Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Оиласи йўқлар 24 апрел куни келгуси | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оиласи йўқлар 24 апрел куни келгуси тақдирдоши, ўзи бир умр фақат тасаввур ойнасидагина кўра олган инсон билан тасодифан учрашиб танишишлари кутилмоқда. Лекин у инсон ёққан бўлса ҳам дарров идеалга чиқариб қўйманг, буни вақт кўрсатади. Бугунги кун турли хасталиклардан муолажа олиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш ва саунага боришда муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни ҳам ташқи хавфлардан ҳимоя қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қачонлардир ўзингиз ранжитиб қўйганлардан узр сўрашингиз эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, сизни янги танишувлар ҳам кутиб турибди. Куннинг иккинчи ярмида яқин қариндошларингизга жиддий муаммоларни ҳал этишда ёрдам беринг. Сиёсат ва жамоатчилик ишлари билан шуғулланадиганлар 24 апрел куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишларини юлдузлар башорат қилишган.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 апрел куннинг биринчи ярмида ким билан муносабатларингиз илгари ёмонлашиб қолган бўлса, ўша хатоларни тузатиш, ярашиш учун имкон туғилади. Аразларни, хафагарчиликларни зинҳор қалбингизда сақламанг. Уларни шамолларга, бўронлар гирдобига ташлангки, қалбингизни фақат беғубор туйғулар эгаллаб турсин. Бугун энергетикангиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражада кучли. Манаман деган мушкулотларни ҳам бир зарб билан қайириб қўя оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 апрел куни саломатлигингизни тиклаш учун спортзалга қатнай бошласангиз, спортнинг экстремал, яъни, қалтис турлари билан шуғулланишга тушсангиз, ҳатто парашютдан сакрасангиз ҳам фақат фойда қиласиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун куннинг иккинчи ярмида ажойиб ғоялар миянгизни чулғаб олиши кутилади. Булар орасида ҳар маошдан маълум қисмини ишончли жамғарма банкка қўйиб юриш ғояси ажойибдир. Бу сизда келажакка бўлган ишонч ва умидни оширади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз осон кечмайди. Ўзингиз бошингиздан оёғингизга қадар муаммолар, ташвишларга кўмилиб турган бир вақтда қариндошлар ҳам ўз юмушлари билан сизнинг ёнингизга келишади. Агар асабларни бир маромда сақлаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, кечгача ҳаммасидан халос бўласиз. Моддий аҳволингиз ҳам шу баҳонада яхшиланади. Раҳбарлар қаршисида бошингизни баланд тутинг. Шахсий ҳаётда нималарнидир синовдан ўтказиш, текшириб кўришга ошиқманг, бу сизга кўнгилсизликлардан бўлак нарсани ҳадя этмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 апрел куни балиқ буржида туғилганлар олис сафарга отланишлари кутилади. Сафарга сира кутилмаганда борадиган бўлиб қоласиз. Пул масаласида вазият бугун қалтисроқ тус оладиган бўлиб турибди. Тижоратчи ва тадбиркорлар тезда янги ҳамкорлар топишмаса, аҳвол жиддийлигича қолиб кетавериши мумкин. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз анчадан бери интиқ кутаётган меҳмонлар ташриф буюришади


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•