Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-04-26 07:34:23
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

26 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views04:34
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:10:33
25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
5.1K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:10:02 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Профессионал касбингизга бу қадар лоқайд муносабатда бўлманг, акс ҳолда бугун даромаддан ҳам, бошлиқлар эътиборидан ҳам четда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Худди шу лоқайдлигингиз туфайли яқин инсонингизнинг ҳам руҳи тушади, сиздан ранжий бошлайди, орадаги муносабатларга путур етади. Шу принсипдан воз кечмасангиз, ҳаётда ёлғиз қолиб кетишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 апрел куни мақсадга эришиш йўлидаги йўналишни билиб-билмай ўзгартириб қўйманг. Боши берк кўчада қолишингиз турган гап. Кейинчалик эса бу ҳолатингиздан нияти бузуқлар унумли фойдаланиб қолиши ҳам тайин. Ҳар бир ишга ижодий ёндашсангиз, раҳбарият қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Кечқурун иммунитетни кўтарадиган таомлар истеъмол қилинг. Саломатлик ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Саломатлигингиз аъло даражада бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун у ишдан бу ишга сакраш амалларидан эҳтиёт бўлинг. Бунинг учун иш бошлашдан олдин аниқ мақсадни олдингизга қўйинг ва шу йўлдан тоймаган ҳолда олға босинг. Оила қурмаганлар учун муҳаббатда бугун кутилмаган вазиятлар жуда мўл бўлади. Барибир алданишдан, чув тушишдан эҳтиёт бўлинг. Овқатланиш масаласига келсак, калсий ва фосфорга бой маҳсулотларни тановул қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 апрел куни ҳаётингиз осуда кечади, иншооллоҳ. Шундай ҳолатда ишнинг даромади мўлроғини танланг-у, ҳаракатлар содир этаверинг. Оилавий ҳаётда рашк ва шубҳа-гумонларга ён берманг, турмушингизнинг мазаси бузилиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар келиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода айланиб юришингиз лозимлигини юлдузлар маслаҳат беришган.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Моддий аҳволингиз анчадан бери нолимаса арзирли даражага етган. Лекин бу пулни ҳуда-беҳуда совуриш керак дегани эмас. Юлдузлар бугун худди шу нарсадан ҳушёр бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Ҳатто яқинларингизга совға олаётганда ҳам тежамкорликка алоҳида амал қилинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, томорқада жисмоний иш билан машғул бўлиш ва енгил харидлар қилиш учун жуда муваффақиятли кечади. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида бугун кечқурун янги меҳмон дунёга келиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 апрел куни рўзғорга, оилавий ҳаётга янада кучлироқ меҳр бериб, кун давомида фақат шу ҳақида қайғуринг, афсусланмайсиз. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга зарар ўрнига фойда келтириши ҳам мумкин. Бироқ барибир эҳтиёткорлик, меъёрга амал қилганингиз маъқул. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун бир умр сизга тақдирдош бўлиши кутилаётган одам билан танишасиз. Соғлиғингизни ҳар қандай хавфдан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.1K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:09:23 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз эрта тонгда ажойиб, хушчақчақ кайфиятда уйғонасиз ва бу кайфиятнинг кечга қадар сақланиб қолиши фақат ўзингизга боғлиқ. Афсуски, кун давомида кайфиятингизни бузувчи ҳолатлар кўп учраши кутилади. Бу ишдаги ҳамкасблар билан баҳслашиш, шаҳарда яшасангиз, серқатнов йўллардаги тирбандликлар ва яна кўплаб ёқимисиз вазиятлар сизни таъқиб этиши мумкин. 25 апрел куни ҳали текшириб кўрилмаган ишларга қўл урманг. Соғлиғингиз ҳақида биринчи навбатда қайғуринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 апрел куни ҳар бир ишни аниқ режа асосида бажаринг. Бугун қалбингизга қулоқ тутишингиз сиз учун муваффақият келтирмайди. Фақат ақл билан, режага асосан ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Шунда ҳамкасблар, қўни-қўшни, қариндош-уруғ олдида обрўйингиз ортади, киссангиз пул кўради. Иш жойингизда бугун куннинг иккинчи ярмида мукофот ҳам беришлари мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

25 апрел куни аввало шахсий ишларни адо этинг, муаммоларни бартараф этинг. Муаммолар хусусий мулк олди-сотдиси, сотиб олинган уйнинг ҳужжатларини тахлаш билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси умр йўлдошингиз эътиборини янада кучлироқ тортиш учун таваккалчиликка алоҳида ўрин беринг. Шунда у сизга ҳақиқий ўтли нигоҳлар билан боқа бошлайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 апрел куни спортнинг фаол турлари билан шуғулланувчилар ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари талаб қилинади. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Шахсий ҳаётингиз осуда кечиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида аллергик хасталиклар қўзғалиши мумкин. Бу ҳолатни тез-тез бошдан ўтказувчилар зарур дори-дармонни ўзи билан олиб юришни канда қилмаганлари маъқул. Баъзилар бугун янги иш жойида фаолият бошлашини юлдузлар башорат қилишган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакиллари 25 апрел куни олдин рўзғордаги кундали кмуаммоларни ҳал этишлари лозим. Шундан кейин бажарадиган ишингиз молиявий масалада бўлади. Аммо бу анча-мунча тер тўкишни талаб қилади. Куннинг иккинчи ярмида фақат пул эвазига битадиган иш кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Кечқурун ўзингизни нохуш ҳис эта бошлашингиз мумкин. Дарҳол муолажаларни амалга ошириш зарур.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 апрел куни ишларингиз шу қадар кўп бўладики, яқин дўстлар кўмагисиз уларни бажаришга улгурмайсиз. Тадбиркорлар кун бўйи уёқдан буёққа бориб келиши, дўконма-дўкон, бозорма-бозор кезиши кутилади. Лекин кечқурунга бориб бу югуришлар, меҳнатларнинг роҳати ҳам насиб этади. Кечқурун худо хоҳласа, аксарият дўстларнинг пластик карточкасига мўмайгина пул келиб тушади.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views03:09
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:08:33
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

25 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:55:31 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оиласи йўқлар 24 апрел куни келгуси тақдирдоши, ўзи бир умр фақат тасаввур ойнасидагина кўра олган инсон билан тасодифан учрашиб танишишлари кутилмоқда. Лекин у инсон ёққан бўлса ҳам дарров идеалга чиқариб қўйманг, буни вақт кўрсатади. Бугунги кун турли хасталиклардан муолажа олиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш ва саунага боришда муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни ҳам ташқи хавфлардан ҳимоя қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қачонлардир ўзингиз ранжитиб қўйганлардан узр сўрашингиз эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, сизни янги танишувлар ҳам кутиб турибди. Куннинг иккинчи ярмида яқин қариндошларингизга жиддий муаммоларни ҳал этишда ёрдам беринг. Сиёсат ва жамоатчилик ишлари билан шуғулланадиганлар 24 апрел куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишларини юлдузлар башорат қилишган.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 апрел куннинг биринчи ярмида ким билан муносабатларингиз илгари ёмонлашиб қолган бўлса, ўша хатоларни тузатиш, ярашиш учун имкон туғилади. Аразларни, хафагарчиликларни зинҳор қалбингизда сақламанг. Уларни шамолларга, бўронлар гирдобига ташлангки, қалбингизни фақат беғубор туйғулар эгаллаб турсин. Бугун энергетикангиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражада кучли. Манаман деган мушкулотларни ҳам бир зарб билан қайириб қўя оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 апрел куни саломатлигингизни тиклаш учун спортзалга қатнай бошласангиз, спортнинг экстремал, яъни, қалтис турлари билан шуғулланишга тушсангиз, ҳатто парашютдан сакрасангиз ҳам фақат фойда қиласиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун куннинг иккинчи ярмида ажойиб ғоялар миянгизни чулғаб олиши кутилади. Булар орасида ҳар маошдан маълум қисмини ишончли жамғарма банкка қўйиб юриш ғояси ажойибдир. Бу сизда келажакка бўлган ишонч ва умидни оширади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз осон кечмайди. Ўзингиз бошингиздан оёғингизга қадар муаммолар, ташвишларга кўмилиб турган бир вақтда қариндошлар ҳам ўз юмушлари билан сизнинг ёнингизга келишади. Агар асабларни бир маромда сақлаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, кечгача ҳаммасидан халос бўласиз. Моддий аҳволингиз ҳам шу баҳонада яхшиланади. Раҳбарлар қаршисида бошингизни баланд тутинг. Шахсий ҳаётда нималарнидир синовдан ўтказиш, текшириб кўришга ошиқманг, бу сизга кўнгилсизликлардан бўлак нарсани ҳадя этмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 апрел куни балиқ буржида туғилганлар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафарга сира кутилмаганда борадиган бўлиб қоласиз. Пул масаласида вазият бугун қалтисроқ тус оладиган бўлиб турибди. Тижоратчи ва тадбиркорлар тезда янги ҳамкорлар топишмаса, аҳвол жиддийлигича қолиб кетавериши мумкин. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз анчадан бери интиқ кутаётган меҳмонлар ташриф буюришади


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.8K views04:55
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:54:59 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун оилангизда баъзи бир кичик муаммолар вақтингизни ўғирлаши, сизни безовта қилиб ўтиши мумкин. Бироқ бу муаммоларни фақат ўз куч ва имкониятингизга таянган ҳолда бартараф қилинг. Кун давомида иш юзасидан муҳим ҳужжатларни имзолашингизга тўғри келса, аввало уларни синчиклаб ўрганиб чиқинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Қаерда бўлманг саломатлигингизни назоратдан четда қолдирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 апрел куни сизга нафи тегмайдиган одамлар билан муносабатга киришиб вақтингизни беҳуда сарфламанг. Айниқса, сиз билан гаплашишни хоҳламайдиганларни кўрсангиз ё сезсангиз, дарҳол терс ўгирилганингиз маъқул. Ундайларнинг дастидан асабни зўриқтиришга сира ҳожат йўқ. Иш жойингизда сиз бажарган юмушлар раҳбариятга жуда маъқул тушиши кутилади. Кечқурун оилангизда рўзғор билан боғлиқ муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор беришингиз тавсия қилинади. Чунки соғлиқ сизда ҳавас қиладиган даражада эмас. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Анчадан бери сизни қайсидир хасталик қийнай бошлаган бўлса, ўша хасталикни тез даволаш йўлларини қидиринг. Ижодий мавзудаги тадбирлар бугун муваффақиятли кечади. Баъзилар шу тадбирда махсус мукофотга ҳам лойиқ деб топилиши ҳеч гап эмас. Кечқурунги вақтингизни одатга кўра уйдагиларингиз учун ажратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 апрел куни зудлик билан иммунитетингизни кўтариш ва ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз зарур бўлади. Иложи бўлса, бассейнга бориб чўмилинг, спортзалга боринг. Хона шароитида камроқ ўтириб, тоза ҳавода сайр қилинг, нафас йўлларини яхшилаш учун хизмат қилувчи машқларни бажаринг. Кечқурун яқин танишлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади. Саломатликни назорат қилиш доирасида оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан ҳам сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржи вакиллари жисмоний зўриқишлардан сақланишларини юлдузлар маслаҳат беришяпти. Айниқса, умуртқа поғонангизда муаммо бўлса, жисмоний зўриқишлар муаммони катталаштириши мумкин. Тижорат билан шуғулланадиганлар даромад топишнинг янги усулларини қидириб топишади. Тадбиркорлар эса йирик фирма ва компаниялар билан 24 апрел куни шартнома тузмай турганлари маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 апрел куни паризод буржининг айрим вакиллари ниҳоят меҳнат таътилига чиқиб ўзларини дунёда энг бахтли инсон сифатида ҳис эта бошлашади. Ўзингиздан ёши улуғ кишилар билан мулоқот қилишда ҳурмат сақлашни унутманг. Катта харидлар қилиш, янги уйга кўчиб ўтиш ва қонуний никоҳдан ўтиш учун бугунги кун жуда хайрли кечади. Оила қурмаганлар бугундан романтик учрашувни кутсалар ярашади. Аммо тўй тадоригини кўра бошласангиз, аҳволингиз бундан ҳам яхшироқ тус олган бўларди.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:54:27
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

24 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:34:52 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 апрел куни биринчи навбатда жуфтингиз, оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингизнинг сизга нисбатан туйғуларини яна бир бор назоратдан ўтказинг. Лекин эҳтиёт бўлинг, ортга чекинишга уринманг. Бугун яқин бир манзилга сафар уюштирасиз. Бу сафар ҳам, моддий муаммоларни бартараф этиш ҳам муваффақиятли кечади. Баъзилар суд жараёнида обрўли одамлар ва кучли адвокатларни жалб этиш натижасида ютиб чиқишади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳаддан ташқари инжиқлик, қизиққонлик сизга фақат зиён келтиришини унутманг. Жуфтингизга нисбатан мулойимликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар интернет орқали янги ҳамкорлар топишлари кутилади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ғийбатчилар, ҳасадгўйлардан нарироқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида шахсий автомобилингизда кўчага чиқмай қўя қолинг, жароҳат олишингиз мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун нафақат сўзларингиз, балки босадиган ҳар бир қадамни ҳам етти ўлчаб бир кесган ҳолда ҳаракатлар содир этишингизни маслаҳат беришмоқда. Оила қурмаганлар учун романтикага эга мулоқотлар муваффақиятли ва ўта ёқимли кечади. Яна такрорлаймиз, бу муваффақият ва ёқимли лаҳзалар фақат ёлғизлар учун, оиласи борлар учун эмас. Кечки пайт спортнинг енгил турлари билан шуғулланишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 апрел куни сиздан жасурлик талаб қилинади. Бу жиҳат суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларга яна бир карра ойдинлик киритиб олиш учун керак бўлади. Агар биринчи бўлиб ҳар жабҳада суюклингизга ён бера билсангиз, тўғри иш тутган бўлиб чиқасиз. Бажарадиган ишларингиз аниқлик ва ҳатто қайсарлик талаб этади. Мавқени ошириш ниятида бўлсангиз, ҳали у бахтли кун етиб келганича йўқ.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун фантазияларга берилмасдан, ҳаётга реал кўз билан боққан ҳолда иш тутинг. Дўстлар, танишлар, ҳамкасблар маслаҳати эмас, ўз ҳаётий тажрибангизга таянган ҳолда олға қадам ташласангиз, кам бўлмайсиз. Кечки пайт жуда қийинчилик билан бўлса-да, молиявий аҳволингизни яхшилаб оласиз. Тижоратчилар 23 апрел куни барча ишдан воз кечиб дам олишга эътибор қаратсалар, эртанги кун учун куч йиғиб олган бўлишарди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 апрел куни юлдузлар сизга ҳар қандай кўринишдаги баҳс-мунозара, жанжалли вазиятлардан қочишни маслаҳат беришяпти. Шундай қилмасангиз, биринчи навбатда саломатлигингизга путур етади, қолаверса, одамлар орасидаги обрўйингиз йўқолади. Шахсий машинангизда ўзингиз яшаб турган ҳудуддан нарига чиқманг, жароҳат олишингиз мумкин. Кечқурун эса ўзингиз ёқтирган машғулот билан банд бўлинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.9K views07:34
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:34:35 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар 23 апрел куни олдиндан пухта қилиб тузилган режалар асосида ҳаракатлар содир этсангиз, кечқурунга бориб муваффақиятга эришасиз. Ижодкорлар бугун янги мухлислар орттириш имконига эга. Кўча-кўйда ёлғон муҳаббат туфайли жабр кўришдан сақланинг. Бу, айниқса, оиласи борларга тааллуқли. Моддий жиҳатдан муваффақиятга эришишда ҳис-туйғулар эмас, тафаккурга суянинг. Кечқурун саломатлигингизни парваришлаш билан шуғулланишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 апрел куннинг биринчи ярмида бузоқ буржи вакилларининг айримларини иш жойида йирик лойиҳага раҳбар этиб тайинлашлари кутилади. Бу бошида жуда оғир кечади, албатта. Аммо бора-бора кўникасиз, қилаётган ишингиздан ўзингиз ҳам роҳатлана бошлайсиз. Атрофдагилар билан бугун масофани сақлаган ҳолда мулоқот қилинг, ички сирларингизни ҳеч кимга айтманг. Серқатнов йўлларда йўл қоидасига амал қилинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Баъзи дўстларимиз бугун кутилмаганда касбини ўзгартириши унга биринчи навбатда молиявий тарафдан мушкулотлар ҳосил қилади. Соғлиғингиз дафъатан панд бериб қолмаслиги учун ҳаракатли машқлар бажаришни одат қилинг. Жароҳат етказадиган вазиятларни айланиб ўтишга интилинг. Севимли иши билан уй шароитида шуғулланадиганлар кечқурун мўмай даромад эгасига айланишлари мумкин. Кечқурун газланган ичимликларни ичманг. Ичак тизимингизда муаммо пайдо қилиш эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 апрел куни иш жойингизда фаоллик, шахсий ҳаётда эса ақл билан ўйлаб иш кўриш сизга муваффақият келтиради. Агар ҳақиқатан шу икки мажбуриятни уйғунлаштира олсангиз, пул ҳам, обрў-эътибор ҳам сиз томонда деяверинг. Агар оила қурмаган ва ўтли муҳаббатни бошдан кечираётган бўлсангиз, бу ҳақда атрофдагиларга ҳеч нарса деманг. Дўстлар, яқинлар ишончини поймол қилмаслик, доимо ўзгаларга кўмак бериш учун тайёр туришни шиор қилиб олинг, афсус чекмайсиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар ўткир ақлингиз ва очиқ кўнгиллиликни бугун бажарадиган ишлар учун бағишлашингизни маслаҳат беришмоқда. Иш жойингизда вазиятлар сизнинг фойдангизга юзага келмаслиги мумкин, аммо бу мушкулотни тез фурсатда тўғрилай оласиз. Кун давомида раҳбарлардан танқид ҳам эшитишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг. Соғлиғингизга путур етказувчи маҳсулотларни истеъмол қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 апрел куни миянгизда ажойиб, бир-биридан фойдали ғоялар пайдо бўлади. Уларни сира иккиланмасдан ҳамкасблар билан ҳам ўртоқлашаверишингиз мумкин. Саломатлик масаласида эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Биринчи навбатда суякларни мустаҳкамлашингиз зарур. Бунинг учун Д витаминга бой маҳсулотлар, шу билан бирга сут, творог кабиларни истеъмол қилишингиз керак.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.6K views07:34
Ochish/sharhlash