Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Telegram kanalining logotibi muallimlar — Ўқитувчи | muallimlar.uz
Kanaldagi mavzular:
Savollarga
Eng
Qing
Тәрбия
Адлия
Ибрат
All tags
Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92.29K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 250

2021-01-29 06:02:43
Хоразм вилояти Хонқа тумани 5-мактаб биология фани ўқитувчиси Aллақулиева Нилуфарнинг 10-"A" синфида "Одам генетикаси ва инсон саломатлиги. Одам ирсиятини ўрганиш усуллари" мавзусида ўтказган очиқ дарсидан лавҳалар

@muallimlar
15.0K views03:02
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:30:36
Халқ таълими вазирлиги тизимида ишлаш истагида бўлганлар учун очиқ мустақил танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вакант бўлган Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Батафсил: https://bit.ly/3aaMsfl


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
17.2K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-01-28 09:13:19
Ўз фани ўқитилишига бефарқ бўлмаган фидойи педагоглар диққатига!

Таълим инспекциясининг "Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги" муҳокамалар порталига мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим босқичлари кесимида 21 та фан бўйича ўқув дастурлари лойиҳалари жойлаштирилди.

Uzviylik.tdi.uz сайти орқали ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. Бунда:

Таълим турлариаро ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги таъминланганми?

Ўқув дастурларида мавзуларнинг айнан мазмунан такрорланиши борми?

шунингдек,

қисқартириладиган ёки умуман дастурдан олиб ташланадиган;

такомиллаштириладиган ёки янгиланадиган;

халқаро тадқиқотлар мазмуни киритилиши талаб қилинадиган;

назарий машғулот туридан амалий машғулот турига ўтказиладиган мавзуларни белгилаб беришингизни сўраймиз.

Унутманг, Сизнинг муносабатингиз мамлакатимиз таълим тизими ривожи учун муҳим аҳамиятга эга!
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
21.5K views06:13
Ochish/sharhlash
2021-01-27 10:15:45 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режаси

Январь - Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди;

Февраль –Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;

Февраль - Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Февраль-педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилади. Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади (10 февралдан бошлаб);

Март – Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилади;

Март-апрель-май- эксперт гуруҳлари томонидан педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигини ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

Май - Аттестация комиссиялари томонидан эксперт гуруҳлари тайёрлаган тавсиялар ўраганиб чиқилади ҳамда Низом (https://lex.uz/docs/4333639) ва баҳолаш мезонлари (https://lex.uz/docs/4513771 асосида педагогларга малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинади;

Июнь- тегишли бошқарув органлари томонидан “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар олиш учун Давлат инспекциясига Буюртмалар тақдим этилади;

Июль -Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга Сертификатлар расмийлаштирилиб, тарқатиш учун ҳудудий масъулларга тақдим этилади.
@pka_tdi_uz

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
38.2K views07:15
Ochish/sharhlash