Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ БОҒЧАДАГИ ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРИ Ғузор туманидаги 19-Давлат ма | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

ЯНГИ БОҒЧАДАГИ ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРИ

Ғузор туманидаги 19-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлаганига кўп бўлгани йўқ. 2 миллиард 8 миллион маблағ ҳисобига янгидан қуриб битказилган янги боғча. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар эса болажонларнинг талаб даражасида таълим-тарбия олишлари учундир.

- Янги йил арафасида мактабгача таълим ташкилотимизнинг ишга тушиши жуда қувонарли бўлди, -дейди ташкилот мудираси Каромат Бердиева. -Аҳолимиз, ота-оналаримиз кутишаётгандир. Дарвоқе, Янги йил арафасида жажжиларимиз иштирокида “Салом Янги йил” деб номланган байрам тадбири ўтказдик. Тадбир жуда чиройли ўтди. Кичкинтойларнинг рақслари, куй-қўшиқлари, Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг ташрифи унутилмас таассурот қолдирди.

Ўйлаймизки, мазкур таълим ташкилотида келгусида ҳам мана шундай унутилмас таассуротга бой тадбирлар ўтказилаверади.