Get Mystery Box with random crypto!

Muslima ona kundaligi

Telegram kanalining logotibi muslima_ona_kundaligi — Muslima ona kundaligi M
Telegram kanalining logotibi muslima_ona_kundaligi — Muslima ona kundaligi
Kanal manzili: @muslima_ona_kundaligi
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.86K
Kanalning ta’rifi

Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур "ЗОРИЁТ" сураси, 51-оят
Tarbiya borasidagi eng sara ma'lumotlar, psixologlar fikrlari, ota-onalarga tavsiyalar aynan shu kanalda.
Реклама учун - @reklama_uchun_malumot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 19

2022-09-22 10:39:52
Ўғил кўриш учун ҳаракат қилиш жоизми?

Ассалому алайкум! Ҳаммага маълум, оилада эркаклар кўпроқ ўғил фарзанди бўлишини хоҳлашади. Ўғилми, қизми, бу Аллоҳнинг берган неъмати, алҳамдулиллаҳ! Лекин эр-хотин биргаликда доктор тавсияси билан иссиқ укол олишга ёки шунга ўхшаш ўғил фарзанд кўришга қандайдир ҳаракат қилишга Исломда қандай қаралади?
1.9K views07:39
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:19:30 ​​Болаларингиз овсинингиз учун жавобгарми?

Ассалому алайкум. Бир ўғил ва бир қизим бор. Турмуш ўртоғим ишдан кеч келади. Овсиним кўп асабимга тегаверади. Ҳар хил туҳматлар, ғавғолар... Овсиним салом бермайди, мени ҳурмат қилмай қўйди, умуман гаплашмай қўйдик. Мана шу воқеалардан сўнг асабий бўлиб қолганман. Болаларимни жуда кўп уриб қўймоқдаман. Бақиравераман, уравераман. Бундан ўзим жуда қийналиб кетдим. Менга ёрдам беринг илтимос.

Психолог жавоб беради:
– Ваалайкум ассалом. Сиз бир нарсани тушуниб олишингиз керак. Бировни деб болаларингизга психик травма (руҳий жароҳатлар) етказишингиз жуда нотўғри иш. Болаларингиз овсинингиз учун жавобгарми? Ёки сизнинг асабларингиз чатоқ бўлса, болаларингизнинг айби нима? Бу сизнинг муаммоингизку! Болалар айб қилса ҳам уларни зинҳор урушиб бўлмайди. Бу психик травмалар уларга умр бўйи мушкулликлар туғдириб ҳаётидан лаззатланиб яшагани қўймайди. Келажакда одамлар билан, турмуш ўртоқ билан муносабат қилишда, бирон жойда ўқиш, касб қилиш ва ҳаказоларда қанчадан-қанча қийинчиликларга мубтало бўлишлари мумкин. Бундан ташқари бу травмалар психик ўзгаришларга, психосоматикага, яъни болаликдаги қийинчиликлари сабаб ҳозирда ҳам, келажакда ҳам соғлигида ёмон ўзгаришлар содир бўлишига олиб келиши ҳам мумкин. Шунингдек, уларнинг мияси илм ўзлаштиришда, маълумотларни, билимларни қабул қилишда қийинчиликлар туғдириши мумкин. Мана кўриб турибсизки, сиз ўзингизни ислоҳ қила олмай атрофингиздагилар етказган қийинчиликлар сабаб асабийлашишингиз болаларнинг келажагини қанчалик поймол қилиши мумкин. Шундай экан, бу маълумотларни тўғри қабул қилиб ўзингизнинг устингизда ишлашни бошланг. Биринчи ўринда ҳар куни бир вақтда жисмоний машқ қилишга ёки бир соат бир ярим соат пиёда юришга вақт ажратинг. Болаларингиз билан бу ишни қилсангиз янада яхши. Уларнинг кайфиятини кўтарасиз ва уларга ҳам бу машқлар жуда фойдали бўлади. Иккинчи ўринда уйқунгиз сифатли бўлишига катта эътибор қаратинг. Яъни болаларни вақтлироқ ухлатиб, ўзингиз ҳам соат ўнда ухлаб тонгда соат олтидан кейин ухламасликка ҳаракат қилинг. Бунда гармонал ўзгаришларингиз секин-аста жой-жойига туша бошлайди ва асабларингиз хотиржам бўла бошлайди ҳамда ўзингизни бахтли ҳис қила бошлайсиз, тушкунликка тушиб қолмайсиз. Учинчи ўринда балансланган овқатланишни йўлга қўйиб олинг. Бу болаларингизнинг, сизнинг асабларингизга, соғлигингизга, мия фаолиятингиз ривожланишига, маълумотлар эсда қолишига, олган илм-маърифат ҳаётга яхши таъсир қилишига жуда катта фойда келтиради. Албатта болалар ва бошқалар билан гаплашганингизда меҳрли сўзларни ишлатишга, суннатга мувофиқ табассум қилишга ҳаракат қилинг. Шунда сизга қараган ва сизни эшитган одам сизга зиён қила олмайди. Сабаби бу одамда сизга нисбатан ижобий ҳис-ҳаяжон ҳосил бўлади, сиздаги негатив ўй-хаёллар ҳам йўқола бошлайди ҳамда бу амалингиз билан сиз ўша эшитган одамда ва ўзингизда иммунитетни яхшилаган бўласиз. Мана шу амалларни қилсангиз, овсинингиз ва бошқа одамлар нима деса ҳам сизнинг асабингиз бузилмайди. Яъни ўй-хаёлларингизда сокинлик ва хотиржамлик ҳосил бўла бошлайди ва, иншааллоҳ, ҳаётингизда ҳам. Валлоҳу аълам.

Muslimaatuz

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
9.8K views04:19
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:18:15 Болалар жисмонан ва руҳан ривожланаётган вактда уйдаги жанглар бўлиб туриши табиий ҳол. Болалар тортишиб талашиб бошқалар билан муомала қилишни ўрганади, лекин биз ота-оналарнинг баъзи хатоларимиз болалар ўртасида меҳрни ўлдириб, уларни бир бирларига суянч эмас , душман қилиб қўйиши мумкин. Болалар ўзаро уришганда нима қилиш керак, қандай қилиб уларни бир бирларига меҳрли қилиб тарбиялашимиз мумкин?

1.Болалар ўртасида адолатли бўлинг. Одатда уришларда катта фарзанд жазоланади, кичкиналар кечирилади. Ёки уй ишлари катталарига буюрилади, кичкиналари эса телевизор кўришда давом этишади. Агар сизда ҳам шундай бўлса сиз адолат қилмаётган экансиз, аксинча катта фарзандингиз қалбида кичкинасига нисбатан адоват уйғонишига , кичкина фарзандингиз каттасини ҳурмат қилмаслигига сабабчи бўляпсиз экан.

2.Уришларни олдини олинг. Ўйнаётган болаларга етарлича ўйинчоқ бўлсин. Айниқса кичкина болаларда уриш бошланиши мумкин бўлган ҳолатда улар ҳаёлини бошқа нарсага буринг, ёки биргаликда ўйнаш мумкин бўлган ўйин таклиф қилинг.

3.Уйда қоидалар ўрнатинг. Масалан, уй ишларини қилишдаги навбат, ойинчоқ ўйнашдаги навбат жуда кўп муаммоларни ҳал қилади. Ҳамма нарса қоида ва вақт билан белгиланса тортишгани сабаб қолмайди.

4.Болаларни оиладаги ўрнини билдиринг. Масалан катта акани ака сифатидаги вазифас-ию, укасини ука сифатидаги вазифаси ва сингилни ҳуқуқлари ва вазифалари. Лекин адолатни унутманг, ёшлик ва жинсга қараб кимдадир вазифа ёки имкониятлар кўпайиб кетмаслиги керак.

5.Болалар ўртасида меҳр уйғотинг. Силаи раҳм ҳақида, ака-ука ҳақлари ҳақида кўп эслатиб туринг. Нарсаларини, ширинликларини бўлишишни ўргатинг.Фарзандларингиздан бири бетоб бўлса, бошқасига унга қарашни вазифа қилиб қўйинг, масалан иситмалаган болага укаси ҳар ярим соатда сув бериб туриши мумкин. ИншаАллоҳ, шу билан бир бирлари меҳрни кўпроқ сезади, ўзларини муҳим иш қилган ҳис қилади ва албатта бошқаларга меҳр кўрсатишни ўрганадилар.

6.Болаларга жаҳлни енгишни ўргатинг. Масалан “астағфируллоҳ” дейишни,муаммони мушт билан эмас келишув билан ҳал қилиш бўйича маслаҳатлар беринг.

7.Энг асосийси ўзингиз жаҳлингиз чиққанида бақирманг ва болаларни урманг, чунки улар ҳаммасини биз ота-оналардан ўрганади. Ўзингиз уларни жаҳл чиққанида урган ҳолда уришмасликни талаб қилишингиз умуман иш бермайди. Ҳеч қачон болалар уришини калтак билан тўхтатманг, бу билан сиз уришмасликни эмас, куч билан муаммоларни ҳал қилишни ўргатган бўласиз.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
1.7K views04:18
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:18:12
𝙌𝙞𝙯𝙡𝙖 𝙨𝙞𝙡𝙖𝙜𝙖 𝙤𝙯𝙞𝙢𝙞𝙢 𝙚𝙣𝙜 𝙮𝙖𝙝𝙨𝙝𝙞 𝙠𝙤𝙧𝙜𝙖𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞 𝙡𝙞𝙣𝙠𝙞𝙣𝙞 𝙗𝙚𝙧𝙖𝙢𝙖𝙣
🅢︎🅔︎🅥︎🅘︎🅜︎🅛︎🅘︎🅨︎ 
            🅐︎🅨︎🅞︎🅛︎🅛︎🅐︎🅡︎
𝙕𝙖𝙫𝙟𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙮𝙖𝙣𝙖𝙙𝙖 𝙜𝙤𝙯𝙖𝙡 𝙫𝙖 𝙗𝙚𝙩𝙖𝙠𝙧𝙤𝙧 𝙠𝙤𝙧𝙞𝙣𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙮𝙨𝙞𝙯𝙢𝙞?
B𝙞𝙯 𝙗𝙪 𝙞𝙨𝙝𝙙𝙖 𝙨𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙮𝙤𝙧𝙙𝙖𝙢 𝙗𝙚𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯

𝙎𝙀𝙑𝙄𝙈𝙇𝙄𝙔 𝘼𝙔𝙊𝙇𝙇𝘼𝙍 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙥𝙚𝙠𝙞𝙣 𝙚𝙣𝙜 𝙯𝙤'𝙧 𝙞𝙘𝙝𝙠𝙞 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢 𝙥𝙚𝙣𝙪𝙫𝙖𝙧 𝙥𝙞𝙟𝙖𝙢𝙖𝙡𝙖𝙧
𝙊'𝙯𝙗𝙚𝙠𝙞𝙨𝙩𝙤𝙣 𝙗𝙤'𝙮𝙡𝙖𝙗 𝙙𝙖𝙨𝙩𝙖𝙛𝙠𝙖 𝙗𝙤𝙧
𝘿𝙖𝙨𝙩𝙖𝙛𝙠𝙖𝙙𝙖 𝙖𝙮𝙤𝙡 𝙠𝙞𝙨𝙝𝙞 𝙠𝙤𝙧𝙞𝙗 𝙤𝙡𝙞𝙨𝙝 𝙢𝙪𝙣𝙠𝙪𝙣
𝙃𝙖𝙢𝙢𝙖 𝙩𝙖𝙫𝙖𝙧𝙡𝙖𝙧 𝙣𝙖𝙡𝙞𝙘𝙝𝙞𝙙𝙖
𝙚𝙣𝙜 𝙢𝙪𝙝𝙞𝙢𝙞 𝙣𝙖𝙧𝙝𝙡𝙖𝙧 𝙚𝙣𝙜 𝙖𝙧𝙯𝙤𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡
𝙟𝙪𝙛𝙩𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙢𝙪𝙣𝙤𝙨𝙖𝙗𝙖𝙩𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙢𝙪𝙨𝙩𝙖𝙝𝙠𝙖𝙢𝙡𝙖𝙨𝙝𝙜𝙖 𝙤𝙞𝙙 𝙦𝙞𝙯𝙞𝙦𝙖𝙧𝙡𝙞𝙮 𝙫𝙖 𝙛𝙤𝙮𝙙𝙖𝙡𝙞𝙮 𝙢𝙖𝙡𝙪𝙢𝙤𝙩𝙡𝙖𝙧

QIZLAJONLA ZO'R O'YIN BOSHLANDI. QATNASHING VA YUTING 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝘂𝘀𝘁𝗶𝗴𝗮 𝗯𝗼𝘀𝗶𝗻 𝘃𝗮  𝗼𝘆𝗶𝗻𝗴𝗮 𝗾𝗼𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴

https://t.me/+SQr0pVpIU786PVwB

#iD97
1.3K views04:18
Ochish/sharhlash
2022-09-21 19:11:49 Ota-ona — farzandning ilk ustozi

Yigitning bir necha salbiy illatlari mavjud edi. O'sha aziz mehmon kelgan kundan boshlab yomon odatlarini tark etishga harakat qildi. Asta sekin buning uddasidan chiqdi ham.

Ayoli esa oqila ayol bo'lishga, barcha ishlariga ulgurishga, yangi mehmonni avaylab, parvarish qilishga kirishib ketdi.

Ikki insonni hayotini o'zgartirishga qodir bo'lgan bu aziz mehmon albatta - FARZAND. Chunki endi u ota-onasidan andoza oladi. Har ishini harakatini ulardan o'rganadi. Buni bilganliklari uchun ham ota onasi uning uchun ideal inson bo'lishni o'z oldilariga maqsad qilib qo'ydi.

Shunday ota-onalar bo'laylikki, farzandlarimiz biz bilan fahrlansinlar.


bola_tarbiyasi

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
2.1K views16:11
Ochish/sharhlash
2022-09-11 19:33:34 ​​10 XIL SO‘Z FARZANDLAR RUHIYATINI BARBOD QILADI:

1. “Eshak, it, hayvon”, deb so‘kish.

2 “Badbaxt, kazzob, yaramas, semiz, bukri, haromi”....., deb xorlash.

3. Boshqalarga solishtirish farzandni o‘zida kamchilikni his qildirib, o‘ziga bo‘lgan ishonchni yo‘qqa chiqaradi.

4. “Sen hech narsani tushunmaysan, jim bo‘l, ey iblis, sendan hech qanday foyda yo‘q,” deb farzandni barbod qilish.

5. “Boshingni yoraman, qoningni ichaman, so‘yaman,” deb xatokorlik bilan tahdid qilish.

6. Qanoatlantirmasdan man qilaverish. Doim "yo‘q, yo‘q, yo‘q", deb istaklarini rad qilib, sababini tushuntirmaslik.

7. “Alloh joningni olsin, koshki o‘lib qolsang, la’nati,” kabi so‘zlar bilan qarg‘ash.

8. Farzandining sirlari va ayblarini boshqalar oldida ochib tashlash.

9. Muayyan bir ishni bajarsang seni yaxshi ko‘raman, buni qilib qo‘yganing uchun seni yaxshi ko‘rmayman, mana buni yesang yoki yutsang yoki dars tayyorlasang seni yaxshi ko‘raman, deb yaxshi ko‘rishni shart qilib qo‘yish.

10. “Erkak kishi yig‘lamaydi, jim bo‘l, hali sen gapirishga kichiksan, bu bola meni jinni qildi, meni unga kuchim yetmayapti, Alloh do‘zaxga tashlab jazoyingni bersin,” kabi xato so‘zlarni ishlatish.

  @Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
586 views16:33
Ochish/sharhlash
2022-09-11 18:32:26
Mashxur aktrisa, blogger va hozirda mehribon ona boʻlgan xalqimizga suyukli MUQADDAS SA'DULLAYEVADAN aziz ayollar va onalarga foydali tavsiya

Sizda farzandingiz bilan qandaydir muammo bormi? Demak sizga
@bola_tarbiyasi kanali kerak boʻladi!

Albatta ulanib oling
814 views15:32
Ochish/sharhlash
2022-09-11 16:35:20 #foydali

Asosiy  Islomda farzand tarbiyasi  Islomiy tarbiya

Ota-onalarga Qur’oniy olti nasihat

Bismillah

1. Bolangizga nasihat qilishdan charchamang…

Nuh alayhicsalom ham oʻgʻillariga 950 yil nasihat qildi.

«Batahqiq, Nuhni oʻz qavmiga yubordik. Bas, u: «Ey qavmim, Allohga ibodat qilinglar. Sizlarga Undan oʻzga iloh yoʻq. Albatta, mеn sizlarning buyuk Kunning azobiga giriftor boʻlishingizdan qoʻrqaman», dеdi» (A’rof surasi, 59-oyat).

2. Farzandlaringizning ba’zi xatolatini koʻrmaslikka oling…

Ya’qub alayhicsalom oʻgʻillari yolgʻon gapirib turganini bilsa ham hеch narsa dеmadi.

«Va uning yolgʻon qonga boʻyalgan koʻylagini kеltirdilar. U: «Yoʻq! Havoi nafsingiz sizga biror ishni chiroyli koʻrsatibdi. Endi ishim – chiroyli sabr. Siz vasf qilayotgan narsada yordam soʻraladigan Zot yolgʻiz Allohning Oʻzi», dеdi» (Yusuf surasi, 18-oyat).

3. Oʻgʻlingiz yoʻqligidan mahzun boʻlmang…

Nuh alayhicsalomga oʻgʻil sinov boʻldi. Shu’ayb alayhicsalomga qizlari rahmat boʻldi. Qizlari Muso kabi ulul azm paygʻambarga ayol boʻlish sharafiga erishdi.

«Osmonlaru yerning podshohligi Allohnikidir. U Zot xohlagan narsasini yaratur. U Zot xohlagan kishisiga qizlar hadya etur va xohlagan kishisiga oʻgʻillar hadya etur» (Shuro surasi, 49-oyat).

4. Taqvo barcha narsaning kaliti…

Ibrohim alayhicsalom taqvosiga munosib tarzda Ismoil alayhicsalom bilan taqdirlandi.

«Oʻshanda ular uning huzuriga kirib: «Salom», dеdilar. U: «Biz sizlardan qoʻrqmoqdamiz», dеdi. Ular: «Qoʻrqma, biz sеnga bilimdon oʻgʻilning xushxabarini bеramiz», dеdilar» (Hijr surasi, 52-53-oyatlar).

5. Ona tarbiyachidir…

Hazrati Maryam ham Iyso alayhicsalomni bir oʻzi tarbiya qildi va bu vazifani juda goʻzal tarzda amalga oshirdi.

«(Iyso) dеdi: «Albatta, mеn Allohning bandasiman. U mеnga kitob bеrdi va mеni nabiy qildi. Mеni qaеrda boʻlsam ham, muborak qildi. Modomiki, hayot ekanman, namoz va zakotni ado etmoqni tavsiya qildi. Mеni volidamga mеhribon qildi, dimogʻdor, badbaxt qilmadi» (Maryam surasi, 30 – 32-oyatlar).

6. Doimo duo boʻling…

«Robbimiz, Oʻzing bizga jufti halollarimizdan va zurriyotlarimizdan koʻzimiz quvonadigan narsa hadya et hamda bizlarni taqvodorlarga yoʻlboshchi et» (Furqon surasi, 74-oyat).

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
1.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-11 10:37:51 МУҲИТНИНГ БОЛАГА ТАЪСИРИ

Ўқитувчи биринчи синф ўқувчилари билан илк дарсини ўтяпти:
Ким санашни билади?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб санай бошлади:

-   Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, валет, дама, қирол, туз...

Болани у улғаяётган муҳит шакллантиради. Бола карта, қимор ўйналаётган муҳитда ўсса, унинг жавоби юқоридагидай булиши табиий эмасми? Болада нима айб? Хўш, айб кимда?.. Болангиз қандай муҳитда вояга етаётганига диққат қилинг!

Нақшбандий тариқати устозларидан бири Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий айтадилар:
“... Фарзанд, айни пайтда имтихондир. “Унга яхши, рисоладагидек тарбия бердингми, яхши-ёмонни танитдингми, илм-маърифат ўргатдингми?..” Буларни қилмаган булсанг, сен ҳам гуноҳкор саналасан...

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз II” китобидан.

bola_tarbiyasi

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
1.5K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-09-11 10:37:51 Bola tarbiyasi borasidagi qiziqarli faktlar.
 
1. Avstriyada bola uchun boshqa mamlakatlarga nisbatan eng ko‘p o‘yinchoq sotib olinadi.

2. Angliyada agarda bola shamollasa, uning tana harorati oshib yo‘talsa, u kasal hisoblanmaydi va maktabdagi darslarni qoldirishga ruxsat berilmaydi.

3. Belgiyada kichkintoylar uch yoshdan boshlab maktabga borishadi.

4. Yevropada eng tarbiyasiz bolalar italiyaliklar hisoblanadi. Ular jamoat joylarida o‘zlarini tutishni bilishmaydi.

5. Gonkongda bola uchun enaga yollanilmaydi. Bolalar chaqaloqligidanoq bog‘chaga beriladi.
6. Braziliyada bola uchun eng oliy jazo – uni futbol o‘ynashdan mahrum qilishdir.

7. Kubada hattoki 7-8 yoshdagi bolalar ham darsdan so‘ng ishlashga majburdir.

8. Germaniyada 90 foiz oilalarda 8 yoshgacha bolaga televizor ko‘rish ta’qiqlanadi, 8 yoshga kirganida esa unga faqatgina bolalar uchun mo‘ljallangan ko‘rsatuvlarni tomosha qilishga ruxsat beriladi.

bola_tarbiyasi

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
1.5K views07:37
Ochish/sharhlash