АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ? Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал
АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ?
Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят).
Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят).
Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят).
Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят).
Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят).
Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят)
Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят).
Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят).
Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят).
Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят).
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6