Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Агар 23 апрел куни олдиндан пухта қилиб | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар 23 апрел куни олдиндан пухта қилиб тузилган режалар асосида ҳаракатлар содир этсангиз, кечқурунга бориб муваффақиятга эришасиз. Ижодкорлар бугун янги мухлислар орттириш имконига эга. Кўча-кўйда ёлғон муҳаббат туфайли жабр кўришдан сақланинг. Бу, айниқса, оиласи борларга тааллуқли. Моддий жиҳатдан муваффақиятга эришишда ҳис-туйғулар эмас, тафаккурга суянинг. Кечқурун саломатлигингизни парваришлаш билан шуғулланишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 апрел куннинг биринчи ярмида бузоқ буржи вакилларининг айримларини иш жойида йирик лойиҳага раҳбар этиб тайинлашлари кутилади. Бу бошида жуда оғир кечади, албатта. Аммо бора-бора кўникасиз, қилаётган ишингиздан ўзингиз ҳам роҳатлана бошлайсиз. Атрофдагилар билан бугун масофани сақлаган ҳолда мулоқот қилинг, ички сирларингизни ҳеч кимга айтманг. Серқатнов йўлларда йўл қоидасига амал қилинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Баъзи дўстларимиз бугун кутилмаганда касбини ўзгартириши унга биринчи навбатда молиявий тарафдан мушкулотлар ҳосил қилади. Соғлиғингиз дафъатан панд бериб қолмаслиги учун ҳаракатли машқлар бажаришни одат қилинг. Жароҳат етказадиган вазиятларни айланиб ўтишга интилинг. Севимли иши билан уй шароитида шуғулланадиганлар кечқурун мўмай даромад эгасига айланишлари мумкин. Кечқурун газланган ичимликларни ичманг. Ичак тизимингизда муаммо пайдо қилиш эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 апрел куни иш жойингизда фаоллик, шахсий ҳаётда эса ақл билан ўйлаб иш кўриш сизга муваффақият келтиради. Агар ҳақиқатан шу икки мажбуриятни уйғунлаштира олсангиз, пул ҳам, обрў-эътибор ҳам сиз томонда деяверинг. Агар оила қурмаган ва ўтли муҳаббатни бошдан кечираётган бўлсангиз, бу ҳақда атрофдагиларга ҳеч нарса деманг. Дўстлар, яқинлар ишончини поймол қилмаслик, доимо ўзгаларга кўмак бериш учун тайёр туришни шиор қилиб олинг, афсус чекмайсиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар ўткир ақлингиз ва очиқ кўнгиллиликни бугун бажарадиган ишлар учун бағишлашингизни маслаҳат беришмоқда. Иш жойингизда вазиятлар сизнинг фойдангизга юзага келмаслиги мумкин, аммо бу мушкулотни тез фурсатда тўғрилай оласиз. Кун давомида раҳбарлардан танқид ҳам эшитишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг. Соғлиғингизга путур етказувчи маҳсулотларни истеъмол қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 апрел куни миянгизда ажойиб, бир-биридан фойдали ғоялар пайдо бўлади. Уларни сира иккиланмасдан ҳамкасблар билан ҳам ўртоқлашаверишингиз мумкин. Саломатлик масаласида эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Биринчи навбатда суякларни мустаҳкамлашингиз зарур. Бунинг учун Д витаминга бой маҳсулотлар, шу билан бирга сут, творог кабиларни истеъмол қилишингиз керак.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•