Get Mystery Box with random crypto!

NAMOZ VA DUOLAR 🤲

Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — NAMOZ VA DUOLAR 🤲 N
Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — NAMOZ VA DUOLAR 🤲
Kanal manzili: @namozvaduolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.08K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!
Фақат Расмий Манба!
#Реклама_учун:

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-04 08:30:38
Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз

Баният шифо ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

* Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
* Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
* Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
* Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради;
* Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.

Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!

+998996121222
+998996121222

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул. Тўловини қўлингизга олганда қиласиз
2.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-06-13 12:32:17 ​​​​​​У ЙИҒЛАМАДИ...
(Таъсирли ҳаётий воқеа)

Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб, йиғламаганни ҳам йиғлатарди. Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди ҳамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, ҳар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди:
ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан келмади?"

Аммо ҳеч ким унга “адажонингни кўмиб келдик” дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди.
Бир чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тиқилиб, оғир хўрсинди.

- Аллоҳни биласанми, қизим? - деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қаради-да:
- Аллоҳ битта, адажоним айтган,- деди бийронгина қилиб.
- Адажонинг шунақа деган бўлса, у солиҳ одам экан, -дедим.- Эслаб кўрчи, адажонинг яна нима деган?
- Аллоҳни айтганини қилиш керак . . .
- Эй, баракалла,- дедим қувониб,- сен мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансан.
Адажонинг тўғри айтибди. Аллоҳнинг айтганини ҳамма қилиши керак. Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб, “хўп” деб кетди.

- Лолани адасини нимага чақирмади?
- Унақа деб бўлмайди-да қизалоғим, Аллоҳ ўзи хоҳлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хоҳлабдими, шунга чақириб олди.
- Аллоҳ адажонимни яхши кўрадими?
- Бўлмаса-чи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?
- Аллоҳ Жаннатда турадими?
- Воҳ, Жаннатниям биласанми?
- Биламан, адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг Жаннатга тушасан деганлар.
- Айтдимку, адажонинг ростанам солиҳ одам экан.
- Адажоним қайтиб келадими?
- Ана холос, Жаннатга ҳамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хоҳлайсанми?
- У ерда адажоним касал бўлмайдими?
- Бўлмайди!
- Ойим билан кўргани борамизми?
- Аллоҳ хоҳласа борасизлар, қизим.
- Қачон борамиз?
- Аллоҳ чақирганда-да, асалим.
- Қачон чақиради?
- Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.
- Лола адажонимни сўраса Жаннатга кетган, дейми?
- Ҳа, ҳа . . . Иншааллоҳ, шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими-йиғламайдими?
У иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъда берди.
Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.
У йиғлмади... Лекин уни кўриб мен кўз ёшларимни тўхтата олмасдим...


Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
566 views09:32
Ochish/sharhlash
2023-06-10 04:52:54 ​​​​Аъробийни дуоси.

Аъробийдан:
– Роббингга чиройли дуоларни ҳам қиласанми?,– деб сўрашди
У:
– Ҳа, деб жавоб берди.
– Қани, дуо қил–чи?,– дейишди.
– Аллоҳим, биз Сендан сўрамасак ҳам Ислом динини бердинг. Энди бизни Сендан сўраганимиз жаннатдан маҳрум қилма!,– деди аъробий.

Аллоҳим, барчамизни жаннатларингдан маҳрум қилма!

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.6K views01:52
Ochish/sharhlash
2023-06-09 04:29:35
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

• Роббимиз - Аллоҳ
• Динимиз - Ислом
• Қибламиз - Каъба
• Айёмимиз - Жума
• Фарзимиз - Намоз
• Қарзимиз - Закот
• Орзуимиз - Ҳаж
• Амалимиз - Савоб
• Тилимиз - Тақво
• Нафратимиз - Зино
• Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар «ЖУМА» айём муборак!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/35279
2.7K views01:29
Ochish/sharhlash
2023-06-08 08:45:54 ​​​​ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач , уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
- Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? -- деб сўради. Муаллим:
-Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
-Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, -деб шарт қўйди.
Эртаси куни ўқувчи ҳамёнини тўлдириб тупроқ олиб келди.
-Бу нима? - сўради устоз.
-Жаннат тупроғи, - дея жавоб берди бола.
-Қаердан олдинг буни?
-Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.
Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.7K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-06-08 08:44:36
Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

Муқоваси: Қаттиқ
Алифбоси: Кирилл

Нархи: 550.000 минг

Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

Етказиб бериш хизмати бепул:

@ZiyoHadiya
2.9K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-06-07 18:17:18 ​​​​ЧУМОЛИ ВА ФИЛ

Чумоли болаларини ҳимоя қилиб, ёнларида яшайдиган филдан эҳтиёт бўлиб юришни илтимос қилган экан. Аммо фил чумолини назарига илмай, унинг илтимосига бепи-сандлик билан қарабди ва уясини топтаб ўтиб кетибди. Болаларидан ажраб қолган чумоли бу ноҳақликка чидай олмай, ариларга арз қилиб борибди. Арилар филга ҳужум қилиб, унинг юз-кўзларини чақиб, шишириб ташлашибди, фил умуман кўролмай қолибди. Оғриқ ва кўрмай қолиш етмагандек, филни ташналик ҳам қийнай бошлабди. Сув ахтариб йўлга тушибди. Шунда чумоли қурбақанинг олди-га бориб, бошига тушган мусибатларни унга айтиб бериб, филдан қасос олиб беришини сўрабди. Қурбақа шериклари билан жарлик ёқасига келиб, қуриллай бошлабди. Ташна фил қурбақалар овозини эшитиб, кўлга яқинлашибман, деб ўйлаб жарлик сари юрибди ва жарликка қулаб тушибди. Шунда чумоли унга қараб шундай дебди:
– Эй ҳайбатидан, савлатидан кибрланиб, ночорларни оёғости қилган тўнг ҳайвон, ўз қилмишинг туфайли ҳалокатга учрадинг. Мен эса ҳалок бўлган болаларим ва кўпсонли қавмим учун Аллоҳнинг берган мадади, ақл-идроки билан сендан қасос олдим...

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.6K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:02:57 ​​​​ БЕШ ҲОЛАТ ! ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСИЗ?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб:
– Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўйяпман, сизда нафсимни гуноҳ-маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми? – деди. Иброҳим:
– Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, – деди. У:
– Айтинг, эй Абу Исҳоқ, – деди. Шунда Иброҳим:
– Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин, – деди. У:
– Унда ризқни қаердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку! – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Иккинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма, – деди. У:
– Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман? – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Учинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин, – деди. У:
– Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку! – деди. Иброҳим:
– Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна У сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Тўртинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар жонингни олиш учун ўлим фариштаси келса, сен унга: «Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай», дегин, – деди. У:
– Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, – деди. Иброҳим:
– Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?! – деди. У:
– Бешинчисини ҳам айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар қиёмат куни сени дўзахга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар) келишса, улар билан бормагин, –деди. У:
– Улар бунга кўнмайдилар-ку! – деди. Шунда Иброҳим:
– Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?! – деди. У:
– Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Ал-лоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан, – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
4.4K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:52:26
Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

Нархи: 350 минг

Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

Етказиб бериш хизмати бепул:


@ZiyoHadiya
3.2K views05:52
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:10:28 ​​Бош оғриғи, иситма ва бошқа оғриқларда ўқиладиган дуо

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар, ва мин шарри ҳаррин нар», деб айтишни ўргатар эдилар.
(Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.7K views03:10
Ochish/sharhlash