Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
3
Kanalning ta’rifi
🇺🇿 "Namanganliklar.Uz"нинг маҳаллий ва хорижий хабарларни тезкор бериб бориладиган Телеграм-канали.
👉fb.com/Namanganliklaruz
👉instagram.com/Namanganliklar.uz
👉youtube.com/Namanganliklaruz
🛑РЕКЛАМА БЎЛИМИ @NamGroup
👉Мурожаат юбориш @NamGroupBot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 224
2022-11-03 17:02:03
Чекувчи ҳайдовчилар ва автомобиль йўловчилари диққатига
Ўзбекистон Республикасида автомобиль ойнасидан кул, сигарет бичок ёки бошқа қолдиқларини ташлаш 150 000 сўм (0,5 БҲМ) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Дўстларингиз ва яқинларингизни огоҳлантиринг!@Namanganliklar_LIVE
10.9K views14:02
2022-11-03 16:37:06
Ўзбекистонни Россиядан пул ўтказмалари қисқариши мумкинлиги хавотирга солганди
Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш вазири Жамшид Қўчқоров Самарқанд иқтисодий форумида айтиб ўтди.
“Бизни хавотирга солган навбатдаги нарса Россиядан пул ўтказмаларининг камайиши бўлди. Аслида пул ўтказмалари кўпайганини кўряпмиз”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз: йил бошидан буён Россиядан Ўзбекистонга 5,3 млрд $ ўтказилган, бу жами ўтказмаларнинг 81 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир.
Россияда хорижий ишчилар сони ҳам ўсди – жорий йилнинг иккинчи чорагида ишлаш учун 3 млндан ортиқ киши келган. Айни пайтда уларнинг 1,5 млни ўзбекистонликлардир.
@Namanganliklar_LIVE
10.5K views13:37
2022-11-03 15:56:15
Зинони оқибати!
Бухорода 20 дан ортиқ эркакка қасддан ОИТС касаллигини юқтирган ғиждувонлик 20 ёшли қиз аниқланди.
@Namanganliklar_LIVE
10.7K views12:56
2022-11-03 15:50:19
Наманган ва Фарғона вилоятлари қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари лавозимидан озод этилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:
Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва Акмал Раҳмонов ўз аризасига асосан ушбу лавозимдан озод қилинди;
Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
@Namanganliklar_LIVE
10.7K views12:50
2022-11-03 15:29:07
АҚШ Ўзбекистонга 50 дона ҳарбий машина совға қилди.
АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қиймати 2,8 миллион долларга тенг бўлган 50 дона Поларис МРЗР енгил тактик жанговар машиналарини етказиб берган. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
@Namanganliklar_LIVE
10.4K views12:29
2022-11-03 15:14:03
Украинанинг босиб олинган Херсон области маъмурияти биноси устидан Россия байроғи олиб ташланди.
Буни айримлар руслар Херсондан чекинишга тайёрланаётгани билан изоҳлаётган бўлса, бошқалари русларнинг украин қўшинларини ҳужум қилишга ундаш бўйича найранги бўлиши ҳам мумкин дея тушунтирмоқда.
Хабарларга кўра, РФ армияси Днепрнинг ўнг соҳилидаги Чорнобайивка, Степанивка ва Билозеркадаги блокпостларни тарк этган.
@Namanganliklar_LIVE
10.2K views12:14
2022-11-03 14:50:16
Ўзбекистонда бешта хориж телеканали кўрсата бошлади«UzDigital TV» компанияси пакетида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қўшимча бешта —
«BBC World News» (Буюк Британия),
«CNN International», «Bloomberg Television TV» (АҚШ),
«CGTN» (Хитой) ва
«TRT Avaz» (Туркия) каби каналлар кўрсатишни бошлади.
Шунингдек, IP-телевидение компаниялари веб-сайтларида
«Fox News», «CNBC», «SkyNews», «France 24» ва бошқа халқаро телеканалларни ҳам кўриш мумкин.
@Namanganliklar_LIVE
10.6K views11:50
2022-11-03 14:31:09
Сенат раиси Танзилла Норбоева
тўрт нафар эгизакни дунёга келтирган самарқандлик
аёл билан
суҳбатлашди.
@Namanganliklar_LIVE
10.4K views11:31
2022-11-03 14:13:35
Долларнинг расмий курси ошдиМарказий банк
4 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди
1 АҚШ доллари
+9,30 сўм ошди —
11 117,33 сўм;
1 Евро курси
-158,66 сўм тушди —
10 843,84 сўм;
1 Россия рубли
-1,16 сўм тушди —
178,95 сўм.
@Namanganliklar_LIVE
10.5K views11:13
2022-11-03 10:20:16
Эртадан мактаб ўқувчилари учун кузги таътил бошланади
Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
@Namanganliklar_LIVE
4.1K views07:20