Get Mystery Box with random crypto!

NAMOZ VA DUOLAR 🤲

Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — NAMOZ VA DUOLAR 🤲 N
Telegram kanalining logotibi namozvaduolar — NAMOZ VA DUOLAR 🤲
Kanal manzili: @namozvaduolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.08K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!
Фақат Расмий Манба!
#Реклама_учун:

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-19 07:00:02 ​​Саккиз нарса саккиз нарсанинг зийнатидир:
1. Иффат – камбағалликнинг зийнати.
2. Шукр – неъматнинг зийнати.
3. Сабр – бало-офатнинг зийнати.
4. Ҳалимлик – илмнинг зийнати.
5. Хокисорлик – таълим олувчининг зийнати.
6. Кўп йиғи – хавф ва қўрқишнинг зийнати.
7. Миннатни тарк қилиш – эҳсоннинг зийнати.
8. Хушуъ – намознинг зийнати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 16:00:07Агар бизнинг кунлик режамизда икки ракатли зуҳо намози, Қуръондан кунлик вазифа, тунги витр ва таҳажжуд намози, яхши сўзлар, фақат Аллоҳ биладиган яширилган амаллар, тонг ва кечки пайт айтиладиган зикрлар бўлмаса ҳаётнинг қандай мазаси бор. Сиз кунлик жадвалингизни тартибга солиб, уни кунлик вазифаларингиздан қилиб олинг. Шунда иншааллоҳ кунингизни роҳат ва фароғатда топасиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
741 views13:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:00:01ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

Дуонинг одоблари кўпдир. Ўшалардан баъзиларини эслаб ўтайлик:
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
3. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
5. Азму қарор билан, иккиланмай, бўшашмай сўраш.
6. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва "Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти", демаслик.
7. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
8. Ўзини ва ўзига тобе шахс ва нарсаларни дуоибад қилмаслик.
9. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
10. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилиш.
11. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
12. Дуони уч марта такрорлаш.
13. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийими ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилиши. Акс ҳолда дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
14. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, "Эй Роббим, эй Роббим", дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан овқатлангандир. Бас, қандай қилиб унга ижобат қилинсин", деганлар.
15. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
16. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғиш бошланган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
17. Овозни ўртача қилиб - жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
18. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо билан дуо қилиш лозим.
19. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
20. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб дуо қилиш лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
1.3K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 11:00:05Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.

Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).

Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205 оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276 оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32 оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57 оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140 оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36 оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107 оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87 оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38 оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77 оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23 оят).
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
1.9K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 09:00:04
Бойлик бўлмаса бўлмасин.
Аммо хар онанинг боласи, хар боланинг онаси бўлсин экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:53:52
Сўнгги марта қачон қалбингизни қувватлантирдингиз?!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.0K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:51:02
Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

Муқоваси: Қаттиқ
Алифбоси: Кирилл

Нархи: 550.000 минг

Буюртма учун:
+998906700070

Етказиб бериш хизмати бепул:

@ZiyoHadiya
1.9K views04:51
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:00:02Беморнинг ҳолини сўраш учун борилганда унга айтиладиган дуо

( لاَ بَاْسَ طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللهُ ) .

Лаа баъса тоҳуур иншааАллоҳ

1 - Ҳечқиси йўқ. Аллоҳ хоҳласа, (гуноҳлардан) тозаланасиз. (Ёки: яхши бўлиб кетасиз. Биринчи маъноси кучлироқ).

(Бухорий ривояти).


( أَسْأَلُ اللَّهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ ) ( سَبْعَ مَرَّاتٍ ) .

Ас,алуллоҳалаъзиима роббал аршилаъзиими Ан яшфияка 7 марта ўқилади


2 - Улуғ аршнинг Робби бўлган Улуғ Аллоҳдан сизга шифо беришини тилайман. (Етти марта такрорлайди).
Ажали етмаган беморни кўрган киши шу дуони етти марта айтадиган бўлса, у (албатта) тузалади.

(Термизий ва Абу Довуд ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
2.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 02:00:00
Ассалому алайкум

#Ҳайрли_кун...

Инсонни бахтли қилувчи фазилатлар...

- Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
- Эзгу амаллар, савобли ишлар.
- Инсоф, виждон.
- Адолат.
- Холислик.
- Илм-маърифат.
- Одоб-ахлоқ.
- Меҳр-муҳаббат.
- Раҳмдиллик.
- Ҳалоллик, покдомонлик.
- Озодалик.
- Ҳаё, ибо, иффат.
- Сабр-тоқат.
- Бағрикенглик.
- Саховат, ҳиммат.
- Камтарлик.
- Камгаплик.
- Одамийлик, инсонпарварлик.
- Мардлик.
- Ростгўйлик, тўғрилик.
- Ғайрат-шижоат.
- Меҳнатсеварлик.
- Меҳмондўстлик.
- Шукроналик.
- Тилни тийиш, сир сақлаш.
- Ваъдага вафо қилиш.
- Хайрихоҳлик...

Бошлаган кунингиз шундай яҳши ҳислатга бой бўлсин. Файз ва барокат сизни тарк етмасин


Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.5K viewsedited  23:00
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:00:04
Ота чарчаб, ухлаб қолган ўғлини мактабга олиб кетаяпти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
3.1K views16:00
Ochish/sharhlash