одамлар, ходимлар, раҳбарлар ёки картошка, шолғом вазирлиги тузилганидан эса халқ ютаётганига ишониш қийин. Ҳаммаси ўша бечора бободеҳқонимизга хўжайинлик қилишдан, ақл ўргатишдан ортмайди. Буни кўриб турсак ҳам, раҳбар кўпайтириш билан оворамиз. Очилган ташкилотларга қарасангиз, уларнинг учдан бири — раҳбар, яъни ижрочи эмас, буйруқ берувчи.

Иш кунининг 70–80 фоизида мажлисма-мажлис юрадиганларнинг бугун ишини тўхтатиб, ташкилотини ёпиб юборайлик, ҳаётимиз заррача ўзгармайди, жавоб! Бундай ташкилотлар, афсуски, битта эмас, бир нечта. Уларнинг аксарини бутунлай ёпиб ёки бир неча ташкилотларни бир-бирига қўшиб юбориш ҳам мумкин. Уюшмаю ассоциациялар (ўша картошка вазирлиги) фақат ойлик олиб ўтирадиган боқимандаларни боқиш учун очилгандек.

Бўлди, етар энди, қачондир бу амалиётни тўхтатиш, бутунлай воз кечиш ҳам керак. Энига ҳам, бўйига ҳам шишиб, кенгайиб бораётган давлат ташкилотлари, хизматчиларидан фойда йўқлиги кўриниб турибди ахир.
372 views14:00
Ochish/sharhlash