2024-04-15 05:29:02
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?– Иймонни асраб-авайламоқ.
– Иймондан кейинги нарса нима?– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.
– Усули дин – диннинг асослари нечта?– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;
адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;
имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;
нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;
амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;
наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;
табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;
тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.
– Иймоннинг қалъаси нечта?– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.
– Иймоннинг нуқсони нечта?– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!
– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.
(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).
Каналга уланишNamoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
34.6K views02:29