Get Mystery Box with random crypto!

CАДАҚАНИНГ САЛМОҒИ Абу Заррдан:«Аллоҳнинг Расули (с.а.в) камб | MuslimShosh.uz

CАДАҚАНИНГ САЛМОҒИ

Абу Заррдан:«Аллоҳнинг Расули (с.а.в) камбағал саҳобаларга дедилар: «Аллоҳ (яхшилик қилиш имкониятини бойларга берди-ю) сиз фақирларга садақа қилинадиган ҳеч нарса қолдирмади, деб ўйлайсизми?
(Билингки), тасбеҳнинг ҳар бир сўзида садақа савоби бор. Ҳар бир такбирга бир са- дақа савоби берилади. Ҳамд айтиш ҳам садақадир.
Айтилган ҳар бир «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига бир садақа мукофоти берилади. Одамларни яхшиликка йўллаш ҳам, ёмон- ликдан қайтариш ҳам садақадир.
Аёли билан яқинлик қилган эркакка ҳам садақа савоби берилади».
Саҳобалар таажжубланиб сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, шаҳватини қондирган киши ҳам савобга эришадими?»
«Албатта! Шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳга ботмасмиди? (Оила зинодан зарар кўрмасмиди?) Шунинг учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришда ҳам садақа савоби бордир», деб жавоб бердилар Пайғамбар алайҳиссалом».

Муслим ривояти
"Саодат асри ривоятлари" китобидан

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh