Get Mystery Box with random crypto!

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi nasafnewsuz — Nasafnews.uz | Rasmiy kanal
Kanaldagi mavzular:
Аномал
Kanal manzili: @nasafnewsuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.27K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат ва реклама учун:
@nasafnewsuzgayoz
Ҳамкор саҳифалар:
@oylikdangapiring
"Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 228

2021-12-31 19:29:54
#Live
Нишонликлар Янги йилни қаршилаш арафасида

@Nasafnewsuz
6.5K views16:29
Ochish/sharhlash
2021-12-31 17:01:08
Қашқадарёликлар Янги йил байрамини қандай кутиб олмоқда?(Видео)

"Nasafnews" мухбирлари айни кунларда Қарши шаҳар марказида кезиб юрган Янги йил шукуҳи ҳақида ажойиб видеоролик тайёрлади.

Янги йил байрами барчангизга муборак бўлсин!

@Nasafnewsuz
8.8K viewsedited  14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-31 16:59:02
Болажонлар учун қувончли кун!

Байрамлар, турли саналар муносабати билан ўтадиган тадбирларда жажжи кичкинтойлар қувнашади. Чунки, улар янада эътиборда, янада ардоқда бўлишади. Шунинг учун ҳам бор маҳоратларини ишга солишади. Ва ростдан ҳам улар ижросидаги қўшиқлар, рақслар, саҳна кўринишлари самимий ва табиий чиқади.

Куни кеча Ғузор туманидаги 21-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида Янги йил байрами тадбири ўтказилди.

"Тарбияланувчиларимиз ушбу тадбирга яхшигина тайёрланишди, -дейди ташкилот директори Елена Аминова. -Уларнинг қувончи юз-кўзларидан кўриниб турибди. Албатта, биз ҳам уларнинг ҳаракатларини рағбатлантириб, қўллаб-қувватладик ва совғалар билан тақдирладик".

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, мазкур таълим ташкилоти ҳудуддаги йирик болалар боғчалари сирасига киради.

@Nasafnewsuz
6.2K views13:59
Ochish/sharhlash
2021-12-31 16:59:01
Қамаши тумани ҳокими Янги йил байрами муносабати билан барчани қутлайди

Кириб келаётган янги йил барчангизнинг хонадонингизга бахт ва омад, қувонч, файзу-барака олиб келишини Яратгандан сўрайман.

Янги йил байрами барчамизга муборак бўлсин.

@Nasafnewsuz
6.9K viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2021-12-31 15:54:48
7.2K viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:08:34
Йил воқеалари (2-қисм)

Ўғирлаб кетилган 12 ёшли қизалоқ, тенгдоши томонидан номуси топталган 17 ёшли қиз, отаси томонидан калтакланган 2 ёшли болакай, ҳожатхонага қамалган болалар, хароба ётоқхона, саноат зонасида қурилиш қилиб алданган ёш тадбиркорлар, кекса онасини калтаклаган аёл.

2021 йилнинг энг муҳим ва шов-шувли воқеаларини бир саҳифада жамладик.

Батафсил:
https://nasafnews.uz/?p=26228

Каналга уланиш:
https://t.me/nasafnewsuz
7.4K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:06:55
2021 йил ютуқлар йили бўлди

Ғузор туманидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуддаги энг йирик таълим ташкилоти, десак муболаға бўлмайди.

Тумандаги дастлабки "болалар боғчаси ҳисобланмиш ушбу даргоҳда 420 нафар болалар тарбияланади, -дейди ташкилот мудираси Мастура Ғуломова. 83 нафар ишчи ва педагог ходимлар ишламоқда. 2021 йилда ютуқларимиз кўп бўлди. Ходимимиз Матлуба Мамасоатова 2021 йилда ўтказилган “Энг яхши йил тарбиячиси” кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллади. Халқаро сертификатга эга. Якунланаётган йилда М.Мамасоатованинг бир нечта методик қўлланмалари чоп этилди".

Умуман, ташкилот жамоаси аҳил ва ҳамжиҳатликда ишлашади. Болалар боғчаси ҳовлисидан ҳам унумли фойдаланилади. Бу ерда полиз экинлари, қовун-тарвуз, булғор қалампири, помидор ва қовоқ етиштирилади. Бу борада ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Келаётган 2022 йилда ҳам ютуқларимиз сафи ортишига ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб барчани Янги йил билан қутлаймиз!

@Nasafnewsuz
5.3K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:06:55
ЯНГИ БОҒЧАДАГИ ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРИ

Ғузор туманидаги 19-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлаганига кўп бўлгани йўқ. 2 миллиард 8 миллион маблағ ҳисобига янгидан қуриб битказилган янги боғча. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар эса болажонларнинг талаб даражасида таълим-тарбия олишлари учундир.

- Янги йил арафасида мактабгача таълим ташкилотимизнинг ишга тушиши жуда қувонарли бўлди, -дейди ташкилот мудираси Каромат Бердиева. -Аҳолимиз, ота-оналаримиз кутишаётгандир. Дарвоқе, Янги йил арафасида жажжиларимиз иштирокида “Салом Янги йил” деб номланган байрам тадбири ўтказдик. Тадбир жуда чиройли ўтди. Кичкинтойларнинг рақслари, куй-қўшиқлари, Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг ташрифи унутилмас таассурот қолдирди.

Ўйлаймизки, мазкур таълим ташкилотида келгусида ҳам мана шундай унутилмас таассуротга бой тадбирлар ўтказилаверади.
4.6K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:06:55
6.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-12-31 14:06:55
Китоб ҳокими ёш тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишди

Зарнигор Равшанова 2021 йил апрель ойидан буён ажойиб ташаббусни илгари сурмоқда. Яъни тадбиркорликка ва ҳунарга бўлган қизиқиши сабаб, ҳозирда туман ҳокими Алишер Зокировнинг қўллаб-қувватлаши билан "Zara Chevar Centre" ўқув маркази ташкил этган ва ёшларни ҳунарга ўргатиб келмоқда.

Зарнигорнинг ушбу ташаббуси билан 30 дан ортиқ ёшлар ва аёллар дафтаридаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиб келинмоқда.

"Ҳокимимиз ёрдами билан ўз фаолиятимни ривожлантирмоқчимиз, -дейди З.Равшанова. 2022 йилдаги режаларимдан бири 100 нафардан зиёд шогирдлар чиқариб, уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат".

Дарвоқе, туман ҳокими ёш тадбирни янада қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, марказда ҳунар ўрганишни такомиллаштириш мақсадида малакали ўқитувчиларни жалб қилиш борасида ташаббус билан чиқмоқда.

@Nasafnewsuz
4.5K views11:06
Ochish/sharhlash