КЎЗ ТЕГИБ ЗАРАРЛАНИШДАН ҚУРҚҚАНДА: Саид ибн Ҳаким розияллоҳу | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал
КЎЗ ТЕГИБ ЗАРАРЛАНИШДАН ҚУРҚҚАНДА:
Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,
اللهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ
«Аллоҳумма борик фийҳи вала тазурраҳу», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».
Ибн Сунний ривоятлари.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса,
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ма шааллоҳу ла қуввата илла биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси:«Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривоятлари.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6