Get Mystery Box with random crypto!

Nasihat.uz

Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz N
Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz
Kanal manzili: @nasihatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.52K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.
Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли
Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2021-02-13 04:00:18
Ассалому алайкум!

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин! Қалбингиздаги яхши орзу-умидларингизга Аллоҳ таоло етказсин!

@nasihatuz
5.3K views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 20:43:40
ОТА-ОНАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ

Ота-онанинг кўзларидан тўкилган кўз ёшлари шунчаки томчилар эмас. Балки бу кўз ёшлар уни тинглаб тушунадиган инсонни топа олмагани сабабли тўкилган қалб сўзларидир.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
@nasihatuz
2.3K views17:43
Ochish/sharhlash
2021-02-12 20:00:32
#Намоз_вақтлари
13 феврал шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 06:03
Қуёш - 07:20
Пешин - 12:42
Аср - 16:12
Шом - 17:56
Хуфтон - 19:11

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
1.9K viewsedited  17:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:00:55 ​#Фойдали_дуолар

ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА

Таҳоратни бошлашдан олдин:
«Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳим».
Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Қўлларни юваётганда:
«Алҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».
Маъноси: Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Оғиз чаййилаётганда:
«Аллоҳумма тоҳҳир накҳати васқини мин ҳавзи набиййика».
Маъноси: Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт.

Бурун чайилаётганда:
«Аллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».
Маъноси: Илоҳим, жаннат ҳидидан бахраманд эт, дўзах исидан нари тут.

Юз ювилаётганда:
«Аллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу авлияика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».
Маъноси: Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг йюзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қор бўлгувчи кундан асрагил.

Ўнг қўл ювилаёганда:
«Аллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабана ясирон».
Маъноси: Илоҳим, қиёмат куни амалларимёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин.

Чап қўл ювилаётганда:
«Аллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».
Маъноси: Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, усимга баракотларингни ёғдиргин.

Қулоққа масх тортилаётганда:
«Аллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».
Маъноси: Илоҳим,мени яхши сўзларга тобе қилгил ва эргаштиргил.

Бўйинга масх тортилганда:
«Аллоҳумма аътиқ рақобати минан нари ваҳфазни минас салосили вал ағлоли».
Маъноси: Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагин ва занжирларда судрамагил.

Ўнг оёқ ювилаётганда:
«Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тадиллу фиҳил ақдаму».
Маъноси: Илоҳим, қиёматда оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил.

Чап оёқ ювилаётганда:
«Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».
Маъноси: Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига қилгил ва гуноҳларимни авф этгил.

Таҳорат якунида:
«Аллоҳумма ижъални минат-таввабинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибадикас-солиҳиналлазина ла ховфун ъалайҳум ва ла ҳум яҳзанун».
Маъноси: Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларнинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил.

Дуога қўл очинг

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
2.2K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:23:01 Имтиҳондаги суҳбатда ёлгон гапир дейишяпти...

#Савол:
Ассалому алейкум мен Инглиз тилини органяпан ва ИEЛТС имтиҳонига тайёрланяпан ва узтозларимиз имтиҳондаги суҳбатда(Спеакинг)да ёлгон гапир дейишяпти чунки саволларга агар ёлгон қошиб қизиқарлироқ қилишинг керак дейишяпти шундай вазиятда фақатгина копроқ балл олиш учун ёлгон гапирсам боладими

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Имтиҳон ёлғон гапиришга рухсат берилган ўринлардан бири эмас.

ЎМИ фатво ҳайъати.
Savollar.muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.7K views12:23
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:00:24
#Видео

ҚУРЪОНДA КЕЛГAН АЁЛЛАР ҚИССAЛАРИ

#Мултсериал
Фиръавннинг аёли 1-қисм

Манба:islom.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:25:11 Авлиёҳуллоҳ ҳақида гапиришнинг одоби

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «**Ҳар бир солик ўзи турган манзили ва кечган мақоми ҳақида гапира олади холос. Ҳали босиб ўтмаган мақому иҳота этмаган манзиллар ҳақида умуман сўз оча олмайди. У етишмаган мақомларга ғойибона ишонади ва фақат хаёл қилади.»**

«Иҳёи улумиддин»

Шарҳ: Ҳазрат Навоий, Мирзо Бобур, Бобораҳим Машраб, Мавлоно Румий каби Аллоҳ азиз қилган, маънавий мақомлари юксак бўлган инсонларни эслаш жуда ҳам яхши. Бу Ислом одобларидан ҳисобланади. Фақат бу ердаги муҳим жиҳат шуки, уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ҳаммамиз ҳам тушуниб, тушунтира олиш салоҳиятига эмаслигимиздадир. Айнан шу ҳақда гапирган ҳужжатул ислом унвони соҳиби Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзларини шарҳлаш шарт ҳам эмас аслида. Ўзи тушунарли. Авлиёҳуллоҳ ҳақида салбий фикр билдириш у бошқа масала. Лекин бирорта Аллоҳ азиз қилган инсон ҳақида, унинг Аллоҳ ҳузуридаги мақому даражаси ҳақида гапиришга ҳам эҳтиёт бўлмоқ керак экан. Тасаввуф истилоҳида солик бу маълум тариққатда, муршид тарбиясида вазифадор бўлиб турган инсонга айтилади.. Соликларки, тасаввуфда нисбат соҳиби бўлган авлиёҳуллоҳнинг мақомлари, ҳоллари ҳақида гапиришдан одоб сақлашлашлари мақсадга мувофиқ бўлар экан, қолганлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Уларни ҳолларини, асарларидаги матнлар шарҳини ҳам худди шу даражадаги ҳол соҳиби инсонлар тушунтириши тўғри бўлади, демакки. Акси бўлса, Имом Ғаззолий ҳазратнинг айтганларидек, у фикрлар асли мавҳум, қуруқ хаёллардан ташкил топган, ҳақиқатдан йироқ ағёрлар бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.7K views10:25
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:31:31 Чўри ё қулларга эгалик қилиш мумкин бўлганми?

#Савол:
ассалому алайкум. анчадан бери бир савол ўйлантиради. динимизда чўри ё қулларга эгалик қилиш мумкин бўлганми, улар билан ҳаттоки (чўрилар) жинсий яқинлик қилишга ҳам рухсат бўлганми, шундай бўлган бўлса бошқа бировга қандай никоҳга бериши мумкин?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Эгалик қилиш мумкин бўлган. Бошқага никоҳлаб берадиган бўлса яқинлик қилмай турган. Бу аслида катта мавзу, батафсил маълумотларни бошқа манбалардан ўрганиш тавсия этилади. Чунки чўриларнинг фарзанд кўришига қараб ҳам ҳукмлар бошқача бўлади.


ЎМИ фатво ҳайъати.
Savollar.muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.7K views09:31
Ochish/sharhlash