Get Mystery Box with random crypto!

Nasihat.uz

Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz N
Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz
Kanal manzili: @nasihatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.52K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.
Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли
Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 08:59:20
Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бўнча кўп ичингни очасан..?

Мавлоно Румий қ.с.

@nasihatuz
1.5K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:02:02
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Аллоҳим кунимизни хайрли ва баракотли қилсин!

Ҳақ таоло яна бир кун ато этди.

Ушбу кунда Ўзи ризо бўладиган хайрли амаллар насиб этсин.

Бугун бир фақирни кўнглини обод этиш, бир мискинга мадад қилиш, бир инсонга яхши гапириб кўнглини кўтариш мумкин.

@nasihatuz
4.8K views00:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:01:02
#Намоз_вақтлари
28 август якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 04:21
Қуёш - 05:45
Пешин - 12:29
Аср - 17:06
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:26

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
1.5K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:39:26 БУНДАН КЎРА КИЙИМСИЗ ЮРГАНИНГ ЯХШИ

Бир воқеани сўзлаб бераман: Бир аёлнинг ўғли хотини (аёлнинг келини)га кир ювадиган машина олиб берди. Аёлга ўғлининг бу иши ёқмай, ўғлига норози эканини билдириб:
– Бу нима исроф? Аёлинг бу кир ювувчи машинага ҳақли эмас-ку, – дея уришди.

Ўша куннинг ўзида куёви унинг қизига кир ювувчи машина олиб берди. Бу хабарни эшитган аёл:
– Аллоҳ куёвимдан рози бўлсин. Қизимнинг меҳнатини анча енгиллатибди-да, – деди.
Ушбу қарама-қаршиликни кўринг!

Аллоҳга қасамки, бир кимсанинг кўчага яланғоч чиқиши, гарчи бу ўта хунук ва шармандали бўлса-да, сўзи ва амали қарама-қарши бўлишдан яхшироқдир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса, бировга!
Биринчидан, келин қул эмас, у ҳам кимларнидир азиз фарзанди, кимнингдир жондан азиз дилбанди, синглиси ва опасидир. Уни қулдек кўриш, зулм этиш ҳаромдир.

Ўзимизнинг қизимизга кимдир шундай муомала қилинишига асло рози бўлмаймиз-ку!

Иккинчидан, келин эрга тегади, қайнонага эмас. Шу эсимиздан чиқиб қолмасин. Баъзилар ўғлини қизғаниб келинга зуғум қилишни касб қилиб олишади. Уриш-жанжал қилиб ҳаётини бузишгача боришади. Аммо, ўша жанжаллардан ўғли ҳам азият чекаётгани, қалби синаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Зулм – қиёмат кунги зулматдир", деб айтганлар.

Дунёда келинлар, ака-укалар, опа-сингиллар ва бошқаларга зулм қилиб жазосиз юравериш мумкин. Аммо, қиёмат куни бунинг савол-жавоби ва жазолари қаттиқ бўлиши ҳам эсдан чиқмасин.

Бир куни бир оилавий муаммога бордик. Яраштиришга шунча ҳаракат қилсак ҳам қайнона кўнмади. Икки гапнинг бирида:
– Бу келин билан ўғлим яшамайди, дер эди.

Тушунтириш бефойда бўлди. Келин эрига эмас, қайнонага ёқмагани сабабли бир фарзанди билан ажрашиб кетди.

Кўп ўтмай шу аёлнинг қизини ҳам қайнонаси уйидан ҳайдаб солиб, ўғлини бошқага уйлантирди...

Келинини калтаклаган қайноналарни кўрдик. Қайнонасини таёқ билан урган келинларни кўрдик. Аёлини савалайдиган эркакларни, эрини кўп марта қаматган аёлларни кўрдик.

Нима қилсанг қилавер, жазойинг муқаррар, зотан жазо берувчи Зот ўлмайди!

«ШАЙХ НОБУЛСИЙДАН ҚИССАЛАР ВА ҲИССАЛАР» китобидан

@nasihatuz
2.0K views14:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:53:41 «ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.

1. ТАВБА

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».
(Марям сураси, 59-60-оятлар).

2. ЯХШИ АМАЛЛАР

Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
(Ҳуд сураси, 114-оят).

Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.

3. МУСИБАТЛАР

Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
2.1K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-08-27 02:31:02
Ассалому алайкум!

Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун, барокатли, файзли, ва фойдали ўтсин!


@nasihatuz
6.8K views23:31
Ochish/sharhlash
2022-08-26 21:15:06
#Намоз_вақтлари
27 август шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 04:20
Қуёш - 05:44
Пешин - 12:29
Аср - 17:08
Шом - 19:06
Хуфтон - 20:28

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
1.7K views18:15
Ochish/sharhlash
2022-08-26 20:16:15
ИЙМОН

“Иймон” сўзи луғатда “тасдиқлаш”, “бўйсуниш”, “омонлик бериш” маъноларини англатади. Аҳли сунна ва-л-жамоа уламолари наздида “тасдиқлаш” маъноси мўътабар ҳисобланади.

Истилоҳда Набий алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳузуридан келтирган барча нарсаларни қалб билан тасдиқлашдир. Тил билан иқрор бўлиш иймоннинг шарти ёки унинг бир бўлаги дейилади .

Набий алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳузуридан келтирган нарсаларни қалб билан тасдиқлаш у зот келтирган барча нарсаларни ўз ичига қамрайдиган қуйидаги етти нарсага шаксиз ишонишдир: Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан экани ҳамда ўлгандан кейин қайта тирилиш.

Саъдуддин Тафтазоний “Ат-Талвиҳ” номли асарида шундай деган: Аслида иймон тасдиқдир. Бунинг маъноси яратувчи таолонинг борлиги, ягоналиги, бошқа сифатлари, Муҳаммад алайҳиссаломнинг нубуввати ва у зот келтиргани аниқ маълум бўлган нарсаларни тасдиқлаш ва бўйсуниб қабул қилишдир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

@nasihatuz
1.8K views17:16
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:44:17
Муроқабанинг аломати: Аллоҳ афзал кўрганни афзал билмоқ, У буюк деганни буюк кўрмоқ, кичик деганини кичик кўрмоқликдир.

Зунунний Мисрий р.аҳ.

@nasihatuz
1.6K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:30:00 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан

@nasihatuz
1.7K views06:30
Ochish/sharhlash