Get Mystery Box with random crypto!

Болажонлар учун қувончли кун! Байрамлар, турли саналар муноса | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Болажонлар учун қувончли кун!

Байрамлар, турли саналар муносабати билан ўтадиган тадбирларда жажжи кичкинтойлар қувнашади. Чунки, улар янада эътиборда, янада ардоқда бўлишади. Шунинг учун ҳам бор маҳоратларини ишга солишади. Ва ростдан ҳам улар ижросидаги қўшиқлар, рақслар, саҳна кўринишлари самимий ва табиий чиқади.

Куни кеча Ғузор туманидаги 21-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида Янги йил байрами тадбири ўтказилди.

"Тарбияланувчиларимиз ушбу тадбирга яхшигина тайёрланишди, -дейди ташкилот директори Елена Аминова. -Уларнинг қувончи юз-кўзларидан кўриниб турибди. Албатта, биз ҳам уларнинг ҳаракатларини рағбатлантириб, қўллаб-қувватладик ва совғалар билан тақдирладик".

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, мазкур таълим ташкилоти ҳудуддаги йирик болалар боғчалари сирасига киради.

@Nasafnewsuz