Get Mystery Box with random crypto!

Muxlis.uz

Kanal manzili: @muxlisuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.26K
Kanalning ta’rifi

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 249

2021-12-20 14:16:00 Yaasin сураси - 8D технологиясида

Фақат наушникда эшитинг, иккаласини ҳам тақиб олинг.

Сиз бу қуръон қироатини қулоқ билан эмас, миянгиз билан эшитаётгандек ҳис қиласиз. Овоз наушникдан эмас, худди бошингизни ичидан эшитилаётганга ўхшайди.

Янги технологиялар эффектини хис қилиб кўринг.

Савобга шошилинг
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
5.6K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-12-20 12:14:00 CАВОЛ:
Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ:


1.Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
(ДАВОМИ)
5.7K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:07:04
Сўнгра, одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир.
(Бақара сураси, 199-оят)
-------------------
Ўзларидан ўтган гуноҳлар, адашиб-улоқишлар учун Аллоҳга истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришни сўрашлари керак:

"Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир".

Истиғфор айтиш улкан бахту саодатга ҳам эриштиради. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом:
«Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса. Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», деганлар.

"Тафсири ҳилол" китобидан.
@istigfor_salovat_ayting_bot | @muxlisuz
5.7K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-12-20 06:01:41 Камбағалларни яхши кўриш пайғамбарлар ахлоқи, ёмон кўриш мунофиқларнинг хулқи

Жамиятдаги ижтимоий табақаланиш, бойларнинг камбағалларга меҳрсизлиги мана шу кибр сабабидан келиб чиқади. Аллоҳ таоло унга бойлик, мансаб-мартаба бериб қўйгани учун ўзини беҳожат санайди, одамларни менсимайди, бировни назар-писанд қилмайди. Аслида инсон мол-дунёси кўпайгани сари Парвардигорига яқин бўлиб, давлатининг шукрини адо этиб, молини ҳақ йўлда сарфласа, инсонларга яхшилик қилса, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф этади. Афсуски, кўпчилик мана шу ҳақиқатни билмайди. Билса ҳам тан олгиси, амал қилгиси келмайди. Натижада одамлар орасида ажралиш, тарафкашлик келиб чиқади. Бу ҳолат Аллоҳга хуш ёқмайди. Зеро, Аллоҳ учун оқ танли ҳам, қора танли ҳам бир. Фақат қалбидаги имони, тақвоси ила бир-биридан ажралиб туради.
Аҳмад ибн Вард бундай деган: “Аллоҳнинг валий бандасининг обрўси ошиши билан унинг камтарлиги ҳам зиёда бўлади. Унинг моли кўпайиши билан саховати ҳам кўпаяди. Унинг умри узайиши билан жидду жаҳди ҳам кучаяди”.
Яҳё ибн Муоз айтади: “Фақирларни яхши кўришинг пайғамбарлар ахлоқидандир. Улар билан бирга ўтиришни афзал билиш солиҳлар белгисидир. Уларнинг суҳбатидан қочишинг мунофиқлар аломатидандир” .
Мискин ва бечораларни, сиртдан қараганда энг паст табақага мансубдек кўринганларни таҳқирлаш ярамайди. Сабаби улар биздан кўра Аллоҳга яқинроқ бўлишлари, тақволари бизникидан анча кучли бўлиши мумкин. Уларнинг дуолари бизнинг ожизона илтижоларимиздан-да холисроқ, ижобатга яқинроқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас, албатта.Шундай экан, инсонларга фақат ташқи кўринишига қараб баҳо бериш, зийнатга кўмилганига, молу давлати бисёрлигига қараб бирон одамга хушомад қилиш тўғри эмас.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Камтарлик ва кибр” китобидан олинди

https://t.me/muxlisuz
6.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-19 22:05:17
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
20.12.2021 - Душанба:

тонг
- 06:21
қуёш - 07:45
туш - 12:25
аср - 15:16
шом - 16:58
хуфтон - 18:19

Сени намозга олиб борадиган қадамлар Жаннатга ҳам олиб боради, ИншаАллоҳ!

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


https://t.me/muxlisuz
2.6K views19:05
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:18:00
Қанчадан-қанча Пайғамбарлар билан бирга кўплаб роббонийлар жанг қилганлар. Улар Аллоҳ йўлида етган мусийбатдан бушашмаганлар, заифлашмаганлар ва буйсунмаганлар. Аллоҳ сабрлиларни севадир.
(Оли Имрон сураси; 146-оят)
------------------
Тафсир

Аллоҳнинг динини ҳимоя қилиб жанг қилаётганлар фақат сизлар эмас.
Балки, сизлардан аввал ўтган умматлар орасида ҳам ўз Пайғамбарлари билан бирга кофирларга қарши жанг қилган роббонийлар кўп бўлган.
“Роббоний” сўзи “Робб”га нисбат бўлиб, Роббил Оламийнга астойдил берилган, фақат Аллоҳ учун яшаётган инсон маъносини англатади. Тафсирчи уламоларимиз бу сўзни сабрли, тақводор, аброр уламолар, деб тушунтиришган.

“Аллоҳ йўлида етган мусибатдан бушашмаганлар, заифлашмаганлар ва буйсунмаганлар”.

Ўз Пайғамбарлари билан биргаликда кофирларга қарши жанг қилган роббонийларга ҳам сизга етган каби мусибатлар етган, лекин улар бушашмаганлар, заифлашмаганлар ва бўйсуниб, таслим ҳам бўлмаганлар.

“Аллоҳ сабрлиларни севадир”.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.
@muxlisuz
13.1K views13:18
Ochish/sharhlash
2021-12-19 14:16:00
Илм олинг - Аллоҳ хузурида даражангиз юксалади.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
12.8K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-12-19 11:13:00 CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Менга шундай нарсани ўргатингки зора 5 маҳал намозни тўлиқ адо этолсам.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

(ЖАВОБ)
5.6K views08:13
Ochish/sharhlash
2021-12-19 09:13:56
#бу_суннат⠀
Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!” дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз⠀

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ⠀

Манба
Суннатни ёйинг⠀
https://telegram.me/Muxlisuz
14.6K views06:13
Ochish/sharhlash
2021-12-19 05:59:58 Ғазабнинг давоси

Сулаймон ибн Сурад розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдим, икки киши сўкишиб қолди. Улардан бирининг юзи қизариб, томирлари бўртиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен бир сўзни биламанки, агар у ўшани айтса, ундаги нарса кетади. Агар “Аъуузу биллааҳи минаш-шайтон”, деса, ўша ҳолатдан фориғ бўлади”, дедилар. Шу пайт унга: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга шайтондан паноҳ тила, дедилар”, дейишди. У эса: “Менда жиннилик борми?” деди” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ғазабни босишга тарғиб қилиш билан бир қаторда бу борада қандай йўл тутиш лозимлиги, ғазабдан халос бўлиш йўллари ҳам таълим берилган. Бу ривоятда ғазабдан тийилиш, уни жиловлашга ёрдам берувчи энг фойдали дори тавсия этилмоқда. Яъни, ғазабнок одам “аъуузу билааҳи минаш-шайтонир-рожийм”, деса, ғазаби босилади. Зеро, ғазаб шайтондандир. Ғазабни босиш учун шайтон васвасасидан паноҳ тилаш катта ёрдам беради.
Мазкур ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки киши бир-бири билан урушиб, жанжал сабабидан кўзлари қизарган ва бўйин томирлари бўртиб чиққанини кўриб, “Мен шундай бир сўзни биламан, мана шу ғазабнок киши уни айтса, ғазаби тезда босилади”, деганларида, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларини ўша кишига етказди. Аммо ғазаби қайнаган кимса бу насиҳатни қабул қилмасдан, “Мени жинни, ақли жойида эмас деб ўйлаяпсанми?!” деб эътироз билдирди.
Уламолар ўша киши нима сабабдан бундай дегани борасида турли қавлларни айтишган:
. Ўша одам мунофиқ бўлган.
. Ғазаби қўзиганидан, ҳаддидан ошиб насиҳатни қабул қилмаган.
. У оми ва хулқи ёмон аъробийлардан бўлган. У ўзича “фақат мажнун – жинниларгина шайтондан паноҳ сўрайди”, деб ўйлаган. Аммо ғазаб шайтон ёмонликларидан бири эканини билмаган.
Биз ўрганаётган бу ривоятдан шундай хулоса чиқади, ғазаб қўзиганида шайтондан паноҳ сўраш жаҳлнинг босилишига сабаб бўлади. Шу маънода бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар сизлардан биронтангиз “Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм”, деса, унинг ғазаби кетади ёки босилади” (Табароний “Авсат”да ривоят қилган).

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди.

https://t.me/muxlisuz
5.8K views02:59
Ochish/sharhlash