Get Mystery Box with random crypto!

Muxlis.uz

Kanal manzili: @muxlisuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.26K
Kanalning ta’rifi

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 247

2021-12-23 12:14:00 #10_ўгит

Имом Аъзамнинг ўғли Ҳаммодга ўн ўгити.

1. Аллоҳдан қўрқиб, жисмингдаги барча аъзоларни гуноҳу маъсиятдан сақлаган ҳолда Унга бандачилик қил! Унинг буйруқларини сўзсиз адо эт!

2. Эҳтиёжинг тушадиган илмни ўрганишдан ўзингни олиб қочма!

3. Мусулмонга ҳам, зиммийга ҳам душманлик қила кўрма!

4. Аллоҳ берган ризқга қаноат қил!

5. Бошқаларга муҳтож бўлмаслигинг учун қўлингдаги бисотингдан тадбиркорлик билан фойдалан!

6. Одамлар сенга таҳқир назари билан боқишларига сабабчи бўладиган юмушни қилма!

7. Аллоҳни кўп зикр қил, Унинг пайғамбарига бисёр саловатлар йўлла!

8. Ҳар куни Қуръон ўқишни одат қил ва ўқиганларингнинг савобини Пайғамбаримиз (алайҳиссалом), ота-онага, устозларингга ва барча мусулмонларга бахшида қил!

9. Қўшничиликни яхши қил ва қўшнингдан келадиган азиятларга сабр-бардошли бўл!

10. Барча ишларингда холис ниятли бўл, ҳар ҳолатда ҳам фақат ҳалол нарсаларни истеъмол қилишга жидду жаҳд қил!”


“Олтин ўгитлар” китобидан.
@muxlisuz
6.3K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:06:45 ШУКР САЖДАСИНИ АДО ЭТ!

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб, Аллоҳ таолога лойиқ ҳамду сано айтилади. Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат
...
----------------
Давоми /@muxlisuz
5.9K views08:06
Ochish/sharhlash
2021-12-23 08:30:00
Савол: Ассалому алайкум, устоз. Янги туғилган болага неча кунлигида ва қандай қилиб азон айтилади?

Жавоб
: Ва алайкум ассалом. Бола туғилгач, имкон қадар тезроқ азон айтиш афзал. Исм қўйиш, ақиқа қилишни бироз (еттинчи кунгача) кечиктириш мумкиндир. Аммо азон айтишни кечиктирилмайди. Боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилади. Маълумки, намоз учун баланд овозда азон айтилади. Бироқ чақалоқ қулоғига оҳисталик билан, ўртача овозда азон айтиш керак. Азонни масжид имоми айтиши шарт эмас. Арабча ҳарфларни тўғри талаффуз қила оладиган ҳар қандай одам айтса бўлаверади. Лекин илмли киши бўлмаса, масжид имомини чақириш афзал. Сабаби азон лафзлари бехато талаффуз қилиниши керак. Азон айтгандан кейин чақалоқ танглайи хурмо ёки ширинлик билан кўтарилади, ҳақига яхшилик сўраб дуо қилинади.

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

https://t.me/muxlisuz
6.2K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-12-23 06:00:19 Имон қисмдан иборат

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда, (қолган) ярми шукрдадир” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳоб”да ривоят қилган).
Мўминда бўлиши керак сифатлардан иккитаси имон комиллиги аломатидир. Булар сабр ва шукр. Зеро, одамлар икки тоифага бўлинади: бойлик ато этилганлар шукр қилишлари, кенг ризқдан маҳрумлар эса сабр қилишлари керак.
Бу ерда сабр деганда, қийинчилик, муаммо ва мусибатларга сабр қилиш назарда тутилмоқда. Шукр эса берилган неъматлар Аллоҳдан эканини эътироф этиб, уларни ўз ўрнига, муносиб жойларга сарфлаш, ҳаддан ошмаслик ва неъмат берган Аллоҳга шукр айтиш, У Зотни эслашдир.
Шукр фақат тил билан бўлмаслигини алоҳида эслатиб ўтиш лозим. Зеро, тилида “Аллоҳга шукр”, деб амали сўзига тескари бўлган банданинг иши тўғри бўлмайди. Балки бунда амал муҳимдир. Лекин ҳам амалимиз билан Аллоҳга шукр қилсак, ҳам тилимиз билан У Зотга ҳамду санолар айтсак, нур устига нур бўлади.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Жаннат калити” китобидан олинди

https://t.me/muxlisuz
6.2K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 20:53:14
Қуръони карим ўқишни ўрганамиз - 1 дарс

авзу: Араб алифбоси

Устоз Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

https://t.me/muxlisuz
2.9K views17:53
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:48:21
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
23.12.2021 - Пайшанба:

тонг
- 06:23
қуёш - 07:47
туш - 12:27
аср - 15:17
шом - 17:00
хуфтон - 18:21


Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

https://t.me/muxlisuz
3.8K views16:48
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:08:00
Сифатини сўзлаш ҳам ғийбатдир

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
5.6K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:16:00
Борига қаноат қилиш шукрнинг олий даражасидир!

@muxlisuz
6.1K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:14:00
ОВҚАТЛАНИШДАН ОЛДИН ВА КЕЙИН ҚЎЛИНГНИ ЮВ!

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

Суннатни ёйинг
https://telegram.me/Muxlisuz
6.3K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:11:00
@muxlisuz
6.1K views06:11
Ochish/sharhlash