2023-06-08 14:24:35
Баҳона қилаверманг Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари пайғамбар хонадонида бўла туриб, ўзгаришни хоҳламади, иймон келтирмади.
Фиръавннинг аёли Осиё розийаллоҳу анҳо энг катта золим, бадбахтнинг уйида бўлатуриб, ўзгаришни хоҳлади, иймон келтирди. Осиё розийаллоҳу анҳо ўз иймонида собит қадам эдилар. Ибодат вақти келганида бир баҳоналарни топиб, хонага кириб, махфий равишда Аллоҳ таолога ибодат қилар эдилар.
Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилни қурбонликка сўйишини айтганда, ўғли унга сўзсиз итоат этди.
Нуҳ алайҳиссалом ўғлини тирик қолишга чақирганда бош тортди.
Шароитни баҳона қилаверманг! Ўз йўлингизни ўзингиз танлайсиз.
Аллоҳим бизни Ўзинг тўғри йўлингда собитқадам қилгин! Улашингhttps://telegram.me/Muxlisuz
6.1K views11:24