Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган ҳафта негатив ахборот масаласида даҳшат бўлди. Йил давом | Муҳрим

Ўтган ҳафта негатив ахборот масаласида даҳшат бўлди. Йил давомида бошқа бирор ҳафта тушкунликка тушириш борасида ундан ўта олмаса керак (ўта олмасин ҳам - тинчлик, яхшилик бўлсин). Бир шу ҳафта учун бу йилги апрелга "Қора апрель" деб ном бериб юборса ҳам бўлади, деган бўлардим.

Ўтган ҳафта давомида амалдорлар тилидан янграган эътиборга молик иқтибослар ҳам кўп бўлди. Мен учун энг ёдда қоларлиси Тошкентнинг янги ҳокими айтган "озгина кутинглар, ҳаммаси чики-чики бўлади" қабилидаги гап бўлди. Тўғри, шунча кутдик, яна сал сабр қилсак, асакамиз кетмайди.

Бир сўз билан айтганда - Тошкентда барқарорлик.