Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил ютуқлар йили бўлди Ғузор туманидаги 1-Давлат мактабг | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

2021 йил ютуқлар йили бўлди

Ғузор туманидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуддаги энг йирик таълим ташкилоти, десак муболаға бўлмайди.

Тумандаги дастлабки "болалар боғчаси ҳисобланмиш ушбу даргоҳда 420 нафар болалар тарбияланади, -дейди ташкилот мудираси Мастура Ғуломова. 83 нафар ишчи ва педагог ходимлар ишламоқда. 2021 йилда ютуқларимиз кўп бўлди. Ходимимиз Матлуба Мамасоатова 2021 йилда ўтказилган “Энг яхши йил тарбиячиси” кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллади. Халқаро сертификатга эга. Якунланаётган йилда М.Мамасоатованинг бир нечта методик қўлланмалари чоп этилди".

Умуман, ташкилот жамоаси аҳил ва ҳамжиҳатликда ишлашади. Болалар боғчаси ҳовлисидан ҳам унумли фойдаланилади. Бу ерда полиз экинлари, қовун-тарвуз, булғор қалампири, помидор ва қовоқ етиштирилади. Бу борада ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Келаётган 2022 йилда ҳам ютуқларимиз сафи ортишига ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб барчани Янги йил билан қутлаймиз!

@Nasafnewsuz