Get Mystery Box with random crypto!

КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «То | Mubaşşir Ahmad

КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби Станислав Зась.

*****
Зась ўрнига агар биз, Шимолий альянс қўшинлари муаммони урушиш билан эмас, музокаралар йўли билан ҳал қилиши керак, деганимизда радикалдан олиб террористга чиқаришарди. Гап толибонга тарафдорлик ё қаршилик ҳақида эмас. Гап ярим асрлик урушлардан тинкаси қуриган ва яраси битмаётган афғон халқининг тинчлиги ва турғун ривожланиши ҳақида бўляпти. Гап қўшнисининг тинчлиги туфайли иқтисодий фойдалар оладиган Ўзбекистон ривожланиши ҳақида кетяпти.