Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 86.33K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 444

2021-08-23 14:30:07 Муҳаббат бу..

Тобиъинлардан бири саҳобийни кўриб, у зотнинг юзига яқинлашди ва: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган бу икки кўзингизни ўпишга рухсат беринг!" деди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.2K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-08-23 12:00:09
Фаллас айтади: "Ибн Абу Адийнинг бундай деганини эшитдим: "Довуд ибн Абу Ҳинд қирқ йил рўза тутди, лекин буни аҳли-аёли билмади. У ипакчи эди.

Тушлигини ўзи билан ишга олиб кетар ва йўлда уни садақага бериб юборарди. Ифторини эса уйга қайтгач, оила аъзолари билан кечки овқат вақтида қиларди".
---
Қаранг, салафлар амалларини ҳатто энг яқинларидан ҳам яширишган.

Кўчадагилар уни уйида овқатланади, уйдагилар эса кўчада қорнини тўйғазади, деб ўйлашган.

Ҳозир эса ифторликларимизни, Ҳажда қилаётган тавофларимизни суратга олиб, тарқатяпмиз.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
17.1K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-08-23 09:30:10
"Ибодатни ёшликдан бошланг. Қарилик ҳаётни тортиб олишдан олдин ибодатни тортиб олади"

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube.
18.5K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-08-23 08:30:05
— Ҳозирги кунда насия бермасдан савдо қилиш имкони борми?
— Сотувларни ошириш ҳақида энг яхши билимларни кимдан ўрганишимиз мумкин?
— Омбор сифатли маҳсулотга тўла, лекин сотув йўқми?
— Сотув бўйича режалар қилинади, лекин амалда бажарилмаяптими?
— Мижоз йўқотмаслик учун қарзга ишлаяпсизми?

Шу каби саволлар барча тадбиркор дўстларимизни қийнаб келмоқда.

Биз тадбиркорларга 18 сентябрь куни бошланадиган Алишер Исаевнинг 1 ойлик "Бизнесни даволаш" курсини тавсия этамиз!

Курсда юқоридаги муаммоларни амалий ечимлари ўргатилади ва аниқ инструментлари берилади.

Рўйхатдан ўтган дастлабки 50 киши 35% чегирмага эга бўлади. Шошилинг
15.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-08-23 07:30:02 Мусо қиссасидаги ўн йил ҳақида Қуръон ярим жумладан бошқа ҳеч нарса зикр қилмади:
"Қачонки Мусо муддатни тугатди".
("Қасас" сураси, 29-оят).

Бу муддат ўн йил эди.
Аниқки, ана шу ўн йил оддий ҳаёт ўлароқ кечган. Уйланиш.. тирикчилик, ишлаш.. фарзанд кўриш..болалар тарбияси.
Собит бўлишича, Мусо шундан кейин пайғамбар бўлганлар.

Бундай ҳаётни аксаримиз яшаймиз ва орзу қиламиз.
Лекин бу ҳаёт Аллоҳнинг мезонида тафсилот ва эслашга арзимайди.

Балки тафсилот хавф-хатарли кунлар, ўзгаришлар, кураш, ҳаёт ағдар-тўнтар бўлиши, таъқиб, даъват, душман билан юзма-юз бўлиш ва матонат тўғрисида бўлади.
Эслашга арзийдиган ҳаёт миқёси айнан шудир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15.7K views04:30
Ochish/sharhlash
2021-08-23 06:30:05 Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳнинг ҳузурига қуруқ қўл билан борган бўлардик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
16.9K views03:30
Ochish/sharhlash
2021-08-23 04:30:03 Яхши бир инсон намоздан кейин фойдаланишим учун қимматбаҳо тасбеҳ совға қилди. Унга ташаккур айтиб совғани қабул қилдим. Сўнг уйга бориб, мен ҳам уни неварамга совға қилдим.

Бир неча кун ўтиб ўша киши: "Совға қилган тасбеҳимни ишлатаётганингизни кўрмадим" деб қолди.

Жавоб қилдим: "Мен сизнинг яхшилигингизни қадрлайман. Лекин намоздан кейинги зикрлар икки ё уч дақиқадан ортиқ вақтимни олмайди. Шунинг учун бунга бармоқларимни ишлатишни маъқул кўрдим. Менимча, бунга саноқ асбоби керакмас".

Бу суҳбатни кузатиб турган бир йигит мени тўхтатди ва менга: "Нега унга тасбеҳ ишлатиш бидъат демадингиз?", деди.

Мен унга бу киши тасбеҳни мажбурий равишда ишлатмаслигини ва ўзим майда-чуйда ишлар билан машғул бўлмаслигимни айтдим.

Йигит "Унда Қуръони каримни "Содақоллоҳул ъазийм" (яъни "Буюк Аллоҳ рост айтди") жумласи билан тугатилишига қандай қарайсиз?" деди. "Буни такрорлаётган одам тўғри қиляпти, деб ўйлайман", дедим.

У: "Нима демоқчилигингизни тушунмадим" деди.

Мен жавоб қилдим: "Мўминлар муҳим ишларида ёки ўзлари истаган масалаларида шундай деб келишган.

Масалан, "Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади" (Аҳзоб сураси, 22-оят).

Бошқа оятда: "Аллоҳ рост сўзлар, деб айтинг!" дея буюради.

Қуръон ўқувчи киши Қуръон ажойиботи, ҳидояти улуғворлиги ва мўъжиза қувватини ҳис қилиб бу сўзларни қалбидан айтади, деб умид этаман.
"Бунга ҳеч қанақа амр йўқ!" - деди у.

Мен: "Ундан қайтарилган ҳам эмас!!" , дедим.
У: "Бидъатларга бепарво бўляпсиз", деди.

Мен: "Майда нарсалар билан шуғулланишдан нафратланаман!". Атрофида пашша ғўнғиллаганда бошқаларни ёрдамга чақирган киши аҳмоқ кишидир. Бундай одам агар қарға ҳужум қилса қочиб қолади", дедим.

Ғазабланган ҳолда сўзимда давом этдим: "Дунёнинг катталари заифларига суъиқасд қилаётганда, жоҳиллари уламоларини тириклайин кўмаётганда, мен эса уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ва ишларига бош бўлишга ожиз турганимда, миянгни тўлдирган бу ахлатинг билан вақтимни олмоқчимисан?!

Дунё сиёсатдонлари исломни бўғиш ва иймон устунларини бузиш режаларини моҳирона амалга ошираётганда ва ислом ерларига бостириб кириб, уни суғуриб ташлашни истаб туришганда, сизлар ўзингиз ҳалокат ёқасида бўлганингиз ҳолда, ибодатнинг жузъий масалаларида фиқҳий ихтилоф билан ёки қайсидир сўздаги лафзий қарама-қаршилик билан умматни машғул қилишни хоҳлайсиз!

Сизлар ўзи кимсизлар?!
Сизлар бу безовта замоннинг хавориж зурриётисизлар!
Иймон устунлари, гўзал ахлоқлар ва буюк ишлар қаерда қолди?!

Ақл эгалари қани?!
Мен даъватчи ва мураббийларга Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларини эслатиб насиҳат қиламан:

"Албатта Аллоҳ таоло буюк ва шарафли ишларни яхши кўради. Майдаларини ёмон кўради".

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
18.7K views01:30
Ochish/sharhlash
2021-08-22 22:20:29 Опоқдадам раҳматлик таҳажжудда гапириб ва ўкраб-ўкраб йиғлардилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.7K views19:20
Ochish/sharhlash
2021-08-22 18:59:59
#тасаввуф

Нафснинг нақадар ёмонлиги ва уни тарбия қилишнинг услублари ҳақида

Устоз Мубашшир Аҳмад билан
«Тасаввуф дарслари» 20-дарс

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.8K views15:59
Ochish/sharhlash
2021-08-22 18:59:59 #тасаввуф

Нафснинг нақадар ёмонлиги ва уни тарбия қилишнинг услублари ҳақида

Устоз Мубашшир Аҳмад билан
«Тасаввуф дарслари» 20-дарс

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.4K views15:59
Ochish/sharhlash