2021-08-23 19:04:43
"
Шажаратун-нуриз-закийя фи табақотил-моликийя" китобида айтилади:
"Имом Абу Муҳаммад ибн Умар Мисрий 633 ҳижрий санада Бағдодга келди.
Халифа Мустансир Биллоҳ ва уламолар у кишини ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олишди.
Шу зот "
Насия байлар" ҳақида саксон минг важҳ (кўриниш) борлигини айтди.
Уламолар ҳайратга тушишди ва ишонишмади. Шунда имом Абу Муҳаммад Мисрий уларни санай кетди.
Саноқ икки юзтага етганда уламолар чўзилиб кетиш хавфидан у зотнинг илм ва фазлларини эътироф этишди".
Минглаб мавзулар ичидаги бир масаланинг саксон минг важҳи бўлса-я!
Буларни ёддан билиб, уламоларга дарс ўқиш учун қанчалик илмда баҳр бўлиш керак? Воқеани эшитиб сал кибримиз ва ужбимиздан тушсак бўларди.
Озгина илм ва арзимас маърифатга эга бўлиб, "
одамларнинг энг олимиман ва мени танқид қилиш мумкин эмас", деган хомҳаёлга бориш ярамайди. Ўзи аҳли илм учун кибр ва ужб энг зарарли ишлардан саналади.
Ҳикояни ўз ҳаддимизни билиш учун зикр қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.2K views16:04