Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
3
Kanalning ta’rifi
🇺🇿 "Namanganliklar.Uz"нинг маҳаллий ва хорижий хабарларни тезкор бериб бориладиган Телеграм-канали.
👉fb.com/Namanganliklaruz
👉instagram.com/Namanganliklar.uz
👉youtube.com/Namanganliklaruz
🛑РЕКЛАМА БЎЛИМИ @NamGroup
👉Мурожаат юбориш @NamGroupBot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 229
2022-10-31 18:40:20
Фарғонада Tracker ва Onix учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади Фарғона вилоятидаги Uzsungwoo қўшма корхонасида 10 миллион доллар қийматга эга металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди.
Мазкур линиянинг ишга туширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилиб, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга ошади.
Янги технологик жараён Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Tracker ва Onix автомобиллари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.
@Namanganliklar_LIVE
14.1K views15:40
2022-10-31 18:20:16
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Бейбут Атамкулов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Атамкулов 2022 йилнинг январигача Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири бўлган.
@Namanganliklar_LIVE
13.1K views15:20
2022-10-31 18:05:21
Ҳиндистондаги кўприкнинг қулаши акс этган видео эълон қилинди.
NDTV телеканали маълумотларига кўра, кўприк қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 130 нафарга етган, 177 киши қутқарилган.
UPD маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 141 нафарни ташкил қилмоқда.
@Namanganliklar_LIVE
13.0K views15:05