Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ БЕШ ҲОЛАТ ! ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСИЗ? Бир киши Иброҳим А | НАМОЗ ВА ДУОЛАР

​​​​ БЕШ ҲОЛАТ ! ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСИЗ?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб:
– Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўйяпман, сизда нафсимни гуноҳ-маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми? – деди. Иброҳим:
– Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, – деди. У:
– Айтинг, эй Абу Исҳоқ, – деди. Шунда Иброҳим:
– Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин, – деди. У:
– Унда ризқни қаердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку! – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Иккинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма, – деди. У:
– Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман? – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Учинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин, – деди. У:
– Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку! – деди. Иброҳим:
– Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна У сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ. Тўртинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар жонингни олиш учун ўлим фариштаси келса, сен унга: «Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай», дегин, – деди. У:
– Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, – деди. Иброҳим:
– Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?! – деди. У:
– Бешинчисини ҳам айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар қиёмат куни сени дўзахга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар) келишса, улар билан бормагин, –деди. У:
– Улар бунга кўнмайдилар-ку! – деди. Шунда Иброҳим:
– Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?! – деди. У:
– Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Ал-лоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан, – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ