Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун оилангизда баъзи бир кичик муаммо | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун оилангизда баъзи бир кичик муаммолар вақтингизни ўғирлаши, сизни безовта қилиб ўтиши мумкин. Бироқ бу муаммоларни фақат ўз куч ва имкониятингизга таянган ҳолда бартараф қилинг. Кун давомида иш юзасидан муҳим ҳужжатларни имзолашингизга тўғри келса, аввало уларни синчиклаб ўрганиб чиқинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Қаерда бўлманг саломатлигингизни назоратдан четда қолдирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 апрел куни сизга нафи тегмайдиган одамлар билан муносабатга киришиб вақтингизни беҳуда сарфламанг. Айниқса, сиз билан гаплашишни хоҳламайдиганларни кўрсангиз ё сезсангиз, дарҳол терс ўгирилганингиз маъқул. Ундайларнинг дастидан асабни зўриқтиришга сира ҳожат йўқ. Иш жойингизда сиз бажарган юмушлар раҳбариятга жуда маъқул тушиши кутилади. Кечқурун оилангизда рўзғор билан боғлиқ муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор беришингиз тавсия қилинади. Чунки соғлиқ сизда ҳавас қиладиган даражада эмас. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Анчадан бери сизни қайсидир хасталик қийнай бошлаган бўлса, ўша хасталикни тез даволаш йўлларини қидиринг. Ижодий мавзудаги тадбирлар бугун муваффақиятли кечади. Баъзилар шу тадбирда махсус мукофотга ҳам лойиқ деб топилиши ҳеч гап эмас. Кечқурунги вақтингизни одатга кўра уйдагиларингиз учун ажратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 апрел куни зудлик билан иммунитетингизни кўтариш ва ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз зарур бўлади. Иложи бўлса, бассейнга бориб чўмилинг, спортзалга боринг. Хона шароитида камроқ ўтириб, тоза ҳавода сайр қилинг, нафас йўлларини яхшилаш учун хизмат қилувчи машқларни бажаринг. Кечқурун яқин танишлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади. Саломатликни назорат қилиш доирасида оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан ҳам сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржи вакиллари жисмоний зўриқишлардан сақланишларини юлдузлар маслаҳат беришяпти. Айниқса, умуртқа поғонангизда муаммо бўлса, жисмоний зўриқишлар муаммони катталаштириши мумкин. Тижорат билан шуғулланадиганлар даромад топишнинг янги усулларини қидириб топишади. Тадбиркорлар эса йирик фирма ва компаниялар билан 24 апрел куни шартнома тузмай турганлари маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 апрел куни паризод буржининг айрим вакиллари ниҳоят меҳнат таътилига чиқиб ўзларини дунёда энг бахтли инсон сифатида ҳис эта бошлашади. Ўзингиздан ёши улуғ кишилар билан мулоқот қилишда ҳурмат сақлашни унутманг. Катта харидлар қилиш, янги уйга кўчиб ўтиш ва қонуний никоҳдан ўтиш учун бугунги кун жуда хайрли кечади. Оила қурмаганлар бугундан романтик учрашувни кутсалар ярашади. Аммо тўй тадоригини кўра бошласангиз, аҳволингиз бундан ҳам яхшироқ тус олган бўларди.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•