Get Mystery Box with random crypto!

Мўминнинг нажоти

Telegram kanalining logotibi muminningnajoti — Мўминнинг нажоти М
Telegram kanalining logotibi muminningnajoti — Мўминнинг нажоти
Kanal manzili: @muminningnajoti
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.02K
Kanalning ta’rifi

https://t.me/joinchat/AAAAAFhcJPms1kdV78pL_Q

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 12:01:03 #одоб #интернет
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблари

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.
Баъзи одамлар турли сабабларга кўра, телефон ëки интернет орқали шаръий ақди никоҳ килишни (биздаги никоҳ ўқитишни) ўзларига раво кўришмокда. Баъзилар эса бу ишнинг шариатда жоиз ёки жоиз эмаслигини сўрашади. Яна бирлари бу ишни амалга оширганлари ҳақида хабар беришади. Ушбу масалада уламолар орасида хам бир оз ихтилоф бор. Аммо кўпчилик янги алоқа воситалари, жумладан, интернет орқали никоҳланишга рухсат бермайди. Улар бунда никоҳнинг шартлари, жумладан, гувохлар мавжуд бўлмаслигини далил қилишади. Яна ҳам чуқурроқ кетганлар эса: «Ҳамма шартлар мавжуд бўлса ҳам, мазкур воситалар ила никоҳ ўқитиш дуруст эмас, чунки бу иш никоҳнинг муқаддаслигига путур етказади», дейишади. Улар Аллоҳ таоло ийжоб ва қабулни, гувоҳлар ҳозир бўлишини ва бошқа шартларни бежизга жорий қилмаганини айтишади.

«Ижтимоий Одоблар», 259.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
488 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:01:41 #намоз #рукн
Намоз китоби

Намоз шартларидан яна бири — қазо бўлиб қолган намозни вақти кирган намоздан аввал ўқиш.

Биз қазо бўлган ва вақти кирган намоз ўртасида кетма-кетлик тартибига риоя қилиниши шарт, деган эдик. Бунга далилимиз Пайғамбар алайҳис-саломнинг қуйидаги сўзларидир: «Кимки ухлаб қолиб намоз вақтини ўтказиб юборса ёки намози қазо бўлганини унутса, эсига тушган пайтда уни ўқисин. Чунки эсига тушган пайт ўша намознинг вақтидир».

Ҳадиснинг бошқа ривоятларида: «Казо намознинг вақти фақат у эсга тушган пайтдир», — дейилган. Демак намознинг қазо бўлгани эсга келган пайт қазо намознинг вақтидир. Агар шу ҳолда қазо бўлган намоздан аввал вақти кирган намоз адо қилинса, мазкур намоз вақти кирмасдан илгари ўқилган ҳисобланади ва бу жоиз эмас. Ибн Умар Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Биров қазо бўлган намозини унутса, кейин имомга эргашиб ўқиётганида ўша намози эсига тушса, имом билан ўқиётган намозини нафл ўрнида адо қилсин. Сўнгра эсига тушган намозининг қазосини ўқисин, кейин имом билан адо қилган намозини қайтадан ўқиб қўйсин».

Мана шу мазҳабимизнинг айни масалада тутган йўлидир. Қазо намоз эсга тушиши билан намознинг фарзлиги бузилди, нафлга айланиб қолди ва фарз намозни қайта ўқиш лозим бўлди. Лекин вақт танг бўлганида, қазо намозлар кўпайиб кетганида, қазо намоз унутилганида бундай эмас. Яъни бу ҳолатларда вақти кирган намоз, гарчи қазо намоздан илгари адо қилинса ҳам, қайта ўқилмайди. Чунки Қуръон, суннат ва уламолар иттифоқ қилган ҳукмлардан маълум бўлдики, бу вақт ўша пайтда ўқиладиган намознинг вақтидир. Шунингдек, «хабари вохид», яъни, битта киши ривоят қилган ҳадис орқали билдикки, бу вақт қазо намоз учун ҳам белгиланган. Битта киши ривоят қилган ҳадисга амал қилиш мумкин бўлади, қачонки у қатъий далил билан вожиб бўлган амални бекор қилишга олиб бормаса. Вақт танг бўлиб қолганида қазо намозни ўқиш билан машғул бўлиш қатъий далил билан собит бўлган амални бекор қилади. Масалан, аср вақти чиқиб кетаётганида пешин намозининг қазоси билан машғул бўлинса, аср намози ҳам қазо бўлади. Аср намозини ўз вақтида ўқиш эса қатъий далил билан собит бўлган амалдир. Шунингдек, бир неча намозлар қазо бўлганида ҳам аввал вақти кирган намоз ўқилиши керак. Акс ҳолда, қазо намозларни ўқишга киришиб кетилса, вақтида ўқилиши керак бўлган намоз ҳам қазо бўлиб қолади. Чунки шариат ўтказиб юборилган намозни ўнглаш учун қазо намознинг вақтини тайин этди. Қазо намозни ўқиш учун тайинланган вақт навбатдаги вақти кирган намознинг ҳам қазо бўлиб қолишига сабаб бўлмаслиги керак. Шариат «қазо намознинг вақти уни эслаган пайтдир» деб белгилаган экан, бу ўша вақтнинг бошидан охиригача қазо намоз билан машғул бўлишни англатмайди. Шунингдек, намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган вақтларда ҳам қазо намозини ўқиб бўлмайди.

«Бадоеус Саноеъ - 2», 268-269.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
532 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 02:01:08 #ҳикмат
Икки кеманинг боши

Дунёни ҳам, охиратни ҳам орзу қилган киши икки кеманинг бошини тутиб, оқибатда ғарқ бўлган одамга ўхшайди.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 363.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
457 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 02:01:22
#Суфи_Аллоҳ_ёр
Чахор ёрларни баёни (1)

Шайх Муҳаммад Солиҳ Аҳмад (حَفِظَهُ اللهُ)

Habliy Hukma

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
638 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 18:02:44
Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

- Бу кунга етказди шукр қилайлик,
- Шукр-ла Аллоҳни зикр қилайлик.
- Дунё омонатдур фикр қилайлик,
- Мўъмин-мусулмонларга
ЖУМА МУБОРАК!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Икки олам сарвари, оламларга раҳмат, биз умматларга шафоатчи, Аллоҳнинг ҳабиби, набиййи ва расули, охирги нафасларигача «умматим» деб қайғурган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺга ва покиза оилаларига, саҳобаи киромларга солават айтишни унутманг!

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг солават ва саломлари бўлсин!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
69.6K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-08-25 17:02:05 #ҳадис

710. Қайси бирингиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, (итга ўхшаб) увулламасин. Чунки шайтон шу ишидан кулади.
Абу Ҳурайра (رَضِيَ اللهُ عَنْهُ)дан. Ибн Можа ривояти.

2002 ҳадис, 23.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
603 views14:02
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:01:42 #одоб #интернет
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблари

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда номаҳрамлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Бу нарсада эҳтиёт бўлинмагани учун, жуда кўп муаммолар келиб чиқмоқда. Айрим йигит-қизларнинг интернет орқали мулоқотда ношаръий алоқаларга ўтиб кетаётганлари кузатилмоқда. Шунингдек, интернет алоқасидаги тушунмовчиликлар ëки одобдан чекинишлар оқибатида оилали кишилар орасида ажралишгача етиб борилмоқда. Ушбу сатрлар соҳибига аёллардан келган мактубларда эри номаҳрам аёллар билан интернет орқали топишиб, бузилиб кетгани ҳақида шикоят қилинса, эркаклардан келган ёзувларда хотинининг худди шунга ўхшаш ишни қилганда, қўлга тушгани баён этилган. Мусулмон кишиларга бу иш мутлақо тўғри келмайди.

Номаҳрамлар бир-бирлари билан шариат бўйича оддий ҳолатларда ўзларини қандай тутишса, интернетда ҳам шундай йўл тутишлари керак. Шариат қоидаларига амал қилган ҳолда илмий маълумотлар алмашишса, билмаган нарсаларини сўраб жавоб олишса, шунга ўхшаш бошқа беғараз мақсадларини амалга оширишса, ҳечқиси йўқ, бундан фақат фойда бўлади. Аммо ўзаро «электрон мухаббат» алоқаларини ўрнатишлари ҳаромдир. Мабодо бундай алоқа ўрнатиш нияти туғилиб қолса, аввал оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, сўраб-суриштириб, шариат қоидалари асосида жиддий иш кўриш лозим бўлади. Бўлмаса, икки ёш интернет орқали бир-бирини алдаши, устароғи соддароғини йўлдан уриши ва оқибатда умр савдоси бўлмиш никоҳда умр бўйи армонга айланадиган ишлар содир бўлиши турган гап.

«Ижтимоий Одоблар», 258-259.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
625 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:00:43 #намоз #рукн
Намоз китоби

Намоз шартларидан яна бири — қазо бўлиб қолган намозни вақти кирган намоздан аввал ўқиш.
Яъни, бомдод намозиними, пешинними, асрними қазо қилиб қўйганингизни эсладингиз, вақти кирган намозни ҳали ўқимагансиз, уни адо қилишга вақт бемалол, ана шу ҳолатда аввал қазо намозни ўқиш вақти кирган намозни адо қилиш дурустлигининг шартидир. Бу мазҳабимиздаги ҳукмдир. Шофеъий наздида эса, қазо бўлган намозни вақти кирган намоздан олдин ўқиш шарт қилинмаган. Мазҳабимизда эса қазо — вақтида ўқилмасдан қолган намоз ва адо вақти кириб ҳали ўқилмаган намоз ўртасида тартибга риоя қилиниши керак. Демак тартибга риоя қилиш вақти кириб ҳали ўқилмаган намоз дуруст бўлиши учун шартдир. Агар қазо қилган намози эсида бўлмаса ёки қазо намозни ўқиса, ундан кейинги намознинг ҳам қазо бўлиб қолиш хавфи бўлса, бундай ҳолатларда мазкур шарт соқитдир.

Демак бу масалада икки мавзуда сўз боради. Биринчиси, тартибнинг шартлиги, яъни, аввал қазо бўлган намоз ўқилиб, кейин вақти кирган намознинг адо қилиниши хусусида. Иккинчиси, тартибни соқит қилувчи сабаблар баёни хусусида.

Тартибнинг шартлиги хусусидаги умумий гап шуки, намозда тўрт хил тартиб бор: беш вақт намозни кетма-кетликда адо қилиш тартиби; қазо бўлган ва вақти кирган намоздаги кетма-кетлик тартиби; қазо бўлган бир неча намозлардаги кетма-кетлик тартиби; намоз феълларидаги тартиб.

Фарз бўлган беш вақт намозни адо қилишдаги, уларнинг вактидаги тартиб хусусида уламолар ихтилоф қилмаган. Бу тартиб намозни адо қилиш жоизлигининг шартидир. Масалан, пешин намозини бомдоднинг вақтида ёки аср намозини пешиннинг вақтида адо қилиш жоиз эмас. Чунки бу намозларнинг ҳар бирини ўз вақтида адо қилиш вожиб. Вожиб амални вожиб бўлишидан илгари бажариб бўлмайди. Бундан бошқа намознинг тартибларида уламолар ўртасида ихтилоф бор.

Мазҳабимиз уламолари қазо бўлган ва вақти кирган намоз ўртасида кетма-кетлик тартибига риоя қилиниши шарт, дейишган.

«Бадоеус Саноеъ - 2», 266-267.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
577 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-25 02:01:34 #ҳикмат
Бахтли одамларнинг бахтсизликлари

Одам боласи ҳар замонда бир омадсизлик ва бахтсизликка ҳам учраб туриши керакка ўхшайди. Шундагина у орқасига қайрилиб қараб, босиб ўтган йўлига назар ташлайди, ўзини, ҳар бир хатти-ҳаракатини таҳлил қилади, зарур хулосалар чиқариб, келажак режасини тузиб олади. Иши ҳамиша юришиб турган кишининг ўзи ҳақида ўйлашга вакти йўқ.

Бахтли одамларнинг бахтсизликлари шундаки, улар кўпинча ўз моҳиятларини билмай бу дунёдан ўтиб кетадилар.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 363.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
561 views23:01
Ochish/sharhlash