Get Mystery Box with random crypto!

Мўминнинг нажоти

Telegram kanalining logotibi muminningnajoti — Мўминнинг нажоти М
Telegram kanalining logotibi muminningnajoti — Мўминнинг нажоти
Kanal manzili: @muminningnajoti
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.02K
Kanalning ta’rifi

https://t.me/joinchat/AAAAAFhcJPms1kdV78pL_Q

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 02:01:29 #ҳикмат
Хотинлар

Оқила аёл эрини меҳру муҳаббати билан ўзига ипсиз боғлаб қўяди, нодон хотин эса жангу жанжал билан эрини ўзига бўйсундирмоқчи бўлади.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 374.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
180 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:02:19 #ҳадис

713. Сизлардан бирингиз сафарга чиқадиган бўлса, биродарларидан дуо талаб қилсин. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг дуолари сабабидан барака ато этувчидир.
Зайд ибн Арқам (رَضِيَ اللهُ عَنْهُ)дан.
Ибн Асокир ривояти.

2002 ҳадис, 24.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
297 views14:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:01:21 #одоб #интернет
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблари

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда худди кўз кўзга тушиб тургандек, ўзини одоб ва ахлоқ ила тутиш лозим.
Бу хилдаги алоқа кўпчилик билан бўлаётганини зинҳор унутмаслик керак. Мазкур алоқа ёзишма орқали бўлса, ёзув қоидаларига тўлиқ амал қилиб, ўзининг юксак маданиятини кўрсатиш керак. Ёзувларининг бехато эканини текшириб кўриши лозим. Агар алоқа овозли ёки суратли бўлса, бунинг ҳам риоясини қилиш керак. Мусулмон кишидан чиройли ва маданиятли бўлиб кўриниш ва сўзлаш талаб этилади.

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда нотаниш кишиларни «сиз»лаб, уларга алоҳида хурмат кўрсатиш керак.
Вокеъликда ҳам шундай бўлади. Нотаниш киши билан алоқага киришганда, ҳурматини жойига қўйиб, алоҳида аҳамият ва эътибор билан муомала қилинади.

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда баҳс-мунозара ҳар қанча қизиса ҳам, бировга озор беришга бормаслик керак.
Баъзи одамлар ҳаддидан ошса ҳам, мусулмон одам ўзини босиши ва ўзидан кетганларга эътибор бермаслиги ва уларга насиҳат қилиши лозим. Мингта бақир-чақирдан кўра битта ҳикматли сўз устун туришини бирор дақиқа ҳам унутмаслик зарур.

«Ижтимоий Одоблар», 260-261.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
336 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:01:22 #намоз #рукн
Намоз китоби

Тартиб соқит бўладиган сабаблар ҳақида гапирсак, қазо намозлар билан вақтида адо қилинадиган намозлар ўртасида тартиб учта ҳолатда соқит булади.

Биринчиси — вақтнинг танглиги.
Яъни, қазо намозни ўқиш вақти кирган намознинг охирги пайтида эсига келса ва шу онда қазо намоз билан машғул бўлса, вақти кирган намоз учун белгиланган вақт чиқиб кетади. Бу ҳолатда тартиб соқит. Чунки зикр қилганимиздек, бу пайтда тартибга риоя қилиш қатъий далил билан собит бўлган амал (ҳар бир намозни ўз вақтида адо этиш)ни шубҳа эҳтимоли бор далил (битта киши ривоят қилган ҳадис) билан бекор қилишга олиб келади. Бу эса жоиз эмас. Агар пешин намозининг қазо бўлганини куннинг рангги ўзгарганидан сўнг, яъни, аср вақтининг охирида эсласа, аввал аср намозини адо қилиши жоиз, қазо бўлган пешин намозини ўқиши жоиз эмас. Негаки, олдин айтилганидек, бу пайт намоз ўқиш макруҳ саналган вақт. Бу вақтда қазо намоз ўқилар экан, мукаммал амал чала бажарилган бўлиб қолади. Аммо бу пайтга бошқа кунларнинг эмас, шу куннинг аср намозини ўқиш тўғри келиб қолса, бу аср намозни адо қилиш жоиз.

Агар пешин намозининг қазосини аср вақтининг охирига етмасдан илгарироқ, яъни, куннинг рангги ўзгаришидан бурунроқ эслаб, қазо намозига киришганидан сўнг макруҳ вақт кириб қолса, тартиб соқит бўладими ёки йўқ, — деган масала зоҳир ривоятда зикр қилинмаган. Бу масалада машойихлар ихтилоф қилишган. Айримларининг айтишича, тартибга риоя қилмасдан, яъни, аввал қазо бўлган пешинни ўқимасдан аср намозини адо қилиш жоиз эмас. Чунки бу ҳолда вақтнинг чиқиб кетиш хавфи йўқ. Бас, вақт торлик қилмаётган экан, тартибнинг вожиблиги сақланиб туради.

Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф қарашича, пешин намозининг қазоси куннинг рангги ўзгаришидан бурунроқ эсга тушса, тартибга риоя қилиш вожиб, гарчи қазо намоздан сўнг макруҳ вақт кириб қолса ҳам. Имом Муҳаммад наздида эса, аввал вақти кирган аср намози ўқилади, кун ботганидан кейин қазо бўлган пешин намозини ўқийди.

«Бадоеус Саноеъ - 2», 278-280.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
343 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 02:01:23 #ҳикмат
Қаноатсизлик

Агарда одамлар бир бурда нонга қаноат қилганларида жаннат шу дунёнинг ўзида бўлар, шунча жанжал-тўполон, қирғин-баротга ҳожат қолмас эди.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 371.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
404 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 17:01:31 #ҳадис

712. Агар банда Қуръонни хатм қиладиган бўлса, хатм қилаётган пайтида олтмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради.
Амр ибн Шуъайб (رَضِيَ اللهُ عَنْهُ)дан. Дайламий ривояти.

2002 ҳадис, 24.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
563 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:01:38 #одоб #интернет
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Интернетдаги алоқа одоблари

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ёлгон ишлатмаслик, сохтакорлик ила уйдирма хабарлар, суратлар ва видеолавҳалар тарқатмаслик талаб этилади.
Интернетдаги имкониятлар кўпайиб кетганини баъзилар суиистеъмол қилишга ўтишган, ёлғон хабарлар, суратлар ва видеолавхалар тарқатишга одатланишган. Бунда ўз мақсадига эришиш ҳам, одамларни майна қилиш ҳам, яхшиликка чақириш нияти ҳам бўлиши мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам, буни қилмаслик керак. Исломда бу каби ишлар қаттиқ қораланади.

Мисол учун, Қуръони каримни беҳурмат қилгани учун қиёфаси ўта жирканч ҳолатга ўзгариб қолди, дея бир қизнинг сурати эълон қилинди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Эҳтимол, бу нарса содда одамларга таъсир қилиши мумкин. Лекин Қуръони карим бу каби «ёрдам»ларга муҳтож эмас. Шунинг учун ҳам сохтакорлик ила тўқилган мазкур хабар уламолар томонидан қораланди. Қуръони каримни эҳтиром қилиш кераклигини ўз йўли билан тушунтириш лозим.

Шунингдек, интернет орқали гўё Каъбаи Муаззама устида учиб юрган фаришталарнинг видеолавҳаси ҳам тарқатилди. Бу ҳам ёлғондан, сохтакорлик билан тўқилган нарса. Фаришталар доимо ҳамма ерда мавжудлигига барча мусулмон уммати иймон келтиради. Аммо уларни видеога олишга иймон келтиришмаган. Бу шарт ҳам эмас. Агар ушбу нарсанинг кераги ва фойдаси бўлганида, аввалдан айтилган бўларди. Фаришталарга ғайбдан иймон келтиришнинг ўзига хос ҳикмати бўлгани учун, Аллоҳ таоло бандаларидан айнан шуни талаб қилган.

Учинчи мисол: АҚШнинг собиқ президенти Ж.Буш минбарда гапираётиб, Исломга ва мусулмонларга қарши гапини айта олмай, тутилиб қолгани ҳақидаги видеолавха намойиш этилди. Бу ҳам кераги йўқ нарса. Аввало, бу нарса ҳақиқат бўлганида, барча оммавий ахборот воситалари ҳамма ёққа тарқатган бўларди. Қолаверса, динимизда ҳар қанча душман бўлмасин, бирор кимсага нисбатан адолатсизлик қилиш, ёлғон тўкиш, одамларга сохта хабар тарқатишга рухсат йўқ.

«Ижтимоий Одоблар», 259-260.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
505 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:02:11 #намоз #рукн
Намоз китоби

Бир киши ҳар кунлик намозларини ўқир экан, бир неча кунлар олдин қазо қилган намозлари эсига келмади, кейин бирдан уларни эслаб қолди. Лекин тартибни, яъни, қайси намозни қачон қазо қилганини унутди. Агар вақтида ўқилаётган ҳар кунлик намозларини адо қилаётган пайтда ҳам қазо намозларининг тартиби эсида бўлса-ю, уларни ўқишга киришиши арафасида қайси намозни қачон қазо қилгани эсидан кўтарилса, тартиб соқит бўлади. Чунки қазо намозларнинг сони кўпайди. Абу Юсуф ва Муҳаммад наздида, зиммадаги қазо намозлар сони олтитадан кам бўлса, то мана шу қазо намозлар ўқилгунча орада адо қилинган намозлар фосиддир. Качонки орадаги намозлар бузилар экан, қазо намозларнинг сони ортади ва тартиб соқит бўлади. Энди бу киши қазо намозларини қасд билан тахмин қилмасдан, хохлаганидан бошлаб ўкийверади.

Аммо Абу Ҳанифа қоидасига кўра, тартиб соқит бўлмайди. Чунки Абу Ҳанифа наздида, зиммадаги қазо намозлар, то мана шу қазо намозлар ўқилгунча орада адо килинган намозлар билан бирга олтитага етса ҳам фосид бўлмайди. Орада адо қилинган намозлар бузилган ҳисобланмас экан, қазо намозлар озлигича туради, бас бунда тартибга эътибор қилиш вожиб. Хулоса шуки, бундай ҳолатда қазо намозларнинг кўп ёки озлигига қаралади. Модомики, қазо намозларнинг сони олтитадан кам экан, уларни ўқишда тартибга риоя қилиш керак, агар олтитадан ошса, тартиб соқит бўлади.

«Бадоеус Саноеъ - 2», 276-277.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
485 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-28 02:00:32 #ҳикмат
Номуносиб болалар

Ўзлари қийналиб бир нарсага эришганлар болаларининг машаққат чекишини истамай, уларга барча шарт-шароитни муҳайё қилиб берадилар. Бу эса кўпинча акс натижа беради: болалари ўзларига муносиб бўлмайди.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 370.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
634 views23:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:01:51 #ҳадис

711. Банда ота-онаси ҳақига дуо қилишни тарк қилса, унинг ризқи узилади.
Дайламий ривояти.

2002 ҳадис, 23.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@MuminningNajoti
1.2K views14:01
Ochish/sharhlash