Get Mystery Box with random crypto!

nasafziyo.uz

Telegram kanalining logotibi nasafziyo — nasafziyo.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳадис
Muftiy
Mirziyoyev
Taqdimot
Qabul
Oliytalim
Аллоҳнинг
Video
Mar
Qalin
All tags
Kanal manzili: @nasafziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 93.01K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 438

2021-02-20 14:42:38
Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан "Сизда цемент учун малҳам борми?" деб сўради.

Сотувчи уни масхара қилиб, "Бор, бизда тош ва темир учун ҳам малҳам бор. Хориждан келтирилган, сифатлисини истайсизми ёки ўзимизда чиққан, оддийсиними?" деди.

Ишчи "Менга хорижда ишлаб чиқарилган, сифатлисини беринг" деди.

Сотувчи масхара оҳангида "Униси қиммат-да" дедию, қаҳқаҳа отиб кулворди.

Ишчи сотувчига қўлларини кўрсатиб, "Мен цемент билан ишлайдиган ишчиман. Қўллларимга цемент қолдиқлари ёпишиб, дағал бўлиб қолгани учун кичкина қизимнинг юзини силай олмаяпман. Агар сизда шу дағалликнинг кетишига сабаб бўладиган малҳам бўлса, берсангиз. Пулини бир амаллаб тўлайман" деди.

Бу гапни эшитган сотувчи жим бўлиб қолди, ишчининг олдида ўзини ҳақир санади. Чунки у анчадан бери фарзандларини бағрига босмаган, эркалатмаган эди.

Чинакам фақирлик ҳамёнларнинг бўшлиги эмас, балки қалбларнинг бўшлигидир.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
23.1K viewsedited  11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-20 13:07:52
Аёл - энг гўзал фазилат ва улуғ неъматлар соҳибаси

• Гўдаклигида отасининг жаннатга киришига сабаб бўлади.
• Балоғатга етиб, турмушга чиққанида, солиҳа бўлса, эрининг динининг ярмини тўлдиради.
• Она бўлганида фарзандлари учун жаннат унинг оёқлари остида бўлади.

Дўстларга ҳам уланишни унутманг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.3K views10:07
Ochish/sharhlash
2021-02-20 07:26:37
авзу: Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир (2-қисм)
#Жума_мавъизаси


Устоз Раҳматилло домла УСМОНОВ - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
18.3K views04:26
Ochish/sharhlash
2021-02-20 06:05:31
#Бугун
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
20 февраль, 2021 йил,
8 ражаб, 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.7K viewsedited  03:05
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:41:18
#Мутолаа_вақти
#Фиқҳий_масалалар

ҚУЛНИНГ БЕРГАН ОМОНЛИГИ
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4138

АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=4140

ИНСОНИЙЛИК ЖИҲАТИДАН АЁЛЛАРИ БИЛАН МУОМИЛАЛАРИ
https://nasafziyo.uz/index.php?newsid=2142

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
20.0K viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2021-02-19 13:07:36
авзу: Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир (1-қисм)
#Жума_мавъизаси

Устоз Раҳматилло домла УСМОНОВ - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
19.8K views10:07
Ochish/sharhlash
2021-02-19 05:28:10
Жума муборак бўлсин!

Бу улуғ кунда солатун тунажжинони ўқишни унутманг! Унда барокатлар кўп.

Дўстларга ҳам уланишни унутманг!

nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
29.9K views02:28
Ochish/sharhlash
2021-02-18 22:47:21#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
19.7K views19:47
Ochish/sharhlash
2021-02-18 22:33:08
Шавкат Мирзиёев: «Худога шукр, олдинлари азонни эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!»

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлган президент хонадон аҳли билан мулоқот қилаётган чоғда шу яқин атрофдаги масжидда азон янгради.
#Видео
Яқинларингизга ҳам улашинг!
nasafziyo.uz | @nasafziyo ✓
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
25.6K views19:33
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:16:08 #САВОЛ_ЖАВОБ

Савол:

Ҳажарул асвадни ўпиш қандай амал? Қандай фазилати бор? Ўпа олмаса нима бўлади?

Жавоб:

Ўпиш суннат амал. Фазилати - пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш. Ўпа олмаса ҳеч нарса қилмайди. Саҳиҳайнда келган ҳадисда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни ҳажарул асвадни ўпаётиб: "Мен биламан, сен фойда ҳам, зарар ҳам етказолмайдиган бир тошсан, холос. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сени ўпаётганларини кўрмаганимда ўпмаган бўлардим" дедилар ва тошни ўпдилар. Бундан шу маънони англаймизки, баъзан динда собит бўлган нарсанинг моҳиятини, машруъ этилиш ҳикматини оддий ақл билан англашнинг иложи бўлмайди. Ана шунда мусулмоннинг чин муслимлик сифати таслим бўлиш, индамай итоат қилиш бўлади. Зотан, унга шу сифати учун ҳам "муслим" деган васф берилган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шу маънога ишора қилиб "Агар дин ақл билан бўлганида (яъни, ундаги ҳамма нарса ҳам бизнинг ожиз ақлимизга мос келиши шарт бўлганида) маҳси артилаётганда (масҳ тортилаётганда) унинг усти эмас, ости артилиши муносиброқ бўларди" дейдилар. Аллоҳ таолонинг бу динни юборишдаги ҳикматларидан бири ҳам пайғамбар алайҳиссаломни қай биримиз кўпроқ сўзсиз тасдиқлашимиз, у зот суннатларига сўзсиз амал қилишимизни синашдир. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бошқалардан ортиқ ўлароқ "сиддиқ" деб лақаб олишлари ҳам айни шу нуқтада ўзгалардан анча юқорида турганлари, пайғамбар алайҳиссаломни сўзсиз тасдиқ этганлари сабабли эди.

Аллоҳ таоло барчамизни шу сифат билан сийласин, ўзининг чин муслим бандаларидан қилсин. Омин.


Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ


Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
20.9K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash