Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​У ЙИҒЛАМАДИ... (Таъсирли ҳаётий воқеа) Тобут одамлар ел | НАМОЗ ВА ДУОЛАР

​​​​​​У ЙИҒЛАМАДИ...
(Таъсирли ҳаётий воқеа)

Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб, йиғламаганни ҳам йиғлатарди. Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди ҳамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, ҳар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди:
ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан келмади?"

Аммо ҳеч ким унга “адажонингни кўмиб келдик” дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди.
Бир чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тиқилиб, оғир хўрсинди.

- Аллоҳни биласанми, қизим? - деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қаради-да:
- Аллоҳ битта, адажоним айтган,- деди бийронгина қилиб.
- Адажонинг шунақа деган бўлса, у солиҳ одам экан, -дедим.- Эслаб кўрчи, адажонинг яна нима деган?
- Аллоҳни айтганини қилиш керак . . .
- Эй, баракалла,- дедим қувониб,- сен мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансан.
Адажонинг тўғри айтибди. Аллоҳнинг айтганини ҳамма қилиши керак. Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб, “хўп” деб кетди.

- Лолани адасини нимага чақирмади?
- Унақа деб бўлмайди-да қизалоғим, Аллоҳ ўзи хоҳлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хоҳлабдими, шунга чақириб олди.
- Аллоҳ адажонимни яхши кўрадими?
- Бўлмаса-чи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?
- Аллоҳ Жаннатда турадими?
- Воҳ, Жаннатниям биласанми?
- Биламан, адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг Жаннатга тушасан деганлар.
- Айтдимку, адажонинг ростанам солиҳ одам экан.
- Адажоним қайтиб келадими?
- Ана холос, Жаннатга ҳамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хоҳлайсанми?
- У ерда адажоним касал бўлмайдими?
- Бўлмайди!
- Ойим билан кўргани борамизми?
- Аллоҳ хоҳласа борасизлар, қизим.
- Қачон борамиз?
- Аллоҳ чақирганда-да, асалим.
- Қачон чақиради?
- Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.
- Лола адажонимни сўраса Жаннатга кетган, дейми?
- Ҳа, ҳа . . . Иншааллоҳ, шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими-йиғламайдими?
У иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъда берди.
Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.
У йиғлмади... Лекин уни кўриб мен кўз ёшларимни тўхтата олмасдим...


Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Namozvaduolar
@Namozvaduolar
@Namozvaduolar

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналига аъзо бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ