Get Mystery Box with random crypto!

Автобусда Тошкент ҳокими ёмғир вақти сув босиши ҳолатлари ҳақи | Муҳрим

Автобусда Тошкент ҳокими ёмғир вақти сув босиши ҳолатлари ҳақида гапираркан, айбни “ўзимиздан” – оддий одамлардан (ҳам) қидириш кераклигини ҳам айтибди.

“Дренаж тизимини ўргандим. Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20-30 фоиз дренажларни фуқароларнинг ўзи уй қуриш жараёнида ёпиб юборган. Биз бу нарсаларни ўрганиб, аниқлаб бўлдик. Мазкур тизимни энди қандай тиклаймиз, қонунбузилишига йўл қўйган инсонларга қандай чора кўрилади? Бу – давлат мулки. Нимага сув тошди? Биринчидан, асфальт бўлиб ётибди, сув шимилмади. Одамлар уй қуряпти, қурмаса ҳам тўсқинлик бўлаётганини ёзади. Шароит қилиб берилишини талаб қилишади. Лекин аҳолимиз қурилиш маданиятига риоя қилган ҳолда қуриши керак-ку, ернинг остидан ўтган нарсаларни ёпиб ташлаши керакмас-ку. Бу борада тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам сонини аниқлаб, маълум қиламиз”, – деган ҳоким.

Албатта, бу ҳокимни халқ сайламаган, билвосита ҳам сайламаган (умуман олганда, бу янгилик эмас – бошқа исталган амалдор ҳам сайланмаган). Агар бу сайланган ҳоким бўлганида эди, одамларни айбдор қилмасди – ахир ким ҳам ўзига ваколат берган тарафни ёмонлайди? Сайланмаганидан кейин, у ҳам ўзидан аввалгилар қилган ва қилаётган классик хатони такрорлайди (ва ҳали яна кўп такрорласа керак – “сал сабр қилсак” кифоя).

Одамлар қонунни уни бузиш мумкин бўлса, бузишга имкон берилса бузади (худди 152 марта тезлик оширган ҳайдовчидек; шу ҳайдовчи “права”ни имтиҳонни ҳаққоний, беш баҳога топшириб олган бўлмасин, қанчадан-қанча расмий ривоятлар ҳаром бўлади-я). Қонунбузарликларнинг олдини олишга масъуллар вазиятни лозим даражада назорат қилмаса, қонунбузарларни вақтида қонунга мувофиқ жазоламаса, вазиятга панжа ортидан қаралса, охир-оқибат қонун ҳимоячиларининг ўзи қонунни очиқ-ошкора бузиб турса, қонун бузилаверади, дренажлар ёпилаверади. Оддий одамлар ҳам биладиган оддий ҳақиқат-ку, тўғрими?

Хуллас, бундай классик хатога реакция ҳам классик – қовун туширган амалдор мазах-калака қилинади. Масалан, мана бундай - бир тошкентлик шаҳар айланиб, ёмғир вақти сув тошқини бўладиган айрим жойлардаги дренажлар реконструкция вақтида ҳокимлик (ёки, умумий қилиб айтганда, давлат)нинг ўзи томонидан ёпиб ташланганини кўрсатибди ва ҳокимнинг саволини такрорлабди: “Мазкур тизимни энди қандай тиклаймиз, қонунбузилишига йўл қўйган инсонларга қандай чора кўрилади? Бу – давлат мулки”.

Танқид қилсанг, таклифи ҳам бўлсин, дейди доно амалдорларимиз. Ҳозир танқид қилганим ҳам йўқ, лекин шундай бўлса-да, таклифим бор: ҳокимимиз (ва бошқа амалдорларимиз ҳам) яна шунақа ачинарли вазиятга тушиб қолмаслиги учун Валико Мизандарининг айтганини қилсин: